Ibrohimjon Asqarov
Иброҳимжон Раҳмонович Асқаров (1949-йил 6-октябр, Жалақудуқ тумани, Андижон вилояти, Ўзбекистон ССР) — ўзбекистонлик олим, кимё фанлари доктори, профессор. Ва сказичник. Обешает лечит онкологию без ҳимийи но в итоге заманиваэт болних к себе в cлинику. Моей маме четвертой стадийи рақа груди он виписал витамини что ин сам проузводит и всякиэ чаи из трав!!! Вот такой он наш герой!!!!
| Асқаров Иброҳимжон Раҳмонович | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1949-йил 6-октябр Жалақудуқ тумани, Андижон вилояти, Ўзбекистон ССР |
| Фуқаролиги |
|
| Иш жойлари | Олий аттестация комиссияси кимё, кимёвий технология, фармацевтик тадқиқотлар ва халқ табобати фанлари бўйича экспертлар кенгаши |
| Таълими | Андижон давлат педагогика институти |
| Илмий даражаси | кимё фанлари доктори |
| Илмий унвони | профессор |
| Мукофотлари |
|
Биографияси
Иброҳимжон Асқаров 1949-йил 6-октябрда Андижон вилояти Жалақудуқ туманида таваллуд топган. 1965—1970-йилларда Андижон давлат педагогика институти кимё-биология факултетини тамомлаган. 1975—1987-йилларда Андижон давлат тиббиёт институтининг кимё кафедрасида ассистент, катта ўқитувчи, доцент, ўқув бўлими бошлиғи лавозимларида фаолият юритган. 1987—1993-йиллар Андижон давлат педагогика институти кимё кафедрасининг мудири, кимё-биология факултети декани, Андижон давлат Университетининг ўқув ишлари бўйича проректори лавозимида ишлаган. Ҳозирги кунда Иброҳимжон Асқаров Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси кимё, кимёвий технология, фармацевтик тадқиқотлар ва халқ табобати фанлари бўйича экспертлар кенгаши раиси сифатида фаолият юритиб келмоқда[1].
Илмий фаолияти
1991-йилда докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилиб, кимё фанлари доктори илмий даражасини олган.
Илмий фаолияти давомида 30 дан ортиқ ихтиролари учун патент олган ва уларни амалиётга жорий қилган, шунингдек, 1100 дан ортиқ илмий мақолалари республика ва халқаро илмий журналларда чоп этилган. Олимнинг умумтаълим мактаблари 7, 8, 9-синф ўқувчилари учун „Кимё“ дарслиги ўзбек, рус, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман, қорақалпоқ тилларида чоп этилган[2], 10-синф ўқувчилари учун „Кимё (органик кимё)“ дарслиги, „Органик кимё“, „Товарлар кимёси“, „Фитотерапия“, „Далилларга асосланган халқ табобати усуллари“, „Кимё (Анорганик кимё. Академик лицейлар учун чуқурлаштирилган кимё фанидан дарслик)“ каби дарсликлар, „Кимё асослари“, „Кимёдан тест“, „Ўзбекистонлик кимёгар олимлар“, „Табобат Қомуси“, „Сирли табобат“, „Товарлар кимёси ва халқ табобати“, „Анемия ва уни халқ табобати усуллари билан даволаш“ каби 70 дан ортиқ монографиялар ва ўқув-қўлланмалар муаллифи[1].
Иброҳимжон Асқаров ташаббуси билан 2018-йилда Ўзбекистонда тиббий-илмий фаолият билан шуғулланувчилар „Табобат“ академияси ташкил қилинган бўлиб, ушбу академияга олимнинг ўзи раис этиб сайланган. 2020-йилда Иброҳимжон Асқаров, кимё фанлари доктори, профессор Р.Нуриддинов, Канаданинг Торонто Университети профессори Ф.Поляк, Латвия Фанлар академияси президенти, академик И.Калвиншлар билан ҳамкорликда ўсимлик моддалари асосида вирусли касалликлар профилактикаси учун „АC-CУРCУМИН“, „АНТИCОВИР“, „АНТИВИР 101“, „АCКОРОВИР“ ва „НОНИ АНТИВИР“ каби янги биологик фаол озиқ-овқат қўшилмаларини ихтиро қилдилар[3]. Олим томонидан 2019-йилда „Халқ Табобати Плюс“ илмий-оммабоп журнали ташкил этилган[1].
Ютуқлари
1992-йилда „Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ихтирочи ва рационализатор“ фахрий унвони билан тақдирланган[4].1992-йилда „Халқ таълими аълочиси“, 2021-йилда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги эсдалик кўкрак нишони, 2025-йилда „Меҳнат шуҳрати“ ордени билан тақдирланган[5].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Ўзбекистоннинг таниқли олимлари энсиклопедияси, 2-том (ўзбекча), Тошкент: Сcиэнcе анд Инноватион, 2023 — 383-бет.
- ↑ „КЛУБ ВЫПУСКНИКОВ“. 2023-йил 18-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 18-август.
- ↑ „ДУНЙОДА БИРИНCҲИ МАРТА, ВИРУСЛИ КАСАЛЛИКЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛУВCҲИ ТАБИИЙ БИОЛОГИК ФАОЛ ОЗИҚ-ОВҚАТ ҚЎСҲИЛМАЛАРИ ИХТИРО ҚИЛИНДИ“ (2021-йил 23-март). 2023-йил 18-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 18-август.
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.08.1992 йилдаги ПФ-463-сон Фармони“.
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан фан, та’лим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият ва сан’ат соҳалари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“ (2025-йил 23-август). Қаралди: 2025-йил 23-август.
- 6-oktyabrda tugʻilganlar
- 1949-yilda tugʻilganlar
- Jalaquduq tumanida tugʻilganlar
- Oʻzbekiston Respublikasi mustaqilligining 30 yilligi esdalik nishoni bilan taqdirlanganlar
- Mehnat shuhrati ordeni sohiblari
- Oʻzbekiston olimlari
- Kimyo fanlari doktorlari
- Professorlar
- Oʻzbekistonda xizmat koʻrsatgan ixtirochi va ratsionalizatorlar
- Dekanlar
- Andijon davlat universiteti bitiruvchilari