Ichki geometriya
Qiyofa
Ички геометрия — геометриянинг эгри сирт устида бажариладиган турли ўлчашлар билан боғлиқ хоссалар (сиртнинг ички хоссалари) ўрганиладиган бўлими. Масалан, сиртни эгиш натижасида сирт устидаги чизикнинг узунлиги ўзгармайди, аммо унинг эгрилиги ўзгара боради. Эгри чизиқ ёйининг узунлиги, икки чизиқнинг кесишган нуқтасида ҳосил бўлган бурчак, фигура юзи И. г.да асосий тушунчалардир. Эфи сирт устидаги геодезик чизиқлар тўғри чизиклар вазифасини бажаради. Сиртлар И.г.си К. ф. Гаусс киритган биринчи квадратик формага мувофиқ ўрганилади (қаранг Дифференсиал геометрия). Текислик И. г.си планиметрия, сфера И. г.си эса сферик геометрия ҳисобланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |