Ibrohim ibn Solih
Иброҳим ибн Солиҳ ибн Али ал-Ҳошимий (арабча: إبراهيم بن صالح بن علي الهاشمي; 792-йилда вафот этган) Бану Аббос аъзоси. Саккизинчи аср охирида Сурия ва Миср ноиби лавозимларида фаолият юритган.
| Иброҳим ибн Солиҳ إبراهيم بن صالح | |
|---|---|
| Миср ноиби | |
|
Мансаб даври 781 – 784 (биринчи муддат) | |
| Монарх | Ал-Маҳдий |
| Ўтмишдоши | Салим ибн Савадаҳ ат-Тамимий |
| Вориси | Муса ибн Мусъаб ал-Хасамий |
| Шом ноиби | |
|
Мансаб даври 780-йиллар – тах. 786 | |
| Монарх |
Ал-Маҳдий Ал-Ҳодий |
| Вориси | Муҳаммад ибн Иброҳим ал-Имом[1] |
| Жазира ва Кипр ноиби | |
|
Мансаб даври 785 – 786 | |
| Монарх | Ал-Ҳодий |
| Шом ноиби | |
|
Мансаб даври 788 – 791 | |
| Монарх | Ҳорун ар-Рашид |
| Ўтмишдоши | Муҳаммад ибн Иброҳим ал-Имом[1] |
| Вориси | Муса ибн Иса ибн Муса ал-Ҳошимий |
| Миср ноиби | |
|
Мансаб даври 792 – 792 (иккинчи муддат) | |
| Монарх | Ҳорун ар-Рашид |
| Ўтмишдоши | Муса ибн Иса ал-Ҳошимий |
| Вориси | Абдуллоҳ ибн ал-Мусайяб ад-Даббий |
| Шахсий маълумотлари | |
| Вафоти |
тах. 792 Миср, Аббосийлар халифалиги |
| Турмуш ўртоғи | Аббоса бинт ал-Маҳдий |
| Муносабатлари | Аббосийлар сулоласи |
| Отаси | Солиҳ ибн Али |
| Қариндошлари |
Ал-Фадл (укаси) Исмоил (укаси) Абдулмалик (укаси) |
Фаолияти
Иброҳим Аббосийлар инқилоби даврида Сурия ва Мисрни забт этишда иштирок этган ҳамда кейинчалик ҳар иккала ҳудуд ноиби бўлган ҳарбий қўмондон Солиҳ ибн Алининг ўғли эди[2]. Бану Аббос оиласининг а’зоси бўлган Иброҳим Аббосийлар сулоласининг дастлабки икки халифаси ас-Саффоҳ (ҳ. 750–754) ва ал-Мансур (ҳ. 754–775) билан амакивачча эди. Бундан ташқари, учинчи халифа ал-Маҳдийнинг (ҳ. 775–785) қизи Аббосага уйлангани туфайли унинг куёви ҳам эди[3].
781-йилда ал-Маҳдий Иброҳимни Миср ноиби этиб тайинлаб, унга вилоятдаги ҳарбий ҳамда молиявий ишлар устидан ваколат берди. Унинг бошқаруви даврида Умавийлар сулоласидан бўлган Абдулазиз ибн Марвоннинг авлоди Диҳя ибн Мус’аб Юқори Мисрда солиқларга қарши исён кўтариб, ўзини халифа деб э’лон қилди. Иброҳим, чамаси, бу воқеага лоқайдлик билан ёндашган. Қисқа вақт ичида Юқори Миср ҳудудининг катта қисми Диҳянинг назорати остига ўтди. Қўзғолонни бостира олмаганидан ғазабланган ал-Маҳдий 784-йилда лавозимидан четлаштирди. Ёрдамчилари эса Бағдодга қайтишидан аввал кейинги ноиб Мусо ибн Мус’аб ал-Хасамийга 300 000 динор миқдорда жарима тўлашга мажбур бўлишди[4].
780-йилларда Иброҳим отасининг Сурия ҳудудидаги аввалги та’сир доирасидаги бир нечта ҳудудда ноиблик лавозимларини эгаллаган. Иброҳим 780-йилдаёқ Фаластин ноиби сифатида тилга олинган бўлиб[5], ал-Маҳдий ҳукмронлигининг охирига келганда Дамашқ ва Иордан вилоятларини бошқарган. Ал-Ҳодий ҳукмронлиги даврида (ҳ. 785–786) лавозимларини сақлаб қолган ҳолда, қўшимча равишда Кипр ва Жазира ҳам ин’ом этилди. Ҳорун ар-Рашид тахтга ўтиргач, ўз лавозимларини йўқотди. Бироқ, 788-йилда Дамашқ ноиблиги вазифасига қайта тайинланди[6].
