Ички ёниш двигатели - ёнилғининг кимёвий энергиясини механик ишга айлантириб берадиган поршенли иссиқлик двигатели. Газ билан ишлайдиган биринчи ярокли Ички ёниш двигателини франсуз механиги Э. Ленуар (1860) лойиҳалаган; 1876 йилда немис кашфиётчиси Н. Отто анча мукаммал 4 тактли Ички ёниш двигатели ясаган. Россияда 1880-йилларда О. С. Костович бензин билан ишлайдиган карбюраторли двигател ясади. Р. Дизел 1897 йилда ёнилғини сиқилган ҳаво алан-галатадиган Ички ёниш двигатели (дизел)нн таклиф қилди. АКД1 да Ички ёниш двигатели ўрнатилган биринчи трактор 1901 йилда ишлаб чиқилди; ака ука О. ва У. Раитлар Ички ёниш двигатели ўрна-тилган дастлабки самолётни ясашди; бундай самолётлар 1903 йилда уча бошлади. Шу йили рус мухандислари Ички ёниш двигателини "Вандал" кемасига ўрнатишиб, биринчи теплоходни яратишди. 1924 йилда Россияда Я. М. Гаккел лойиҳаси бўйича биринчи тепловоз қурилди. 1957 йилда роторпоршенли Ванкел двигатели яратилди. Ҳозирги пайтда Ички ёниш двигатели автомобиллар, қишлоқ хўжалиги ва йўл қурилиши ма-шиналарида, ўзиюрар ҳарбий техникада, мотоцикллар ва б.да кенг ишлатилмоқда.

Ёнилғи турига қараб, Ички ёниш двигатели суюқ ва газмисон ёнилғида ишлайдиган, силиндрнинг янги ёнувчи аралашма билан тўлиш усулига кўра, 4 тактли ва 2 тактли, ёнилғи ва ҳаводан ёнувчи аралашма тайёрлаш усулига караб, аралашма силиндрдан ташқарида ва силиндр ичида тайёрланадиган хилларга булинади.

Ёнувчи аралашма силиндрдан ташқарида, яъни карбюраторда тайёрланадиган Ички ёниш двигатели карбюраторли двигател, силиндр ичида тайёрланадигани дизел деб аталади. Карбюраторли Ички ёниш двигателида иш аралашмаси шам (свеча) электродлари орасида ҳосил бўладиган электр учқуни билан, дизелларда эса силиндрда сиқиб қиздирилган ҳавога ёнилғи пуркаш йўли билан ўт олдирилади.

Ички ёниш двигатели 1, 2, 4, 6 ва ҳоказо силиндрли бўлади. Бир силиндрли, 4 тактли, карбюратори Ички ёниш двигатели қуйидагича ишлайди (расм): кирититиш тактида (А) ҳаво тозалагич / орқали ҳаво ўтиб, карбюратор 2 да у ёнилғига аралашади ва ёнувчи аралашма ҳосил қилади; бу аралашма киритиш клапани 3 орқали силиндр 6 га киради, қисиш такти (£)да ёнувчи аралашма 0,8—2 Мпа гача сиқилади, 200—400 гача қизийди. Поршен 10 юқори чекка нуқта (ю.ч.н.)га 20—40° (тирсакли валнинг айланиш бурчаги) етмасдан аралашма шам 4 дан ўт олади. Поршен ю.ч.н.га етгач, аралашма текис ёна бошлайди. Газлар босими 3—6 Мпа га, температураси эса 2200° гача етади. Кенгайиш (иш) такди (В)да поршен газ босими таъсирида пастга ҳаракатланиб, шатун 7 воситасида тирсакли вал 8 ни айлантиради. Газ босими 0,3—0,4 МПа, температураси эса 900—1200° гача пасаяди. Чиқариш такти (Г) да чиқариш клапани 5 поршен пастки чекка нуқта (п.ч.н.)га 30—60° етмасдан очила бошлаб, ю.ч.н.дан 10—28° ўтгандан кейин ёпилади. Демак, Ички ёниш двигателининг бир иш сиклида тирсакли вал икки марта айланади, шундан ярим айланиш газларнинг поршенга таъсири ҳисобига, қолган бир ярим айланиш залвар масса (маховик) 9 нинг инерсия кучи ҳисобига юз беради. Силиндрлар сони қанча кўп бўлса, Ички ёниш двигатели шунча текис ишлайди, тирсакли вал ҳам шунча равон айланади. Тўрт тактли двигателда иш сикли поршеннинг тўрт йўли (такти)да, икки тактли двигателей эса икки йўлида бажаради.

Карбюраторли Ички ёниш двигателининг иш сикли пайтида вал катта (3000—7000 айл/ мин) тезликда айланиши мумкин, пойга автомобиллари ва мотоциклларида вал 15000 айл/мин ва бундан ҳам тез айланади. Тўрт тактли карбюраторли Ички ёниш двигатели 600 кВт (800 о.к.). Поршенли авиация двигателлари 1100 кВт (1500 о.к.) гача қувват ҳосил қилади.

Ички ёниш двигателини такомиллаштиришда қувватини борган сари ошира бориш, автомобилларда карбюраторли двигателлар ўрнига дизелларни кўпроқ қўллаш, ҳар хил ёнилғи билан ишлайдиган двигателлар яратиш ва б. тадбирларни амалга оширишга ҳаракат қилинмоқда.

Адабиёт

  • Поспелов Д.Р., Двигатели внутреннего сгорания с воздушним охлаждением, 2 изд., М., 1971; Ҳамидов А., Т28Х4М, Т284МС, Т28Х4М-С1 тракторлари, Т., 1981.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил