Idiosinkraziya
Идиосинкразия (юн. идиос - ўзига хос ва сйнкрасис — аралашув) — одам организмининг баъзи овқатларга (сут, қулупнай, тухум ва б.) ва дори моддаларга (пенициллин, сулфаниламид препаратлар, пирамидон, хинин, ёд, бром ва б.) ортиқ даражада сезувчанлик ҳолати. И. аллергик ҳолатлардан бири (қаранг Аллергия). И.нинг ривожлани-шида ирсий мойиллик катта рол ўйнайди. У шиллиқ пардаларнинг қизариши, эшакем тошиши ва бурун, бадан қичишиб ачишиши, температура кўтарилиши билан намоён бўлади. Оғирроқ ҳолларда нафас қисиши, астмага ўхшаш ҳуружлар, қусиш, ич кетиши мумкин. Бетоблик ҳолати бир лаҳзада ёки бир неча кундан кейин ўтиб кетади. И.нинг ривожланиш механизми аллергик реаксиядан фарқ қилиб, бунда антитело ва сенсибиллашган ҳужайралар пайдо бўлмайди (қаранг Сенсибилизация); киши ўта сезувчан бўлган модда организмга кириши билан унга жавоб реаксияси вужудга келади. И. пайдо бўлганда уни келтириб чиқарган овқат ёки дориларни тарк этиб, врачга мурожаат қилиш керак.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |