Ифодали ҳаракатлар - турли психик (айниқса, ҳиссиётли) хрлатларда юзага келиб, шу ҳолатларнинг таш-қи аломати ва ифодаси бўлган ҳаракат. Мимика, пантомимат яққол намоён бўлади. Кенг маънода ҳиссиётли кечин-маларни ифодаловчи товуш оҳангларини, шунингдек, бу кечинмалар билан айни вақтда қон томирлари, нафас органлари, секреция безларида содир бўладиган ўзгаришларни ҳам ўз ичига олади. И.ҳ. ҳиссиётли кечинмаларни муфассал ва таъсирли ифодалашда турли воқсалар тафсилотини бошқа кишиларга етказишда муҳим рол ўйнайди. Ундан актёрлар, сўз усталари, педагоглар кенг фойдаланади.

Олимлар фақат одамдаги ва юксак ривожланган ҳайвонлардаги И.ҳ.ни эмас, балки судралиб юрувчи ҳайвонлар, баликлар, қушларнинг И.ҳ.ини ҳам ўрганадилар (бу ишлар, айниқса, этология доирасида кенг миқёсда олиб борилади).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил