Ichan qalʼa devori
Ичан қалъа девори (ёки Ичон-қал’а девори) — Ўзбекистон Ресбубликаси Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида бугунги кунгача сақланиб қолган ўрта аср истеҳкомларининг нодир намуналаридан бири, археология ёдгорлиги. Девор истеҳкоми ХИИИ—ХИВ асрларга оид бўлиб, у бугунги кунда „Ичан қал’а“ маҳалласида жойлашган.
| Ичан қалъа девори | |
|---|---|
Ичон-қал’а девори | |
| Умумий маълумот | |
| Тури | Археология ёдгорлиги |
| Манзили | „Ичан қал’а“ МФЙ |
| Шаҳар | Хива |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| Координаталар | 41°22′59″Н 60°21′30″Э / 41.383048036012546°Н 60.358241551766035°Э |
| Қурилиши бошланган | ХИИИ аср |
| Қурилиши тугаган | ХИВ аср |
| Эгаси | Давлат мулкига тегишли |
| Баландлиги | |
| Баландлиги | 8—10 метр |
| Техник ҳолати | |
| Материал | Пишиқ ғишт |
Ичан қалъа девори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2019-йил 4-октябрда Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатига киритилган ва давлат муҳофазасига олинган[1]. Ҳозирда „Ичан қалъа“ давлат музей-қўриқхонаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида давлат мулки ҳисобланади[2].
Ичан қалъа деворининг узунлиги 2200 метр бўлиб, тўрт томонга қарата қурилган дарвозалари бор. Қалъа ичкарисининг умумий майдони 26 гектарни (650х400м) ташкил этади[3].
Тарихи
Ичан қал’а деворлари милоддан аввалги В—ИВ асрларда қурилган, улар Дишан қал’а девори сатҳидан баландроқ жойлашган бўлиб, бу табиий релефи (афсонага кўра, шаҳар қумли тепаликда қурилган) сабаблидир. Шаҳар деворлари пишиқ ғиштдан (40х40х10 см) қурилган бўлиб, асрлар давомида бир неча марта қайта тикланган. Ичан қал’анинг деворлари баландлиги 8—10 метр, кенглиги 6—8 метр, узунлиги эса 2250 метрни ташкил этади. Ҳар 30 метрда Ичан қал’а деворларидан ташқарига чиқиш мумкин бўлган думалоқ мудофаа миноралари жойлашган. Девор ва минораларнинг тепасида қамал пайтида душман ҳужумларини қайтариш учун тор ҳамда қиррали панжаралар ўрнатилган. Мудофаа истеҳкомлари тизимида сув билан тўлдирилган ариқлар бўлган; ҳозир ҳам буни жанубий қисмида сақланиб қолган тарихий излардан кўриш мумкин, шимол ва ғарий қисмида эса қадимий зовурларнинг ўринлари мавжуд[4].
Шаҳарни ўраб турган иккалар қалъа деворлари хом лой ҳамда баъзи жойлари хом ғиштдан барпо этилган. Баландлиги 8—10 метрни ташкил этиб, унинг устида соқчилар, шаҳар ҳимоячилари, шунингдек, жанговор аравалар юра олиши учун махсус йўлак ва ўқ отишга мўлжалланган шинаклар мавжуд эди. Бундан ташқари ҳар бир қал’а деворининг ва дарвозаларнинг ўз тарихи, ривоят ва афсоналари ҳам бўлган. Дарвозанинг ичкариси қисмидада соқчилар дам олиши учун мўлжалланган махсус хоналар бўлган. Кўҳна шаҳар дарвозалари олдида ва ичкарисида савдо расталари ва чорсулар жойлашган. Дарвозалар кечалари ёпиб қўйилиб, аҳоли учун эрталаб яна очилган.
Қадим замонларда қал’а деворининг ичкари ва ташқари томонида қабрлар бўлиб, у ерлар қабристонга айлантирилган эди. Бу қабрларнинг қал’а деворида қўйилишига асосий сабаб, уларнинг оташпарастлик давридан қолганлигида эди. Оташпарастлар одатларига кўра ўз яқинларининг суягини уйидан узоқлаштирмаган. Суякларни махсус остадонларга жойлашган ва уни уй деворининг ички қисмига қўйишган. Жануб томонда жойлашган Тош дарвозанинг ғарбий қисмидан бошлаб, шимолда жойлашган Боғча дарвозасигача қал’а деворининг ташқи қисмигача қабрлар бўлган. Ичкари қисмида эса фақат жанубий томондагина қабрлар жойлашган бўлиб, уларнинг аксарияти бугунги кунгача сақланиб қолмаган. Оз қисми таъмирланиб, тарихий обида сифатида сақланиб келинмоқда[5].
Манбалар
- ↑ „Тарихий, бадиий ёки ўзга маданий қимматлилиги туфайли гаров ва ипотека қўлланилиши мумкин бўлмаган объектлар рўйхати (ЎзР ВМ 05.12.2014 й. 335-сон қарорига илова) | Мажбуриятлар ва шартномалар тўғрисидаги умумий қоидалар | Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар | Фуқаролик ва оила қонунчилиги | ЎзР КонунчилигиМаълумотлар тизими „Тарихий, бадиий ёки ўзга маданий қимматлилиги туфайли гаров ва ипотека қўлланиши мумкин бўлмаган объэктлар рўйхати (ЎзР ВМ 05.12.2014 й. 335-сон қарорига илова)“ | НРМ.уз“. нрм.уз. Қаралди: 2023-йил 25-октябр.
- ↑ „МОДДИЙ МАДАНИЙ МЕРОСНИНГ КЎCҲМАС МУЛК ОБЕКТЛАРИ МИЛЛИЙ РЎЙХАТИНИ ТАСДИҚЛАСҲ ТЎҒРИСИДА“. 2023-йил 13-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 25-октябр.
- ↑ „Стены Ичан-калы“ (ру). Хива. Қаралди: 2023-йил 25-октябр.
- ↑ „Ичан-Кала – внутренняя крепостная стена Хивы :: УзбекистанТравел.Ру - Отдых в Узбекистане“ (ру-РУ). Қаралди: 2023-йил 25-октябр.
- ↑ „Ичон-қал’а девори“ (уз). Хива. Қаралди: 2023-йил 25-октябр.
