Igna baliqlar
Игна балиқлар (Сйнгнатҳус) – денгиз кирпилари оиласига мансуб баликлар уруғи. Танаси 6 ёки 7 қиррали, ингичка, узунлиги 40 см гача. Тумшуғи ингичка ва чўзиқ, оғзи кичик, тишсиз. Дум сузгичлари кичик, қорин сузгичлари бўлмайди. Эркагининг қорнида ёки дум томонида увилдириқ сақлайдиган камераси бўлади. Бу камерага урғочиси увилдириқ ташлайди. Увилдирикларга шилимшиқ парда орқали қондан кислород келиб туради. 50 тача тури маълум: тропик, субтропик ва мўътадил денгизларда (жумладан Қора ва Каспий) да тарқалган. Иқтисодий аҳамиятга эга эмас[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ҳайвон ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |