Ички текисликлар - Жанубий Американинг Анд тоғлари, Бразилия ясситоғлиги ва Патагония оралиғидаги (10° дан 39° ж.к.гача) меридиан бўйлаб жойлашган ботиклар системаси. Тарки-бига Маморе, Пантанал, Гранчако, Пампа текисликлари ва Икки даре оралиғи киради. Асосан, аккумулятив (бал. шарқида 50 м дан 70 м гача, ғарбида 500—600 м гача) текисликлардан иборат. Қалин делювиал-аллювиал ётқи-зиқлардан тузилган, баъзи ерларида бал. 200—1400 м ли қаттиқ жинслардан иборат тепаликлар учрайди. Жанубий қисмида лёсс қатламлари кенг тарқалган. Ландшафтнинг зонал типлари ҳарак-терли, шимолида субекваториал саванна ва саванна ўрмонлари тропик сийрак ўрмонлар орқали субтропик саванна, прерия ва даштларга ўтиб боради. Парагвай ва Парана дарёлари бўйлаб ботқоқлашган ўрмонлар минтақаси мавжуд.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил