Ibrohim ibn Hamdon
Иброҳим ибн Ҳамдон (арабча: إبراهيم بن حمدان; 920/1-йилда вафот этган) Ҳамдонийлар сулоласининг Аббосийлар халифалиги вилоят ноиби лавозимида хизмат қилган илк аъзоси.
Иброҳим ҳақидаги илк маълумотлар 908-йилга оид. Шу йили укаси Ҳусайн Ибн ал-Муътаззнинг мувафаққияциз тўнтаришида иштирок этгач, Аббосийлар ҳукумати уни таъқиб остига олган. Ҳусайннинг бошқа ака-укалари каби Иброҳим ҳам Аббосийларга садоқатини сақлаб қолиб, Ҳусайнни афв этиш бўйича музокаралар олиб борди. Натижада, Ҳусайн Аббосийлар хизматига қайта қабул қилинди[1]. Ҳусайн 914—915-йилларда яна бир қўзғолон кўтаргач, Иброҳим исёнга алоқадорликда гумонланиб, бошқа укаси Абдуллоҳ билан бирга қисқа муддатга қамоққа олинган[1]. Иброҳим озод қилингач, 919/920-йилда Юқори Месопотамиянинг Диёр Рабиъа вилоятига ноиб этиб тайинланган. Орадан бир йил ўтиб вафот этгач, унинг ўрнига укаси Довуд тайинланган[1].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Cанард 1971, с. 126.
Адабиётлар
- Cанард, Мариус (1971). "Ḥамдāнидс". ин Леwис, Б.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Волуме ИИИ: Ҳ–Ирам (2нд нашри). Леиден: Э. Ж. Брилл. 126–131 б. ОCЛC 495469525. ҳттп://референcеwоркс.бриллонлине.cом/энтриэс/энcйcлопаэдиа-оф-ислам-2/ҳамданидс-CОМ_0259.