Iga (Mie)
Ига 伊賀市 | |
|---|---|
| Шаҳар | |
|
| |
| Мамлакат | Япония |
| Вилоят | Кансаи |
| Префектура | Миэ |
| Ҳукумат | |
| • Маёр | Сакаэ Окамото |
| Майдон | 558.17 км2 (215.51 кв ми) |
| Аҳолиси (Аугуст 31, 2021) |
88,895 |
| Зичлиги | 160 киши/км2 |
| Вақт минтақаси | УТC+9 |

Ига (японча: 伊賀市, Ига-ши) Япониянинг Миэ префектурасида жойлашган шаҳардир. 2021-йил 31-август ҳолатига кўра, шаҳарда 40620 та хонадонда 88895 нафар аҳоли истиқомат қилади[1], аҳоли зичлиги ҳар квадрат километрга 160 нафарни ташкил қилади. Шаҳарнинг умумий майдони 558,23 квадрат километр (215,53 ми²) га тенг.
Географияси
Ига шаҳри Миэ префектурасининг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган. Шаҳарнинг шимоли-шарқий қисми Сузука тоғларида, шимоли-ғарбий қисми Шигараки платосида ўрнашган. Шаҳарнинг жануби-ғарбий қисми Ямато тоғлари, жануби-шарқий қисми эса Нунобики тоғлари билан ўралган. Ҳудуд тепаликлардан ташкил топган. У Ёдо дарёси тизимига кирувчи Кизу дарёсининг юқори оқимида жойлашганлиги ҳамда Шига, Нара ва Киото префектуралари билан чегарадош бўлганлиги сабабли, Миэ префектураси Токаи минтақаси, шу жумладан Набари шаҳрининг бир қисми сифатида таснифланади. Шунингдек, Кансаи вилоятининг бир қисми сифатида ҳам белгиланган.
Қўшни муниципалитетлар
Миэ префектураси
Шига префектураси
Киото префектураси
Нара префектураси
Иқлими
Ига нам субтропик иқлимга эга (Кöппен Cфа), ёзи иссиқ ва қиши салқин ҳамда қор ёғмайди. Ига шаҳрида ўртача йиллик ҳарорат 14.6 °C (58.3 °Ф) ни ташкил этади. Йиллик ўртача ёғин миқдори 1,440.9 мм (56.73 ин) июн ва июл ойлари энг серёғин ой ҳисобланади. Августда энг юқори ҳарорат 26.7 °C (80.1 °Ф) атрофида ва энг паст ҳарорати январда, тахминан 3.5 °C (38.3 °Ф) бўлади.
| Уэно, Ига (1991−2020) иқлими | |||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Кўрсаткич | Ян | Фев | Март | Апр | Май | Июн | Июл | Авг | Сен | Окт | Ной | Дек | Йил |
| Мутлақ максимал, °C | 17,8 | 22,1 | 25,7 | 30,2 | 33,8 | 35,7 | 38,0 | 38,8 | 36,1 | 32,2 | 26,3 | 22,1 | 38,8 |
| Ўртача максимал, °C | 8,3 | 9,4 | 13,4 | 19,2 | 24,0 | 26,9 | 31,0 | 32,5 | 28,1 | 22,2 | 16,5 | 10,9 | 20,2 |
| Ўртача ҳарорат, °C | 3,5 | 1,0 | 7,3 | 12,7 | 17,9 | 21,8 | 25,8 | 26,7 | 22,8 | 16,7 | 10,7 | 5,7 | 14,6 |
| Ўртача минимал, °C | −0,6 | −0,5 | 2,0 | 6,8 | 12,4 | 17,5 | 21,9 | 22,6 | 18,7 | 12,1 | 5,7 | 1,2 | 10,0 |
| Мутлақ минимал, °C | −9,6 | −9,6 | −7,8 | −4,8 | −0,8 | 5,6 | 11,3 | 11,1 | 5,1 | −1 | −5 | −9,5 | −9,6 |
| Ёғингарчилик меъёри, мм | 50,9 | 60,0 | 104,2 | 104,2 | 139,7 | 194,3 | 194,3 | 136,4 | 187,3 | 146,7 | 72,1 | 50,8 | 1 440,9 |
| Манба: Япония Метеорология Агентлиги[2][3] | |||||||||||||
Демографияси
Япония аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра[4], Ига аҳолиси сони сўнгги 60 йил ичида нисбатан ўзгармас бўлиб келган.
| Йил | Аҳоли | ±% |
|---|---|---|
| 1960 | 99,821 | — |
| 1970 | 92,841 | −7.0% |
| 1980 | 95,582 | +3.0% |
| 1990 | 97,752 | +2.3% |
| 2000 | 101,527 | +3.9% |
| 2010 | 97,215 | −4.2% |
Тарихи
Замонавий Ига шаҳри атрофидаги ҳудуд қадимги Ига вилоятининг бир қисмига тўғри келади. Бу ҳудуд Сенгоку даврида нинжуцу марказларидан бири сифатида қайд этилган. Шаҳар Эдо даврида Токугава сёгунати даврида Ига Уэно қал’аси раҳбарлари қўл остидаги қал’а шаҳарчаси сифатида ривожланган. Ига ҳокку шоири Мацуо Башонинг туғилган жойи ва нинжа Ҳаттори Ҳанзонинг ватани сифатида танилган.
Уэно шаҳри 1889-йил 1 апрелда замонавий муниципалитетлар тизимини яратиш билан ташкил этилган. 1941-йил 10-сентабрда шаҳар мақомига кўтарилган. 2004-йил 1-ноябрда Уэно Ига ва Аяма шаҳарлари, Шимагаҳара ва Оямада қишлоқлари (барчаси Аяма туманидан) ҳамда Аояма шаҳри (Нага туманидан) билан бирлаштирилди ва Ига шаҳрини ташкил қилди.
Ҳукумат
Ига тўғридан-тўғри сайланадиган мер ҳамда 22 аъзодан иборат бир палатали шаҳар кенгашига эга бўлган мер-кенгаш бошқарув шаклига эга. Ига Миэ префектураси ассамблеясига икки аъзони қўшади. Миллий сиёсат нуқтаи назаридан, шаҳар Япония Диэт қуйи палатасининг Миэ 3-округи таркибига киради.
Иқтисодиёти
Ига анъанавий равишда анъанавий тўқиш санъати бўлган Кумиҳимо маркази сифатида танилган. Бу ерда бир нечта ҳунармандлар ҳали ҳам фаолият юритмоқда. Шаҳар минтақавий савдо маркази бўлиб, маҳаллий иқтисодиётда қишлоқ хўжалиги ва мавсумий туризм устунлик қилади. Ига географик жиҳатдан Осака ва Нагоя ўртасида жойлашганлиги сабабли, Меиҳан миллий автомагистрали бўйлаб жойлашган заводлар сони, айниқса логистика қулайлиги туфайли кўпаймоқда.
Таълим тизими
Ига шаҳар ҳукумати томонидан бошқариладиган 19 та давлат бошланғич таълим мактаби ва ўнта давлат ўрта таълим мактаби ҳамда Миэ префектураси таълим бошқармаси томонидан бошқариладиган учта давлат юқори таълим мактабига эга. Шаҳарда иккита хусусий юқори таълим мактаб ва битта хусусий ўрта/юқори таълим мактаб фаолият юритади.
Халқаро мактаблар
- Cолéгио Поситиво — Бразилия бошланг'ич мактаби[5]
Транспорт
Темир йўл
ЖР Ғарб — Кансаи магистрал линияси
- Цуге — Шиндō — Санагу — Ига-Уэно — Шимагаҳара
- Цуге
Кинтецу темир йўли — Осака линияси
- Ига-Камбе — Аоямачō — Ига-Кōзу — Ниши-Аояма
■ Ига темир йўли — Ига линияси
- Ига-Уэно — Нии — Ниши-Ōте — Уэноши — Ҳирокōжи — Каямачи — Кувамачи — Идамичи — Ичибе — Инако — Маруяма — Уэбаяши — Ҳидо — Ига-Камбе
Магистрал йўл
Меиҳан экспресс йўли- Миллий йўналиш 25
- Миллий йўналиш 163
- Миллий йўналиш 165
- Миллий йўналиш 368
- Миллий йўналиш 468
Маҳаллий диққатга сазовор жойлар
Иганинг асосий сайёҳлик жойларидан иккитаси — Ига Уэно қал’аси ва Ига-рю Нинжа музейи (шаҳар атрофидаги ҳудуд машҳур Ига Нинжанинг тарихий уйи) Японияда машҳур. Бундан ташқари, ҳар йили Ига Уэно Нинжа Феста нинжа фестивали (1-апрелдан 6-майгача) ўтказилади.
Бошқа унчалик таниқли бўлмаган диққатга сазовор жойларга қуйидагилар киради:
- Момочи қал’аси — бу учта буюк нинжадан бири бўлган Момочи Танбаномиками қал’аси ва унинг яқинида унинг қабри жойлашган Сеинзенжи жойлашган.
- Саиненжи ибодатхонаси Жодошу (Соф ер) ибодатхонаси бўлиб, нинжуцунинг буюк китобларидан бири „Бансеншукай“ муаллифи Фужибаяши Самужиясутакенинг дафн этилган жойидир.
- Фуживара но Чиката Куцу — Тайҳайки ёки Буюк Тинчлик ёзувларида пайдо бўлган Фуживара но Чиката қал’аси.
- 1990-йилларда Кадомадаги Сега Wорлд жойлашуви учун ўрнатилган Кирпи Сониc ҳайкали. Ҳайкалнинг муаллифи вафот этган ва эндиликда ҳайкал унинг фарзандларига тегишли. У 2020-йилда ёмон аҳволга тушиб қолгани сбабали ҳайкал эгалари ниҳоят уни қайта тикладилар.
Халқаро муносабатлар
- Журонг, Жиангсу, Хитой
Ига шаҳридан таниқли одамлар
- Игано Кабамару, нинжа
- Васаби Мизута, овоз муаллифи
- Казуҳиро Ямажи, актёр, овоз ижрочиси
- Акико Ивасаки, иммунолог ва Яле университети профессори
- Жиро Кавасаки, сиёсатчи
- Ҳакару Ҳашимото, тиббиёт олими
- Мацуо Башо, шоир
- Киппеи Шиина, актёр
- Чиёнокуни Тошики, сумо курашчиси
- Ичизо Наката, профессионал футболчи
- Кожи Нишимура, профессионал футболчи
- Геничи Мицуҳаши, биринчи Нинжа ўқишини тамомлаган
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Ига cитй оффиcиал статистиcс“ (жа).
- ↑ „жа:平年値(年・月ごとの値)“ (Жапанесе). Япония Метеорология Агентлиги. Қаралди: 2017-йил 17-феврал.
- ↑ „жа:観測史上1~10位の値(年間を通じての値)“ (Жапанесе). (1981–2010). Қаралди: 2017-йил 19-феврал.
- ↑ Ига популатион статистиcс
- ↑ "Эсcолас Брасилеирас Ҳомологадас но Жапãо" (Арчиве). Эмбассй оф Бразил ин Токё. Ретриэвед он Оcтобер 13, 2015.
Ҳаволалар
- Ига Cитй оффиcиал wебсите (японча)