Игнас Журкūнас (1889-йил 2-апрел — 1959-йил 15-январ) — Игнас Šэиниус тахаллуси билан машҳур литва-швед ёзувчиси, публицисти ва дипломати. У ўзининг „Купрелис“ романи билан машҳур бўлиб, ўз романлари билан Литва адабиётида импрессионизм йўналишида етакчилик қилган[1][2].

Игнас Šэиниус
Таваллуди
Игнас Журкūнас

2-апрел 1889-йил
Вафоти 15-январ 1959-йил(1959-01-15)
(69 ёшда)
Стокголм, Швеция
Касби Ёзувчи, дипломат, таржимон
Фуқаролиги Rossiya bayrogʻi Россия → SSSR bayrogʻi СССР
Алма матер Шаниавский номидаги Москва шаҳар халқ университети [ру]
Жанр Импрессионизм, сатира, психология
Турмуш ўртоғи Гертруд Сйдофф
Болалари Ирвис Счейниус

Ҳаёти

Игнас Журкūнас 1889-йил 2-апрелда Šэиниūнаи қишлоғода литвалик деҳқонлар оиласида туғилган. У кейинчалик ўз тахаллусини шу қишлоқ номидан яратган. У Гелвониаи ва Муснинкаидаги мактабларда ўқиган. 1908-йилда у Каунас ва Вилнюсдаги ўқитувчилар курсларини тугатган. Ўша йили Санкт-Петербургда имтиҳон топширган, бу унга расман ўқитувчи бўлишга йўл очган. Шундан кичик шеърларини матбуотда нашр этаган[2][3].

У 1912-йилда Москвага кўчиб ўтган. У ерда 1915-йилгача Шаниавский номидаги Москва шаҳар халқ университетида санъат ва фалсафа бўйича таҳсил олган. Šэиниус шу вақт ичида уни ёзишга ундаган Литванинг таниқли ёзувчилари, жумладан Жуозас Тумас-Вайžгантас ва Юргис Балтрушаитис ва бошқалар билан танишади. 1913-йилда у ўзининг энг машҳур „Купрелис“ романини нашр этган. Роман Литвада унчалик машҳур бўлмаган ва 1932-йилда Šэиниус томонидан чуқур қайта таҳрирланган ва қайта нашр этилган. Шунингдек, у Ницшенинг „Зардушт таваллоси“ асарини немис тилидан литва тилига таржима қилган[1][2][3][4].

Литва делегатлари 1917-йилдаги Стокголм конференциясида. Šэиниус чапдан тўртинчи ўринда

У 1915-йилда Литва уруш жабрдийдаларига ёрдам бериш жамияти (инглизча: Литҳуаниан Соcиэтй фор тҳе Релиэф оф Wар Суфферерс) вакили сифатида Стокголмга юборилган. Стокголмда у швед тилини ўрганади ва 1917-йилда Литва маданияти ҳақидаги бошқа мақолалар қаторида „Литауиск Култур“ (Литва маданияти) ни нашр этади. 1915-йилнинг ёзида у швед миллатига мансуб Гертруд Сйдоффга уйланади. Уларнинг ўғли Ирвис 1922-йилда туғилган.

1919-йилда Литва мустақилликка эришгач, Šэиниус Стокголмдаги Литва ваколатхонаси матбуот хизмати раҳбари этиб тайинланади. 1919-йилдан 1920-йилгача у Литвага Копенгагенда ва қисқа муддат Финляндияда вакиллик қилади.

1923-йилдан 1927-йилгача у Литванинг Швециядаги вакили бўлган. Швециядаги дипломатик фаолияти давомида у Литва ва Швеция ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни ривожлантиришга, халқаро майдонда Вилнюс ва Клайпеда масалалари бўйича Литванинг позициясини қўллаб-қувватлашга ҳисса қўшган[1][2][3] .

1926-йил декабрдаги давлат тўнтариши натижасида сиёсий раҳбарият ўзгариб, Антанас Сметона ва Августинас Волдемарасга янги ҳукумат тузишга имкон пайдо бўлади. Янги ташқи ишлар бошлиғи бўлган Šэиниус ва Волдемарас ўртасида зиддият юзага келади. 1927-йилда Литвадаги миллатчилар партияси Скандинавия давлатларидаги элчихоналарни ёпиб қўйганлиги сабабли Šэиниус дипломатиядаги ишидан кетишга мажбур бўлди. Кейинчалик Šэиниус 1930-йилгача хусусий фирмаларда ишлаган ва ижодий фаолиятига кўпроқ эътибор қаратган[1][2][3].

1930-йилларнинг бошларида Литванинг Каунас шаҳрига қайтиб келган. У „Лиэтувос аидас“ газетасида муҳаррир бўлиб ишлаган, шунингдек, шахсий ижодий ишлар билан шуғулланган. 1935-йилдан Клайпедада губернаторнинг матбуот бўйича маслаҳатчиси бўлиб ишлаган. 1940-йилда Литва босиб олингандан сўнг, Šэиниус Швецияга кўчиб ўтган, у ерда фамилиясини Šэиниусга ўзгартирган ва литва тилида ёзишни тўхтатиб, асосан швед тилида романлар ёза бошлаган. Романлардан энг машҳури И Вäнтан Пå Ундрет ҳисобланади. 1943-йилда у Швеция фуқаролигини олган ва 1959-йилда вафотигача шу ерда яшган[1][2][3][5].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 „Игнас Šэиниус“. Висуотинė Лиэтувиų Энcиклопедижа. Моксло ир энcиклопедижų леидйбос cентрас.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 „Ауториус : Игнас Šэиниус“. Антологижа.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 Куčинскиэнė, Аистė „Šэиниус“. Šалтиниаи.инфо. Šалтиниаи.инфо.
  4. ↑ „ИГНАС ŠЭИНИУС (1889–1959)“. Маиронио Музиэжус.
  5. ↑ Тонра, Жустин „КУПРЕЛИС (ТҲЕ ҲУНCҲБАCК) БЙ ИГНАС ŠЭИНИУС“. Дистант Реадинг.