Ичери-шеҳер
озарб. İçəриşəҳəр
Қиз қал’аси , Дарвоза, Бозор майдони, Эски кўча, Девонхона, Муҳаммад масжиди, Чин — масжид, Қадимги бутлар, Ширвоншоҳлар саройи
Мамлакат Озарбайжон
Шаҳар Боку
Тегишли Ичгаришахар Давлат Тарихий-Меъморий Қўриқхонаси
Илк қайд этилган вақти В аср[1][2]
Асос солинган сана ХИИ аср
Услуби Ширван — Апшерон мактаби
Ҳолати қўриқхонаси
УНЕСCО муҳофазасига олинган
Расмий номи: Wаллед Cитй оф Баку wитҳ тҳе Ширваншаҳ’с Палаcе анд Маиден Тоwер
Тури Маданий
Мезонлари ви
Тайинланган 2000
Манба номери 958
Давлат Озарбайжон
Ҳудуд Европа
Озарбайжондаги тарихий обидаларни рўйхатга олиш
Манба номери 2
Тури комплекс
Аҳамияти Дунё аҳамиятида
Ичери-шеҳернинг плани

Ичери-шеҳер (озарб. İçəриşəҳəр — Ички шаҳар), халқ орасида — Қал’а[3] (озарб. Қала), ёки „эски“ шаҳар[4] — Озарбайжон пойтахти Боку шаҳридаги қадимий яшаш квартали ва тарихий — меъморий қўриқхона, яхши сақланиб қолган қал’а деворлари билан ўралган ва шаҳарнинг энг қадимги қисмида[5] жойлашган ва шаҳарнинг диққатга сазовор жойларидан ҳисобланади. Қўриқхона эгаллаган 221 минг. м² майдонда 1300 дан ортиқ оила яшайди[6].

Қўриқхона майдонига бронза асридан [6] бошлаб одамлар кўчиб келган. Археологик қазилмалар натижасида Ичери-шеҳер ҳудудига ВИИИ—ХИ асрларданоқ одамлар яшагани, бу ерда ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ[7] ривожлангани маълум бўлди. ХВ асрда Ширвоншоҳ ўз қароргоҳини Шемахидан Бокуга кўчириб ўтди ва бу Ичери-шеҳерни[4] „кристалланишига“ сабаб бўлди. 1747-йилдан 1806-йилгача асосан Ичери-шеҳерда жойлашган Боку Боку хонлигининг пойтахти бўлган. Бокуни руслар эгаллаб олганидан сўнг 1806-йилда ва айниқса нефт қазиш авжига олганидан сўнг (ХИХ аср ўрталарида ва ХХ аср бошлари) Боку шиддатли равишда кенгая бошлади ва Ичери-шеҳер қал’а деворларидан ташқарисига чиқди.

Ичери-шеҳерда энг кўзга кўринган ёдгорликлардан Қиз қал’аси ва озарбайжон меъморчилигининг [8] дурдонаси ҳисобланган Ширвоншоҳлар саройи мажмуасини келтириш мумкин. Бундан ташқари қўриқхона ҳудудида ўнлаб тарихий ёдгорликлар — масжидлар, карвон — саройлар, ҳоммом, уйлар жойлашган, бир қанча музей, элчихона, меҳмонхона, савдо обектлари, кафе ва ресторанлар фаолият юритмоқда.

1977-йилда Ичери-шеҳер тарихий — меъморий қўриқхона[6] деб эълон қилинган, 2000-йилда эса Ширвоншоҳлар саройи ҳамда Қиз қал’аси билан бирга ЙУНЕСКО нинг умужаҳон мероси рўйхатига киритилган. Ичери-шеҳер Умумжаҳон меъроси рўйхатига киритилган Озарбайжоннинг биринчи обекти ҳисобланади.

Жойлашуви

„Ичери-шеҳер“ тарихий — меъморий қўриқхонаси Боку шаҳрининг Сабаил тумани ҳудудида, Каспий денгизи яқинидаги балнд бўлмаган тепаликда жойлашган. Ичери-шеҳер баландлиги 8-10 метр, кенглиги эса 3,5 метр келадиган қал’а деворлари билан ўралган.

Ичери-шеҳер „Истиглалият“ кўчасининг жануби — шарқида ва „Нефтчилар“ проспектининг шимоли-ғарбида, шундай номли метро стансиясидан шарқида жойлашган. Шарқдан қўриқхонага Азиз Алиев кўчаси бирикади, жануби — ғарбий қисмидан эса Вахид номидаги боғ мавжуд.

Тарих

Боку хонлиги саройи. Григорий Гагарин расми.
Бозор майдони.
Баба Кухи Бакуи масжидининг қолдиқлари


Эрта тарих

Боку қал’а деворлари ва чуқурлик билан ўралган қадимги аҳоли яшаш жойларидан пайдо бўлган шаҳарлар турига киради. Бокуни аҳоли яшаш пункти ва шаҳар сифатида пайдо бўлган вақти, уни археологик жиҳатдан яхши ўрганилмагани сабабли бугунги кунда ҳам аниқлаштирилмаган. Одамларни бу ерларга боку яқинидаги нефт, туз бойликлари, денгиз қирғоқларидаги қулай жойлашуви ҳамда табиий бандаргоҳи жалб қилган. Ширвоншоҳлар саройида археологик изланишлар натижасида топилган эрамиздан аввалги ИИИ-И асрларга оид кўза, Муҳаммад масжиди ҳудудида топилган эрамиздан аввалги ИВ-И асрларга оид сопол идиш бўлаклари ва эрамизнинг И асрга оид темир ўқлар, темир асрига оид лойдан ясалган аёл ҳайкали, Ичери -шеҳердан антик устун асослари қадимги Боку қал’асини антик даврига оид шаҳар деб ҳисоблашга асос бўла олади. И асрданоқ Боку кичик порт шаҳри ҳисобланган[9].

Эрта ўрта асрлар даври

Сосонийлар давриданоқ маркази Боку бўлган Апшерон — Сосонийлар давлатининг алоҳида провинсияси — Ширвон вилоятига кирган алоҳида маъмурий бирлик ҳисобланган. Ҳудудни араблар босиб олганидан сўнг, Бокудан ташқари Шамахи, Дербент ва бошқа шаҳарлар кирган Ширван вилоятининг ҳукмдорлари Ширвоншоҳлар бўлган. Ал-Балазури, Ал-Масуди ва бошқа араб муаллифлари такидлашича, Хосрав Ануширван шоҳларни танлаб тайинлайди ва уларнинг ҳар бирига шоҳлик тақдим қилган. Улар орасидан Ширвоннинг шоҳи Ширвон — шоҳ деб аталган. ВИИ—Х асрларга оид даврда Бокудаги воқеалар ҳақида маълумотлар кам. Шаҳар турклар ва руслар томонидан шимолдан ҳужумларга дучор бўлган. 914 йилда Боку қирғоқларига руслар ҳужум қилди. Масудининг такидлашича, руслар Ширвоншоҳлар саройида Боку номи билан маълум бўлган нефт қирғоқларига етишди. Каспий денгизида ўз флотига эга бўлмаган Ширвоншоҳ Али ибн Хайсам, ўз қўшинини барк ва савдо кемаларида юборади. Руслар ширвоншоҳлар қўшинига ҳужум қилишди ва Масудининг такидлашича минглаб мусулмонлар ўлдирилган ва чўктирилган. Кейинчалик ҳам Боку ва Апшеронга ҳужумлар давом этди[9].

Ал-Мукаддаси Х аср Боку ҳақида „денгиздаги шаҳар, вилоятнинг ягона бандаргоҳи“ деб ёзган. Лекин, ВИИИ аср — ИХ аср бошлариданоқ Боку аҳамиятли денгиз бандаргоҳи бўлмаган ва мамлакатнинг йирик савдо марказлари ҳисобланмаган. Бокунинг бошқа шаҳарлар билан савдо алоқалари бўлганини шаҳар ҳудудида топилган, Сосонийлар (В-ВИИ асрлар), шунингдек, Аббосийлар ва Ширвоншоҳлар даврига оид тангалар тасдиқлайди. Х аср охирида эса араб муаллифлари шаҳарни катта аҳамиятга эга порт сифатида тарифлашган. Тепаликда жойлашган шаҳарнинг ўзи эса қал’а деворлари билан ўралган. Ширвоншоҳлар саройи фасадининг жануби-шарқий қисмида аниқланган, ўрта асрлар шаҳар қатлами ВИИИ асрга оид. Ичери-шеҳернинг турли ҳудудларида топилган кўзасимон чуқуқрлар бу ерда эрта ВИИИ асрда аҳоли яшаганини билдиради. Эрта даврларга оид шаҳарнинг ер устки меъморий ёдгорликлари сақланиб қолмаган[9].

Ширвоншоҳлар ҳукумронлиги даври

Араб халифалигининг Х-ХИ асрларда парчаланиши сабабли бир қатор вилоят ҳукмдорлари, шу жумладан Ширвоншоҳлар ҳам мустақил равишда бошқаришни бошлашди. Боку ва Шамахи ўша даврда бой шаҳарлар бўлиб, кўпгина босқинларга дучор бўлишган. 1030-йилда Боку шаҳрида руслар ва Ширвоншоҳ Минучихр И Язид қўшинлари ўртасида жанг бўлган. Русларнинг ғалабаси Аракс дарёси бўйлаб ўтиб Байлаканни эгаллаб олишига сабаб бўлди. Бир йилдан сўнг руслар яна Ширванга Боку орқали ҳужум қилишди, лекин Шаддадилар сулоласидан бўлган Арран ҳукмдори Муса ибн Фадл улар билан жангга кириб мамлакатдан ҳайдаб чиқаришга эришади.

ХИ асрнинг 40 йилларида турк-оғузларнинг босқини ҳавфи бўлгани сабабли Ширвоншоҳлар шаҳар атрофида қал’а деворларини қура бошлашди. Манбаларда илк бор уларнинг ўша даврда босқини ҳақида ёзилган. ХИ аср бошларида оғузларнинг бир бўғини бўлган салжуқийлар кучли империя ташкил этиб, Олди Осиё мамлакатларига таҳдид сола бошлади. 1066-йилда Кара-Текин бошчилиги остида Ширвон ва Бокуга ҳужум қилишади. Кара-Текиндан сўнг Ширвонга салжуқийларнинг бошқа ҳукмдорлари Каймас ва Алп-Арслон ҳам юриш уюштиришган. Лекин Ширвоншоҳлар бу даврда ҳали мустақил ҳукмдор сифатида юртини бошқаришган. Тахтга Ироқ-Араб ва Форс ҳумкдори Сау-Тегинни келишидан сўнг, Ширвоншоҳ Фарибуз салжуқийларнинг вассалига айланди. ХИИ асрнинг иккинчи чорагида Илдегиз бутун Ширвонни, шу жумладан Бокуни ҳам босиб олди. ХИИ асрнинг охирида эса, Ширвоншоҳлар фақат номигагина мустақил, амалда эса Илдегизидлар бошқаруви остида бўлишади.

1191-йилда Шамахи зилзила сабабли вайрон бўлганидан сўнг, ширвоншоҳ Ахситан И ўз қароргоҳини Бокуга кўчиради. Ширвоншоҳлар шаҳарни бир қатор иншоотлар билан безаб уни мустаҳкамладилар. ХИИ асрнинг биринчи яримида шаҳарнинг қал’а деворлари қурилган ва бир қатор фортификацион ишлар амалга оширилган. Мудофа иншоотлари тизимига Қиз қал’аси ҳам кирган. Салжуқийларга қарши курашда Ширвоншоҳлар грузин ҳукмдорлари билан иттифоқдош бўлган. Грузин йилномаларида ёзилишича, 1222-йилда тўй маросимида иштирок этиш учун Бокуга Тамаранинг ўғли грузия қироли Георгий ИВ Лаша келади. Шаҳарнинг Ширвоннинг энг бой шаҳарларидан бири ва Каспий денгизидаги муҳим портлардан бири сифатидаги аҳамияти ўша даврда ошади. Озарбайжон шоири Хагани Ширваний Ширвоншоҳ Ахситан ибн Минучихрни яхшилаб қилган қасидасида Бокуни мустаҳкам қал’а ва шарқдаги энг аҳамиятли шаҳар сифатида, Хоуросоннинг[9] энг мустаҳкам шаҳри Бестам билан қиёслаб ёзади.

1220-йилда Ширвонга мўғуллар бостириб киради. Сераб ва Байлаканни босиб олиб, Шемахани вайрон қилишди ва Дербент йўлидан кетишди. Мўғулларнинг иккинчи истилоси 1231-йилда бўлиб ўтди. Гянджа, Барда, Байлакан, Шабран каби йирик шаҳарлар мўғулларнинг бундай явронкор босқинидан сўнг узоқ вақт ўзига кела олмаган. ХВ аср араб географи Абд ар-Рашид ал-Бакувининг ёзишича мўғуллар денгиз ёнидаги мустаҳкам қал’а — Бокуни узоқ вақт ишғол қила олишмади, у ердаги аҳоли шиддатли қаршилик кўрсатишди. Фақатгина бутун мамлакат ишғол қилинганидан сўнг, шаҳар таслим бўлишга мажбур бўлди.

1258-йилда Чингизхон, набираси Хулагу-хон Боғдодни эгаллади, Аббосийлар ҳалифалигига чек қўйиб Хулагийлар сулоласига асос солди. Илхонийлар Кавказортини босиб олган, улар бу ерларга Джучидлар ҳуқуқини тан олмагани сабабли, Илхонийлар давлати ва Олтин Ўрда ўртасида юз йил давомида тўқнашувлар бўлган. Шу йиллар давомида бу давлатларнинг чегаралари Дербент ёнидан, гоҳида эса Боку ёнидан ўтган. Бу даврда Ширвоншоҳлар ўз ерларида мўғулларнинг вассаллари сифатида ҳукмронлик қилишган, илхонийлар ҳукмдорларининг юришларида иштирок этишган. Илхонийлар даврида мўғул ҳукмдорлари Бокуга қишлаш учун келишган. 1297-йилда Бокуга қишлаш мақсадида Газан-хан келган. Одорико Порденоне хон ҳақида шундай ёзади „Бу ерда (Султонликда) ёз пайтида хон вақтини ўтказади, қиш пайтида эса Бакук (Васис) [9] шаҳарга кетади“.

ХИВ асрнинг бошида мўғул давлати тарқалиб кетганидан сўнг, Ширвоншоҳлар Илҳонийлар давлати ҳудудида шаклланган Чобанийлар, сўнг Джелаирийлар билан кураш олиб боришган. Улар Бокуни ишғол қилганини шаҳарда топилган 1360-йилга оид Султон Шайҳ Увейс номли тангалар тасдиқлайди. Ширвонга шунингдек, Тўхтамиш ва Темур босқин қилишган ва буни у ерда топилган ХИВ аср оҳирига оид улар номи билан чиқарилган тангалар тасдиқлайди. Ширвоншоҳ Шайҳ Иброҳим усмон султони Боязидга қарши жангда Темур томонида бўлган, Темур 1400-йилда Сурияга юриш қилганида Халебга бирга борган ва унинг томонида бўлган. Темур ўлганидан сўнг Ширвон мустақилликка эришади. Мамлакатни Қора-Юсуф босиб олганидан сўнг ҳам, ширвоншоҳ Иброҳим Қора — Коюнлу мамлакати ҳукмронларининг фақатгина расмий вассал бўлган, амалда эса Шекидан Дербентгача Ширвоннинг

  1. ↑ Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед Р1
  2. ↑ Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед Р2
  3. ↑ Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед Р3
  4. ↑ 4,0 4,1 Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед Р4
  5. ↑ Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед Р5
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед Р6
  7. ↑ Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед Р7
  8. ↑ Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед Р8
  9. ↑ 9,0 9,1 9,2 9,3 9,4 Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед Р9