Игналар минтақаси - ер сунъий йўлдоши ёрдамида маълум баландликка контейнерда чиқарилиб, Ер атрофига сочиб юбориладиган калта мис ёки волфрам толалардан иборат кат-лам. И. м. радиореле алоқаларида махсус йўналишга эга бўлмаган тўлқин тарқатиш учун пассив ретранслятор вазифа-сини бажариши мумкин. Ер сиртининг исталган нуқталари орасида радиоалоқа боғлаш учун 4000 км баландликка экваториал қутб текислигидаги иккита И. м. етарли. Ундан бир неча йил фойдаланиш мумкин. У арзон ва ишончли, лекин радиосигналларни ҳамма томонга сочгани учун қабул қилинаётган сигнал кучсиз бўлади, хабарлар секин узатилади. И. м. ер сунъий йўлдошлари учун хавфли бўлиши мумкин. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил