Igor
Qiyofa
Игор (? — 945) — Киевнинг улуғ князи (912 й. дан). Рюриковичлар сулоласининг дастлабки князи. И. ўзидан олдинги княз Олегнинг ишини давом эттириб, Днестр ва Дунай дарёлари оралиғидаги жан. славян қабилаларини бўйсундирган, древлянлар қўзғолонини бостирган. 913 й. И. қўшинлари Каспий қирғоқлари бўйлаб Бокугача борган, 941 ва 944 й. ларда Византияга юриш қилиб ғалаба қозонолмагач, шартнома тузган. И. древлянлардан иккинчи марта солиқ, ундириш пайтида ўлдирилган[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |