Ibrohimiy dinlar
|

Иброҳимий динлар Яқин Шарқда келиб чиққан динлар оиласидир. Уларга Яҳудийлик, Христианлик ва Ислом киради (баъзан Баҳоийликни ҳам шу сафга қўшишади). Атама ушбу динлар манбаларида эслаб ўтилувчи Иброҳим (ивритча: Авраҳам אַבְרָהָם ; арабча: ابراهيم ) исмли шахс билан боғлиқ. Иброҳимий динлар ҳозир энг катта диний оила ҳисобланади (3.8 миллиард одам ўзини шу динлардан бирортасига тегишли деб билади).
Иброҳимий динларнинг умумий нуқталари қуйидагилардир:
- Монотеизм. Худонинг яккалиги уқтирилади. Баъзан яҳудий ва мусулмонлар христианларни Илоҳий Учлик принсипини танқида қилишса-да, барибир бир худога сиғинишларини таъкидлашади.
- Пайғамбарлар. Барча иброҳимий динлар ўз асосчиларига "пайғамбар", яъни худо билан мулоқотда бўлган шахс статусини беришади.
- Семитизм. Барча иброҳимий динлар семитлар - ё яҳудий, ёки араб халқлари орасида пайдо бўлган.
- Эътиқод устунлиги. Ишонч ақлдан кўра устун саналади.
- Қатъий этика. Барча иброҳимий динларда этика догмаларга асосланган ва қайта кўриб чиқилиши худонинг айтганидан чиқиш дея қораланади.
Иброҳимий динлар мил. авв. ВИ асрда ҳозирги Исроил ҳудудида пайдо бўлган.
Шунингдек
| Дунё динларидан бири ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |