Ich terlama
Ич терлама, қорин тифи — ўткир юқумли касалликлардан бири. Бунда бемор иситмалайди, ичи бузилади ва баданига тошма тошади. Ич терлама микроби (ҳаракатчан таёқча)ни немис олими К. Эберт кашф этган. Ич терламани салмонеллалар авлодига кирадиган тиф бактериаялари қо'згатади. Бу касаллик ингичка ичак деворидаги лимфа тугунлари ва пеер пилакчаларининг зарарланиши, бактериемия, юқори ҳарорат ва интоксикатасия белгилари билан кечади[1].
| Ич терлама | |
|---|---|
|
Ич терлама билан оғриган бемор кўкрагидаги оч пушти доғлар | |
| Умумий маълумотлар | |
| Қўзғатувчиси | Салмонелла тйпҳи |
| Инкубацион даври | 10-21 кун |
| Классификацияси ва ташқи линклар | |
| Ихтисос | Юқумли касалликлар |
| КХК-10 | А01.0 |
| КХК-9 | 002 |
| ДисеасесДБ | 27829 |
| МедлинеПлус | 001332 |
| эМедиcине | опҳ/686 мед/2331 |
| МеСҲ | Д014435 |
Ич терлама бутун ер юзида учрайди ва маълум шароитда эпидемия тусини олади. Аҳолининг санитария-маиший шароити касалликнинг тарқалишида ҳал қилувчи рол ўйнайди. Санитария маданияти паст мамлакатларда ич терлама кенг тарқалади.
Этиологияси

Ҳайвонлар ич терлама билан оғримайди. Одам ич терламага жуда мойил. Бемор касаллик даврида, баъзан соғайгандан кейин ҳам микробларини нажас (баъзан сийдик) билан чиқаради. Бактерия ташувчилик дейиладиган бу ҳолат касалликнинг тарқалишида маълум рол ўйнайди. Ич терлама билан оғриган кишилар тузалгандан кейин, уларнинг ўрта ҳисобда 3—5 % и 3 ойгача, баъзан бир неча йиллаб бактерия ташувчи бўлиб қолиши мумкин. Бемор ёки бактерия ташувчи чиқарган ич терлама микроблари ташқи муҳитда (сув, тупроқ, озиқ-овқат ва бошқалар) температура, намликка, офтоб бор-йўқлигига қараб бир қанча вақт тирик туради. Ариқ, ҳовуз, дарё сувининг ифлосланиши, шунингдек, сабзавот, ҳўл мева, сут ва бошқа овқатларга пашша қўниши ич терлама юқишига сабаб бўлиши мумкин (пашша бемор ёки бактерия ташувчининг нажасига қўниб, унинг зарраларини ҳартуми ва оёқларига илаштириб кетади). Ич терлама микроблари озиқ-овқатга ифлос қўлдан, сабзавотга нажас билан ўғитланган дала тупроғидан ўтиши мумкин. Қулай шароитда касаллик микроблари сутда ва суюқ овқатда ҳам кўпаяди.
Патогенези

Ич терлама микроблари одам организмига оғиздан (сув, сабзавот, ҳўл мева ва овқат билан) кириб, ингичка ичакка ўтади ва унинг деворларидаги лимфа тугунларида кўпайиб, уларни яллиғлантиради. Лимфа тугунларидаги тўқиманинг ириши (некроз) сабабли ичак деворида яра пайдо бўлади. Ич терлама микроблари аъзо ва тўқималарга тарқалади, улардан баъзиларида яна кўпайиб, янги яллиғланиш ўчоқларини вужудга келтиради. Микроблар жигар, ўт йўллари, ўт пуфаги, кўмик ва буйракларга ўрнашиб олса, сурункали бактерия ташувчиликка олиб келиши мумкин. Ич терлама микробларининг токсинлари лимфа тугунлари (айниқса, ичак лимфа тугунлари)га, шунингдек, моддалар алмашинувига ва юрак-томир системасига зарарли таъсир кўрсатади.
Клиникаси
Ич терлама юққандан 10—21 кун (инкубасион давр) ўтгач, кишининг дармони қурийди, аъзойи бадани оғрийди, жунжийди, боши оғрийди, уйқуси ва иштаҳаси йўқолади. Температураси секин-аста кўтарилиб, биринчи ҳафтанинг охирида 39—40°C га етади ва кейин шу даражада туради. Касалликнинг дастлабки даврида беморнинг тили караш бойлаб, оғзидан ёқимсиз ҳид келади, баъзан жигар ва талоғи катталашиб, безиллаб туради, ичи келмайди, қорни дам бўлади, бемор лоқайд бўлиб ётади (апатия), териси қўлга иссиқ ва қуруқ туюлади; кейин алахлайди ёки руҳан ва жисмонан тамомила бўшашиб (ҳолати’разм бўлиб) ётади. Касалликнинг 9—12-куни баданида (кўпинча қорнида) теридан салгина кўтарилиб турадиган оч пушти, юмалоқ доғлар (розеолалар) кўринади, улар бармоқ билан босилганда йўқолади. Тил қуруқ, икки чети ва учи қип-қизил бўлади, касаллик белгилари рўйирост кўринадиган давр (одатда 2—3 ҳафта) беморнинг ҳаёти учун кўпроқ хавф туғдиради. Бу даврдан кейин касалликнинг асосий белгилари секин-аста сўна бошлайди. Бемор тўла қувватга киргунча камида 4—5 ҳафта ўтади. 100 бемордан 3—5 тасида касаллик қайталаниши мумкин (рецидив).

Беморни даволаш ва парвариш қилиш
Ич терлама бўлган бемор касалхонанинг алоҳида бўлимига ётқизилади. Температураси тушгунига қадар ўтириш ва юришга рухсат берилмайди. Оғзи пахта ёки дока ўралган чўп билан артиб турилади (қаранг Беморни парвариш қилиш).
Ич терламада беморни тўғри овқатлантириш даволаш билан бирдай аҳамиятли. Овқат ичакка зўр келмайдиган, етарли калорияли, витаминли, турли-туман бўлиши керак (сут, қатиқ, қаймоқ, сариёғ, кисел, ширгуруч, кам ёғ шовла, компот, қиймаланган гўшт, қайнатма шўрва суви, пишириб эзилган сабзавот ва ҳоказо бериш мумкин). Ич юришишига қараб туриш ва зарур бўлса, ҳуқна қилиш керак. Беморнинг идиш-товоғи ишлатилгандан кейин ҳар гал қайнатилади; қолган овқати челакка йиғилиб, хлорамин ёки 5 % ли лизол эритмалари билан дезинфексия қилинади, беморга тутиладиган тувак иссиқ сувда ювилади ва 5 % ли хлорли оҳак эритмаси ёки 3 % ли лизол эритмасига ҳўлланган латта билан артилади. Кир кийимлар 3 % ли хлорли оҳак эритмаси билан ҳўлланган махсус халтага йиғилиб, дезинфексия қилинади, сўнг ювилади. Уйни йиғиштириш ва тозалашдан чиққан ахлат ёқилади. Бемор врач назорати остида даволанади.
Касалликнинг олдини олиш
Аҳолининг санитария-маиший шароитини яхшилаш, тоза ичимлик сув билан таъминлаш, сув манбаларини қўриқлаш, умумий овқатланиш корхоналарида санитария назоратини амалга ошириш, пашшани қириш ва бошқалар муҳим аҳамиятга эга. Турмушда санитария-гигиена қоидаларига амал қилиш, қайнатилмаган сув ва хом сут ичмаслик, ювилмаган ҳўл мева ва сабзавот емаслик, овқатдан олдин албатта қўлни ювиш, мева, озиқ-овқатни пашша тегмайдиган жойда сақлаш, ҳожатхонани озода тутиш ва бошқалар ҳам муҳим. Бактерия ташувчиларни аниқлаш ва соғломлаштиришга алоҳида аҳамият берилади. Улар сув, сут дўконлари, озиқ-овқат корхоналари, ошхоналар, болалар уйлари, касалхоналарда ишга қўйилмайди ёки ишдан четлатилади. Ичимлик сув билан таъминланмаган жойларда аҳолини эмлаш махсус чоралардан ҳисобланади. Ич терлама билан оғриган беморлар ҳақида врач санепидстансияга албатта хабар беради, улар ҳисобга олинади, касаллик ўчоғида дезинфексия ўтказилади, беморнинг атрофидаги кишилар текширилиб, бактерия ташувчилар аниқланади. Ваксина билан эмланади, умумий санитария чоралари, санитария маорифи кучайтирилади.
Адабиёт
- Мусабоев И. Қ., Инфексион касалликлар, Т., 1980; Мажидов В. М., Инфексион касалликлар, Т., 1996.
Шоносир Шоваҳобов[2].
Манбалар
- ↑ ҳттпс://wwwнc.cдc.гов/травел/еллоwбоок/2014/чаптер-3-инфеcтиоус-дисеасес-релатед-то-травел/тйпҳоид-анд-паратйпҳоид-февер
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Инфексион касаллик ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |