Ibrohim posho
Иброҳим пошо, Иброҳим бошо (1789, Кавала, ҳозирги Греция ҳудудида —1848-йил, 11-октябр, Қоҳира) — Миср давлат ва ҳарбий арбоби. Отаси Муҳаммад Али ўтказган иқтисодий ислоҳларда ва Миср армиясини тузишда қатнашган. 1807—12 йилларда дафтардор (молия бўлими бошлиғи); 1812—16 йилларда Юқори Миср губернатори. Миср армиясининг қўмондони (1816—41). Миср армияси И. п. раҳбарлигида Арабистондаги ваҳҳобийлар ҳаракатини (1816—18) бостирган. Суданни эгаллаган (1820—22). И. п. Грециядаги миллий озодлик ҳаракати (1821—29) ни бостиришда қатнашган. Мисртуркия урушида бир неча ғалабага эришган (1831—33). И. п. босиб олинган мамлакатлар (Фаластин, Сурия, Ливан) губернатори (1833—40). 1847-йил дан эса Миср ҳукмдори. 1848-йил июндан Усмонли турк ҳукумати уни Мисрнинг ворис пошоси қилиб тайинлади[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |