Ibrohimjon Musayev
Иброхимжон Мусаев – малакали шифокор. Фаолияти давомида Ахси участкаси шифохонасида бош ҳаким бўлган[1].
| Иброҳимжон Мусаев | |
|---|---|
|
Файл:Иброҳимжон Мусаев.жпг Иброҳимжон Мусаев | |
| Таваллуди | 1941-йил |
| Таълими | Тошкент тиббиёт олийгоҳининг Даволаш куллиёти |
| Касби | Шифокор |
Ҳаёти ва фаолияти
Иброхимжон Мусаев 1941-йилда Ўзбекистон Республикаси Наманган вилояти Уйчи тумани Ахси қишлоқ Кенгашида туғилган. Мактабни тугаллаб, Тошкент тиббиёт олийгоҳининг Даволаш куллиётида ўқиган. Шифокорлик дипломини олгач, Ахси участкасига ишга кирган. Кейинчалик шу шифохонага бош ҳакимликка тайинланган. 1964—1968-йилларда ноҳия марказий шифохонасининг қулоқ, томоқ, бурун касалликлари бўлимида фаолият олиб боради.
Иброҳимжон Мусаев 1968-йили Тошкент тиббиёт олийгоҳининг Лор клиникасида ишлайди. Сўнг, Тожикистон Давлат тиббиёт олийгоҳида „Томоқ, бурунда учрайдиган ўсмирлар ангиофибромасини аниқлаш ва даволашга оид материаллар“ мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди.
Манбалар
- ↑ Содиқ, Сайҳун. Тўрақўрғоннома. Андижон наштиёти, 1992-йил — 252-бет.