Idrisiy
Идрисий (1100, Сеута (Сибта), Марокаш — 1165 ёки 1161, Сицилия) — араб географи ва сайёҳи. Тўлиқ исми ал-Идрисий Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Муҳаммад.
| Идрисий |
|---|

Испаниядаги араб халифалигининг пойтахти Қуртуба (Кордова) шаҳрида таҳсил олган. Португалия, Франсия, Англия ва Кичик Осиё ярим оролига саёҳат қилган. Идрисий Европада энг машҳур сайёҳ ҳисобланган. тахминан 1138-йил Сицилиянинг Палермо шаҳрига келиб, Сицилия қироли Рожер ИИ саройида яшаган. Қирол топшириғи билан 1154-йил ўша даврда дунёнинг илм аҳлига маълум бўлган қисми харитасини тайёрлаган, уни кумуш ясси шарга ўйиб чизган ва қоғозга ҳам туширган. Харитага “Нузхат ал-муштоқ фи-ихтироқ ал-офоқ” (Саёҳатга муштоқ бўлганнинг уфқларга саргузаштлари) изоҳномасини ёзган (баъзан уни “Рожер китоби” ҳам дейишади). Идрисий асарларининг нусхалари кўп, бироқ бирорта ҳам тўла нусхаси сақланмаган; ХВИ асрдан бошлаб Европада бир неча марта нашр қилинган. Жумладан, лотин тилидаги таржимаси 1593-йил Римда нашр қилинган.
Идрисий харитасининг асли йўқолган, нусхаси билан изоҳномасигина сақланиб қолган. Идрисий ерни 7 иқлимга бўлган (ҳар бир иқлим 10 қисмдан иборат). Идрисийнинг барча иқлимни ўз ичига олган асарлари ва унга илова қилинган хариталар (70 та) ўрта асрларда география фанида энг мукаммал асар ҳисобланган, Европа ва Африка тарихи ҳамда тарихий географиясини ўрганишда муҳим манба бўлган. Унда мусулмон шарқидан ташқари Ғарбий ва Шарқий Европа мамлакатлари ҳақида турли-туман қизиқарли маълумотлар баён қилинган. Идрисий асарларини шахсан ўзи кўрган-билганлари, саёҳатчилар, савдогарлар, зиёратчилар ва турли мамлакатларни ўрганиш учун юборилган кишилар ахбороти асосида ёзган. У Ибн Ҳурдодбеҳ, Ибн Ҳавқал, Масъудий каби араб географлари ва саёҳатчилари асарларидан ҳам фойдаланган. Аммо Идрисий харитаси хатоликлардан ҳоли эмас: Африка олисдаги Ҳиндихитой ярим ороли билан туташ, Ҳинд океани кўл тарзида кўрсатилган, яъни Клавдий Птолемей дунё харитасидан айнан кўчирган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |