Ichkilar
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|
Ичкилар — Мовароуннаҳрда (темурийлар, шайбонийлар) ва Ҳиндистонда (бобурийлар) ҳукмдор саройида хизмат қилувчи навкарлар, хос қўриқчилар, мулозимлар ва беклар. Асосан, ҳукмдорга яқин ва содиқ зодагонлар сафидан ўрин олган И. зарур вақтларда ҳарбий ҳаракатларда ҳам иштирок этган: "Ғўлда Қосимбек ва ёвуқ ичкилар эди" (Бобурнома). И. баъзан ички беклар исцҳюҳи билан ҳам юритилган. Бобурнинг таъкидлашича, И. давлат олдидаги ул-кан хизматлари эвазига улуғ беклар даражасига кўтарилган ҳамда салтанатдаги мавжуд имтиёзларга эга бўлган. Ҳукмдор саройидан узоқдаги вилоят ва туманларда фаолият курсатувчи беклар — ташқи беклар ёки сарҳад беклари деб юритилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |