Иброҳим масжиди – Ҳонг Конгнинг Вонкок шаҳрида жойлашган масжид. Бино Ҳонг Конгда қурилган энг охирги олтинчи масжид ҳисобланади. Иброҳим масжиди Унитед Wелфаре Унион Ҳонг Конг Лимитед[сайт ишламайди] томонидан қурилган бўлиб, айнан ушбу ташкилот томонидан бошқарилади[1].

Тарихи

2011-йил март ойида бир гуруҳ мусулмонлардан ташкил топган жамоа Хитой ҳукуматига янги масжид қурилиши учун ер сўраб мурожаат қилади. Ҳукумат томонидан бир йил муддатга мамлакатнинг маълум бир қисмидан ер таклиф қилинади, бироқ ушбу таклиф кейинчалик рад этилиб, унинг ўрнига масжидни қуриш учун Ҳои Wан Роад ери қулайроқ деб топилади. 2012-йилнинг 20-сентябрида ҳукуматнинг ер бўлими ушбу аризани маъқуллайди ва 2013-йилнинг 1-февралида масжид учун керакли майдон Ҳонг Конг Бирлашган фаровонлик иттифоқига топширилади.

Масжид қурилиши 2013-йил июл ойида бошланган бўлиб, 2013-йил 24-ноябрда қуриб битказилади ва расман очилади[2][3][4].

Масжид учун берилган ижара муддати тугагач, ер майдони 2019-йил охиригача ҳукумат томонидан қайтариб олинади. Бироқ 2019-йилда ушбу масжид учун бошқа бир муқобил ер майдонини таклиф қилади. Янги бинонинг қурилиш ишлари 2020-йил июл ойида бошланади. 2020-йил 1-январда қурилиш қисман якунланади. Кейинчалик аввалги масжид бузиб ташланади ва Иброҳим масжиди расман Монг Кокдаги янги жойга кўчирилади.

Архитектураси

Масжид мусулмонлар учун бир қанча қулайликларга эга. Жумладан, ушбу бинода таҳорат хонаси, дарс хоналари, мажлислар зали ва имом хонаси ҳам мавжуд. Улар диний ва маданий қадриятлар ва меъёрларга кўра аёллар ва эркаклар учун алоҳида-алоҳида хоналарга эга.

Масжидга бориш йўли

Масжидга Ҳонг Конг метрополитенининг Монг Кок бекати C2 чиқиш жойидан пиёда етиб бориш мумкин[5].

Манбалар

  1. ↑ „Масжид Ибраҳим ин Яу Цим Монг Дистриcт, Коwлоон“. салатоматиc.cом. 2014-йил 24-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 21-апрел.
  2. ↑ „Неwслеттер“. Исламиc Унион оф Ҳонг Конг (2013-йил 1-сентябр). 2015-йил 17-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 24-март.
  3. ↑ „Опенинг Cеремонй оф Масжид Ибраҳим (Ибраҳим Мосқуэ), Яу Ма Теи, Ҳонг Конг, Артиcле & Имагес, Паге 01/04“ (ар). Ҳазроcитй.cом (2013-йил 30-ноябр). 2014-йил 31-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 21-апрел.
  4. ↑ Ҳигҳлигҳц Оф Масжид лбраҳим Яу Ма Теи Коwлоон Ҳонг Конг 2013.
  5. ↑ „Ибраҳим Мосқуэ, Яу Ма Теи,, Ҳонг Конг - Исламиc Cентерс, Масжидс Мосқуэс, Муслим Оwнед Бусинессес, Исламиc Счоолс анд Cоллегес“. Исламиcфиндер.орг (2014-йил 9-январ). 2014-йил 24-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 21-апрел.