Игор Владимирович Белолипов (1938-йил 20-феврал, Тошкент, Ўзбекистон ССР) — ўзбекистонлик ботаник олим, ўсимликлар гистологияси, морфологияси бўйича мутахассис, биология фанлари доктори (1983), профессор (1991). 2026 йил 2июнда вафот этдилар.

Игор Владимирович Белолипов
Таваллуди 1938-йил 20-феврал (1938-02-20) (88 ёш)
Тошкент шаҳри, О'збекистон ССР
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби ўсимликлар гистологияси, морфологияси бўйича мутахассис
Соҳаси ботаника
Таълими Тошкент давлат аграр университети
Илмий даражаси Биология фанлари доктори
Илмий унвони профессор
Мукофотлари Ўзбекистон Республикаси олий таълими аълочиси
Mehnat shuhrati ordeni

Биографияси

Игор Владимирович Белолипов 1938-йил 20-феврал куни Тошкент шаҳрида туғилган[1]. 1946—1956-йилларда Тошкентдаги 98-мактабда ўқиган. 1956—1961-йилда Тошкент қишлоқ хўжалик институтининг ўрмон хўжалиги факултетида таҳсил олган[2]. 1961—1962-йилларда Ўзбекистон Фанлар академиясининг академик Фёдор Николаевич Русанов номидаги Тошкент ботаника боғининг катта лаборант, 1962—1963-йилларда мазкур боғда кичик илмий ходим, 1963—1966-йилларда аспирант, 1966—1968-йилларда Тошкент ботаника боғида кичик илмий ходим, 1968—1978-йилларда катта илмий ходим, 1978—1985-йилларда Тошкент ботаника боғи „Юксак ўт ўсимликлари“ лабораторияси мудири, 1985—2004-йилларда Тошкент қишлоқ хўжалиги институти ботаника кафедраси мудири, 1988—1991-йилларда қишлоқ хўжалиги институти мева-сабзавотчилик ва ўрмон хўжалиги факултети декани[2][3], 2004—2010-йилларда Тошкент давлат аграр университети экология ва ботаника кафедраси профессори, 2010—2017-йилларда университетнинг қишлоқ хўжалиги биотехнологияси ва фитопатология кафедраси профессори, 2015—2017-йилларда ботаника ва агробиотехнология кафедраси профессори, 2017—2018-йилларда доривор ўсимликлар ва ботаника кафедраси профессори вазифасида фаолият олиб борган[1]. 2018-йилдан Тошкент давлат аграр университети қишлоқ хўжалигида экологик хавфсизлик ва ботаника кафедрасининг профессори[1].

Илмий фаолияти

Игор Белолипов 350 та илмий ишлар, жумладан 3 та дарслик, 15 та ўқув қўлланма, 30 та услубий қўлланма, 6 услубий тавсия, 4 та монография муаллифи.1967-йилда русча: Биология и экологии интродутцированые видов рода РҲУС условиях Ташентского ОАЗСА мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилиб, биология фанлари номзоди, 1983-йилда „Ўрта Осиё флорасидаги ўтли ўсимликлар интродуксияси“ мавзусида докторлик диссертациясини ёқлаб, биология фанлари доктори илмий даражасини олган[2]. Игор Белолипов Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига камёб, эндемик тур сифатида киритилган бурчоқдошлар оиласи, астрагал туркумига кирувчи гулли ўсимлик тури Белолипов астрагалини ўстирган.

Мукофотлари

Игор Белолипов 1999-йилда „Ўзбекистон Республикаси олий таълими аълочиси“ кўкрак нишони[2], 2002-йил 26-августда „Дўстлик“ ордени[3], 2017-йил 7-декабрда „Меҳнат шуҳрати“ ордени[4] билан тақдирланган[1].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 С.Й. Исламов, К.Х. Бухоров, Н.З. Арабова, А.М. Исламов. Игорь Владимирович Белолипов Б.А. Сулаймонов, Р.Х. Хамидуллаева: , Тошкент — 172-бет. 
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Эркин Зарипов, Гулноз Сапарова. „Профессор Игор Белолипов: Ўзбек тили она тилимдек юрагимдан жой олган“. гужум.уз (2019-йил 18-феврал). 2024-йил 2-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 2-апрел.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Белолипов Игорь Владимирович“. агроwебcеэ.нет. 2025-йил 28-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 2-апрел.
  4. ↑ „Қишлоқ хўжалиги ривожига ҳиссаси учун президент томонидан мукофотланганлар рўйхати келтирилди“. кун.уз (2017-йил 10-декабр). 2024-йил 2-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 2-апрел.