Ибтидо (Тҳе Оригин) — америкалик ёзувчи Дан Броwннинг детектив романи[1]. Роберт Ленгдон ҳақидаги китоблар сериясининг бешинчи қисми. Китоб Доубледай нашриёти томонидан 2017-йил 3-октабрда чоп этилган[2]. Ўзбек тилида 2021-йилда таржима қилиниб нашр этилди[3]. Билбао, Испания. Роберт Лангдон Гарвард университетининг диний симбология профессори. Билбаодаги ултра-замонавий Гуггенхайм Гуггенҳеим музейи (Билбао) музейига муҳим анжуманда иштирок этиш учун келади — бу „илм-фан қиёфасини абадий ўзгартирадиган“ кашфиёт эди. Эдмонд Кирш, қирқ ёшли миллиардер ва футуролог, юқори технологияли ихтиролари ва дадил башоратлари уни дунёга машҳур шахсга айлантирган, инсоният мавжудлигининг иккита асосий саволига жавоб берадиган ҳайратланарли ютуқни очмоқчи: „Биз қаердан келдик?“ ва „Қаерга кетяпмиз?“  Эдмонд Кирш бундан йигирма йил аввал Гарвард университетида Лангдоннинг биринчи талабаларидан бири эди.

Ибтидо
Файл:Ибтидо жилд уз.жпг
2021-йилги нашр жилди
Асл номи Тҳе Оригин
Муаллиф(лар) Дан Броwн
Мамлакат AQSH bayrogʻi АҚСҲ
Тил инглизча
Жанр(лар)и детектив, триллер
Нашр этилган санаси 2017-йил 3-октабр
Нашриёт
  • Доубледай нашриёти AQSH bayrogʻi АҚСҲ
*Асахий боок нашриёти Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Ўзбек тилида нашр этилган санаси 2021-йил
Саҳифалар сони 700 бет
ИСБН ИСБН 978-9943-23-179-5
Аввалгиси Инферно

Сюжети

40 ёшли футурист миллиардер олим, Уинстон номли сун'ий интеллект муаллифи Эдмонд Кирш дунёдаги 3 та кенг қамровли дин – ислом, христиан, яҳудийларнинг ко'зга ко'ринган вакиллари билан ко'ришиб, о'зининг яқинда қилган кашфиётининг тақдимоти дунё аҳолисини динлардан юз о'гиришга сабаб бо'лишини айтади. Тақдимотдан аввал эса раввин Кевиш ва имом Ал-Фадл шубҳали равишда о'лдирилади. Тақдимот эса Гуггенҳайм музейида о'тказилиши режалаштирилади. Эдмонд Кирш ушбу конференсия учун жуда кўп меҳнат қилади. Конференсия нутқи жараёнида исте'фодаги адмирал Луи Авила томонидан отиб о'лдирилади. Бу воқеа жуда кўп шов-шувга сабаб бо'лади. Музей директори Амбра Видал ва Эдмонднинг устози семиотика бöйича профессор Роберт Ленгдон сун'ий интеллект Уинстон ёрдамида қотилни топишга ҳаракат қилишади.

Ушбу романда инсоният ибтидоси, ҳозири ва келажаги ҳақида мулоҳаза юритилиб, сан'ат, фан, архитектура борасида ҳам жуда кўп ма'лумотлар берилган[4]. Шунингдек, испания қироллик оиласи ички муҳити, шаҳзода Жулиан ва Амбранинг муносабатларига ҳам алоҳида ург'у берилган.

Қаҳрамонлари

  • Роберт Лангдон : Гарвард университетининг семиотика бўйича америкалик профессори
  • Эдмонд Кирш: Ленгдоннинг дўсти ва собиқ талабаси, 40 ёшли миллиардер ва футурист
  • Амбра Видал: Билбаодаги Гуггенхайм музейи директори
  • Уинстон: Эдмонд Киршнинг ёрдамчиси.Уинстон Черчилл номи билан аталган.
  • Жулиан: Шаҳзода. Испаниянинг келажакдаги қироли.
  • Епископ Антонио Валдеспино: испан руҳонийси ва қироллик оиласининг дўсти, Кирш билан роман бошида учрашади.
  • Раввин Еҳуда Кевиш: машҳур яҳудий файласуфи. Номаълум қотил томонидан ўлдирилган.
  • Аллома Саид ал-Фадл: машҳур ислом олими.
  • Адмирал Луис Авила: Испания денгиз флотининг собиқ адмирали, диний ҳужумда хотини ва ўғлини йўқотган ва кейинчалик Палмария католик черковининг диндор аъзоси бўлган. Авила унинг оиласини ўлдирган бомбани динга қарши бўлган Кирш тарафдори ўрнатганига ишонади.
  • Диэго Гарза: Қироллик гвардияси қўмондони.
  • Фонсеcа: Қироллик гвардиясининг агенти.
  • Рафа Диаз: Қироллик гвардиясининг агенти ва Фонсеcанинг шериги.
  • Бенжа ота: Саграда Фамилиа собори руҳонийси.
  • Моника Мартин: Жамоатчилик билан алоқалар координатори.
  • Суреш Бҳалла: Электрон хавфсизлик маркази агенти.

Чоп этилиши

2018-йил август ойида китоб Тҳе Неw Ёрк Тимес бесцеллерлари рўйхатида 1-ўринни эгаллади. У 23 ҳафта давомида рўйхатда биринчи ўринда турди.[5][6]

Броwн китобда тасвирланган кўплаб жойларга ташриф буюрди. У асосан Испанияда кўп вақт ўтказди.

Броwн китобни тўрт йил давомида ёзган ва тадқиқ қилган. Адиб романни 2017-йилда вафот этган онасига бағишланганини айтади. Асар 42 тилда ва 2 миллион нусхада чоп этилган.

Манбалар

Ҳаволалар