Иброҳим Дамашқда ноиблиги даврида минтақадаги Қайс ва Яман қабилалари ўртасида келиб чиққан шафқациз тўқнашувни бартараф этишга мажбур бўлди. Охир-оқибат 791-йилда икки гуруҳ ўртасида келишувга эришишга муваффақ бўлди. Шундан сўнг, Ироққа халифа билан учрашиш учун бораётган суриялик ашраф гуруҳига раҳбарлик қилди. Бироқ, барча уринишларга қарамай, уруш ҳаракатларининг тўхтатилиши узоққа чўзилмади. Иброҳим вилоятни тарк этганидан кўп ўтмай Абу ал-Ҳайзам бошчилигидаги исён алангаланиб кетди[7].
Иброҳим иккинчи маротаба Миср ноиблигига тайинланганидан кўп ўтмай, 792-йилда вафот этди[8].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Cобб 2001, с. 138.
- ↑ Он Салиҳ ибн Али, сеэ Гроҳманн & Кеннедй 1995, с. 985.
- ↑ Кеннедй 1990, сс. 40 н. 92, 102 н. 315; Гил 1997, с. 284; Ибн Қутайбаҳ н.д., с. 380.
- ↑ Ал-Кинди 1912, сс. 123–24; Ибн Тагҳрибирди 1930, с. 49; Кеннедй 1998, с. 78; Кеннедй 1990, сс. 219, 222, 235.
- ↑ Гил 1997, с. 284; Кеннедй 1990, с. 215.
- ↑ Cобб 2001, с. 28; Ибн 'Асакир 1995, сс. 445–46.
- ↑ Cобб 2001, с. 28; Ибн 'Асакир 1995, сс. 445–46.
- ↑ Ал-Кинди 1912, с. 135; Ибн Тагҳрибирди 1930, с. 83; Ибн 'Асакир 1995, с. 447.
Адабиётлар
- Cобб, Паул М. Wҳите Баннерс: Cонтентион ин 'Аббасид Сйриа, 750-880. Албанй, НЙ: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс, 2001. ИСБН 0-7914-4879-7.
- Андоза:А Ҳисторй оф Палестине, 634-1099
- Гроҳманн, Адолпҳ; Кеннедй, Ҳугҳ (1995). "Ṣāлиḥ б. ʿАлī". ин Босwортҳ, C. Э.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Волуме ВИИИ: Нед–Сам (2нд нашри). Леиден: Э. Ж. Брилл. п. 985. ИСБН 978-90-04-09834-3. ҳттп://референcеwоркс.бриллонлине.cом/энтриэс/энcйcлопаэдиа-оф-ислам-2/салиҳ-б-али-СИМ_6538.
- Ибн 'Асакир, Абу ал-Қасим 'Али ибн ал-Ҳасан ибн Ҳибат Аллаҳ. Тарикҳ Мадинат Димашқ (ар). Беирут: Дар ал-Фикр, 1995.
- Ибн Қутайбаҳ, Абу Муҳаммад Абдаллаҳ ибн Муслим. Ал-Ма'ариф, 4тҳ (ар), Cаиро: ал-Дар Ма'ариф, н.д..
- Ибн Тагҳрибирди, Жамал ал-Дин Абу ал-Маҳасин Юсуф. Нужум ал-заҳира фи мулук Миср wа'л-Қаҳира, Волуме ИИ (ар). Cаиро: Дар ал-Кутуб ал-Мисрийя, 1930.
- Тҳе Ҳисторй оф ал-Ṭабарī, Волуме ХХИХ: Ал-Мансūр анд ал-Маҳдī, А.Д. 763–786/А.Ҳ. 146–169, СУНЙ Сериэс ин Неар Эастерн Студиэс.. Албанй, Неw Ёрк: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс, 1990. ИСБН 978-0-7914-0142-2.
- Кеннедй, Ҳугҳ „Эгйпт ас а Провинcе ин тҳе Исламиc Cалипҳате, 641-868“, . Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Эгйпт, Волуме 1: Исламиc Эгйпт, 640–1517. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1998 — 62-85-бет. ИСБН 0-521-47137-0.
- Кҳалифаҳ ибн Кҳайят. Тарикҳ Кҳалифаҳ ибн Кҳайят, 3рд эд (ар). Ал-Риядҳ: Дар Тайбаҳ, 1985.
- Ал-Кинди, Муҳаммад ибн Юсуф. Тҳе Говернорс анд Жудгес оф Эгйпт (Арабиc). Лейден анд Лондон: Э. Ж. Брилл, 1912.