Игнатий Михайлович Нестеров ((Рус: Игнатий Михайлович Нестеров); 20.06.1983, Тошкент, Ўзбекистон ССР, СССР) – ўзбек футболчиси, „Қизилқум“ клуби дарвозабони.

Игнатий Нестеров
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Игнатий Михайлович Нестеров
Таваллуд санаси 1983-йил 20-июн (1983-06-20) (43 ёш)
Таваллуд жойи Тошкент Ўзбекистон ССР
Бўйи 182 см
Амплуаси Дарвозабон
Лақаби „Игнат“
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Oʻzbekiston Навбаҳор
Рақами 1
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1995-2001 БЎСМ
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2000—2001 Oʻzbekiston Динамо 24 (-)
2002—2009 Oʻzbekiston Пахтакор 192 (-)
2009—2013 Oʻzbekiston Бунёдкор 154 (-)
2014—2018 Oʻzbekiston Локомотив 160 (-)
2019 Saudiya Arabistoni Оҳод 2 (-)
2019—2020 Oʻzbekiston Локомотив 13 (-)
2023— Oʻzbekiston Қизилқум 61 (-)
– Oʻzbekiston Навбаҳор (-)
Миллий терма жамоа
2002—  Узбекистан Ўзбекистон (106 (-?))
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

2002-йилдан буён Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий дарвозабони ҳисобланади. Ўзбекистон терма жамоасининг энг яхши посбонларидан бири.

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи (2009).

Бешта Осиё кубогида қатнашиш бўйича мутлақ рекордчи (2004, 2007, 2011, 2015 ва 2019-йиллар). Ўзбекистон футболи тарихидаги энг номдор футболчилардан бири. Ўн уч карра Ўзбекистон чемпиони, ўн уч карра Ўзбекистон кубоги соҳиби[1].

Футболчилик фаолияти

У катталар футболидаги дебютини 2001 йили „Динамо“ (Самарқанд) сафида ўтказган ва ўша йили 24 та чемпионат ўйинида қатнашган.

Бу жамоада ўйнаб, 2002-йилда ўзи қўшилган ўша пайтдаги мамлакатнинг энг кучли клуби „Пахтакор“ мураббийлар штаби вакиллари эътиборини тортди. Кўп вақтини „Пахтакор“да ўтказган ҳолда, у жамоанинг асосий дарвозабони бўлган ва кетма-кет олти мавсум давомида жамоа билан „Олтин дубл“ни қўлга киритган, сўнгги йили эса 2007-йилда жамоа билан Ҳамдўстлик кубогини қўлга киритиб, дунёнинг энг кучли жамоасига айланган[2][3][4].

2009-йилнинг июл ойида Нестеров „Бунёдкор“га ўтиб, клуб билан 3,5 йиллик шартнома имзолади[5] ва шу йили Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди ва Павел Бугалони тезда аосий таркибдан ўз ўйини билан сиқиб чиқарди[6]. СҲундан сўнг жамоа билан Ўзбекистон кубогида яна учта чемпионликни қўлга киритди[7], 2012-йилда эса ОЧЛ ярим финалчисига айланди. „Бунёдкор“ таркибида ўйнаб, асосий таркибда ҳам кўпроқ майдонга тушди. У анча ишончли эди, чемпионат ўйинларида ҳар бир учрашувда ўртача биттадан кам гол ўтказиб юборди.

2013-йил охирида у Тошкентнинг „Локомотив“ клубига ўтди[8][9]. 2013-йил охирида у Тошкентнинг „Локомотив“ клубига ўтди ва бу жамоада 5 йил ўйнади. Бу жамоада у ҳам асосий дарвозабонга айланди ва бир қатор мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. 2019-йил 9-январ ҳолатига кўра, у Тошкентнинг темирйўлчилари учун миллий чемпионатда 123 та ўйин ўтказган[10]. 2019-йил Ўзбекистон терма жамоаси билан АФC Осиё Кбогидан қайтганидан сўнг Саудия Абистонининг „Оҳод“ жамоаси билан шартнома имзолади[11]. 2019-йил мавсумнинг иккинчи қисмида Тошкентнинг „Локомотив“ жамоасига қайтди[12]. 2020-йилги мавсум ёзги трансфер ойнаси вақтида Навоийнинг „Қизилқум“ жамоаси билан шартнома имзолади ва 3 йил давомида навоийликлар таркибида тўп тепди[13]. У Осиёдаги энг машҳур ва таниқли футболчи ва дарвозабонлардан бири. Осиё Кубоги-2019 да қатнашиб, бирданига кетма кет бешта Осиё Кубогида қатнашиб, Осиёнинг мутлақ рекордчисига айланди. Мухлислар, журналистлар ва экспертлар уни Гианлуиги Буффон билан солиштириб, „Осиёлик Буффон“ деб аташади. 2023-йилги мавсум ёзги трансфер ойнаси вақтида Навбаҳор жамоси таркибига жалб этилди ва 29-июлда 0.5 йилга шартнома имзолади[14].

Терма жамоа учун ўйинлар

2003-йилда Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига қўшилган[15].

2002-йил 21-августда Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида Малайзия билан ўртоқлик учрашувида расмий ўйинларда дебют қилди. Бир йил ўтгач, у жамоа билан 2004-йилда Қатарда бўлиб ўтган Осиё Кубогига йўл олди ва у ерда фақат битта ўйин ўтказди – Туркманистонга қарши гуруҳ турнирида.

Келажакда у кейинги барча қитъа чемпионатларида қатнашишда давом этди: 2007-йилда Хитойда бўлиб ўтган турнирда Нестеров 3 та, 2011-йилда – 5 та ўйин ўтказди ва турнирнинг ярим финалчисига айланди, 2015-йилда Австралияда бўлиб ўтган Осиё Кубогида - 4 та ўйинда жамоасининг ўйинлари дарвозада ҳимоя қилди. Дарвозабон учун охирги Осиё кубоги 2019-йилда БААда бўлиб ўтган Осиё Кубоги бўлиб, у 35 ёшида ўз жамоасининг турнирдаги энг кекса футболчисига айланди. Нестеров, шунингдек, бешта Осиё Кубогида иштирок этган биринчи футболчига айланди[16][17].

Ютуқлар

  • Ўзбекистон чемпиони (13) :
„Пахтакор“ : 2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007
„Бунёдкор“ : 2009, 2010, 2011, 2013
Локомотив (Тошкент) : 2016, 2017, 2018
  • Ўзбекистон кубоги соҳиби (12) :[18]
„Пахтакор“ : 2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007
„Бунёдкор“ : 2010, 2012, 2013
„Локомотив“ (Тошкент) : 2014, 2016, 2017
  • Ўзбекистон Суперкубоги ғолиби (1) :
„Локомотив“ (Тошкент) : 2015-йил

Допинг билан боғлиқ муаммо

2019-йил Саудия Арабистони жамоасида таркибида ўйнаган вақтида футболчининг қонидан спортчилар учун тақиқланган модда борлиги аниқланди ва 8 ой муддатга футболдан четлаштирилди[19][20][21].

Шахсий ҳаёти

Нестеров рус миллатига мансуб ва диндор православ насроний, унинг насроний эътиқодига тегишли кўплаб татуировкалари бор, у рус ва ўзбек тилларида икки тилда сўзлашади.

Манбалар

  1. ↑ „⚡️ Биласизми? Нестеров тарихда энг кўп титул қўлга киритган дарвозабонлар бешлигида“. 2023-йил 30-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 30-июл.
  2. ↑ „“Пахтакор” сафида энг кўп ўйнаган дарвозабонлар: Яновский, Пшеничников, Бугало ва бошқалар“. 2023-йил 5-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 30-июл.
  3. ↑ „Игнатий Нестеров покинул «Пахтакор»“ (деадлинк). 2015-йил 23-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-январ 2015-йил.
  4. ↑ „"Пахтакор"нинг CҲемпионлар Лигасида энг кўп ўйнаган футболчилари“. 2023-йил 30-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 30-июл.
  5. ↑ „Нестеров расман “Бунёдкор” а`зосига айланди“ (2009-йил 22-июл).
  6. ↑ „Игнатий Нестеров подписал контракт с "Бунедкором" на 3,5 года“. Узрепорт.cом (2009-йил 22-июл).
  7. ↑ „Ўзбекистон кубоги финалларидан супер статистика. Солиэв тўпурар, CҲеран ва Тўраэв ягона, Нестеров рекордчи“. 2023-йил 30-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 30-июл.
  8. ↑ „Расмий хабар: Игнатий Нестеров "Локомотив"га ўтди“. 2023-йил 30-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 30-июл.
  9. ↑ Официално: Игнатий Нестеров перешёл в „Локомотив“
  10. ↑ „Суперлига. Нестеров беш юзлик довонга яқинлашди“. 2023-йил 30-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 30-июл.
  11. ↑ „Расман: Игнатий Нестеров Саудия Арабистони клуби билан шартнома имзолади“. 2023-йил 30-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 30-июл.
  12. ↑ „Маэстро қайтди!“ (19 окт 2019 23:52).
  13. ↑ „Расмий хабар: "Қизилқум" Нестеров, Қиличев, Касминин ва Жасур Азимов билан шартнома тузди“. 2023-йил 30-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 30-июл.
  14. ↑ „Аҳмедов ва Нестеров "Навбаҳор"га ўтди“. 2023-йил 30-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 30-июл.
  15. ↑ „"Ретро сурат". 2002 йилги Ўзбекистон У-19“ (2020-йил 17-апрел).
  16. ↑ „Игнатий Нестеров - Осиё рекордчиси“. 2023-йил 30-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 30-июл.
  17. ↑ „Игнатий Нестеров - мутлақ рекордчи!“. 2023-йил 30-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 30-июл.
  18. ↑ „Мутлақ рекордчи Нестеров ёхуд финалда ўйнаган дарвозабонлар ҳақида“. 2023-йил 30-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 30-июл.
  19. ↑ „Игнатий Нестеров допинг қабул қилганми?“. 2023-йил 30-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 30-июл.
  20. ↑ „ЎФА вакили Нестеров масаласига ойдинлик киритди“. 2023-йил 30-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 30-июл.
  21. ↑ „ОФК Нестеровни 8 ойга дисквалификаcия қилди“. 2021-йил 9-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 30-июл.

Ҳаволалар