Idioadaptatsiya
Идиоадаптация (юнонча: Идиос - махсус, ўзига хос ва адаптация), алломорфоз — организмлар яшаш тар-зининг ташқи муҳитнинг муайян шароитига хусусий мослашуви. Эволюсиянинг И.га мос келадиган йўналиш аллогенез дейилади. "И." терминини рус олими А. Н. Северсов (1925) таклиф этган. И. организмлар гурухининг тузилиш даражасига кучли таъсир кўрсатмаслиги билан араморфоз ва регрессив ўзгариш — катаморфоз (морфофизиологик дегенерация)дан фарқ, қилади. И. муайян тузилиш даражасида адаптив радиацияни таъминлайдиган ўзгариш бўлганлигидан қуйи таксономик гуруҳлар (уруғ, оила, тур) учун хос. И.га мисол тариқасида озиқланиш усули ва озиқ турига биноан қушлар тумшуғи тузилишидаги фарқ қилувчи белгиларни, ўсимликлар гулининг ҳар хил усулда (шамол, сув ёки ҳашаротлар орқали) чангланиши, ўсимликлар уруғининг ҳар хил усулда (шамол, қушлар, сут эмизувчилар б.) таркалишини кўрсатиш мумкин. И. араморфозга нисбатан қисқа муддат давом этади ва тез-тез содир бўлиб туради.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |