Ichkuyov
Ичкуёв — никоҳдан сўнг келиннинг отасиникида яшайдиган куёв. И. Шарқда, хусусан, Ўрта Осиё халқлари ўртасида тарқалган. И.нинг пайдо бўлиши катта оиланинг емирилиб, унинг ўрнида кичик оила (қалин тўлашга асосланган никоҳ)нинг пайдо бўлиш даврига тўғри келади. Баъзи халқларда матрилокал жойлашув асосий ўринда туради (қаранг Никоҳ). И.лик Осиё ва Афри-кадаги кўпгина халқларда ҳозиргача турли шаклларда сақланиб келмоқда. Ўрта Осиё халқларида бу жараён мил. 1минг йилликнинг 2-ярмидан бошланган. И.ликнинг турларидан бири ишлаб беришдир. Ўтмишда қалин тўлашга қурби етмайдиган йигит бўлғуси қайнотаси уйида туриб, маълум муддат ишлаб беришга рози бўлар, бу муддат тугагач, қалин мажбуриятидан озод бўларди. И.ликнинг яна бир тури — куёвнинг келин оиласига киришидир. Бундай ҳол ўзбекларда кўч куёв (кучидан фойдаланиш мумкин бўлган куёв), тожикларда хонадомод (уй куёв) деб аталади. Ҳоз. даврга келиб И.лик мазмунан ўзгарди. Ишлаб бериш орқали И. бўлиш одати тамоман тугади. Ягона қизи бўлган (ёки қизи билан қолган) кекса ота-она куёвни И. қилмоқчи бўлса, уни тенг ҳуқуқли, яъни ўз ўғли-дай, ҳатто, оилага бошлиқ қилиб қабул қилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |