Igor Giorgadze
Игор Пантелеймонович Гиоргадзе (Георгадзе) (грузинча: იგორ პანტელეიმონის ძე გიორგაძე) — грузиялик сиёсатчи, совет ва грузиялик фахрий махсус хизмат ходими. Грузия ССР собиқ КГБ зобити (1973—1991) ва Грузия давлат хавфсизлик вазири (1993—1995), генерал-лейтенант. Ҳозирда у „Самартлианоба“ („Адолат“) партиясининг етакчиси.
Игор Пантелеймонович Гиоргадзе (Георгадзе) | |
|
Мансаб даври 1993-йил 12-октябр – 1995-йил 2-сентябр | |
| Аввалгиси | Ираклий Батиашвили |
| Кейингиси | Шота Квирая |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
грузинча: იგორ გიორგაძე 1950-йил 23-июн Зайсан, Шарқий Қозоғистон вилояти, Қозоқ ССР, СССР |
| Сиёсий партияси | „Самартлианоба“ („Адолат“) |
| Отаси | Пантелеймон Георгадзе |
| Таълим | СССР КГБ Олий мактаби |
| Касби | юрист |
| Қўшин тури | СССР КГБ |
| Унвони |
|
| Мукофотлари |
|
| Жанглар | Афғон уруши (1979—1989), Грузия фуқаролар уруши, Жанубий Осетия уруши, Абхазия уруши |
Ҳаёти ва фаолияти
1950-йил 23-июнда СССР ва Хитой чегарасида жойлашган Зайсан шаҳрида (Шарқий Қозоғистон вилояти) чегара офицери оиласида туғилган. Отаси Пантелеймон Иванович Георгадзе (1925—2009), миллати грузин, генерал, сўнгги совет ҳукуматининг СССР Қуролли Кучларининг Транскавказ чегара округи қўмондони биринчи ўринбосари. Грузия мустақил бўлганидан кейин П. И. Гиоргадзе 1992-йилдан Грузия бирлашган коммунистик партияси раҳбари сифатида танилган. Онаси Валентина Ивановна (1929—2012), миллати рус, бошланғич синф ўқитувчиси.
Игор Грузияда тарбияланган. 1967-йилда ўрта мактабни тугатган, шунингдек, скрипка бўйича мусиқий таълим олган.
1973-йилда Москвадаги СССР КГБ Олий мактабини тамомлаган ва чет тилларини билган ҳолда ҳуқуқшунослик дипломини олган. Игор грузин, рус, турк, франсуз тилларини мукаммал билади, серб-хорват ва озарбайжон тилларида сўзлаша олади[1][2].
1973—1991-йилларда Грузия ССР КГБ ходими. 1980—1981-йилларда СССР КГБ „Каскад“ махсус кучлари отряди таркибида Афғонистондаги (Қандаҳорда) тезкор жанговар операцияларда қатнашган. Игор Гиоргадзе СССРнинг 15 та ҳукумат мукофотлари, шу жумладан „Жанговар хизматлари учун“ медали, „Давлат хавфсизлиги фахрий ходими“ унвони билан тақдирланган.
1993-йилда Грузия Республикаси Давлат хавфсизлик вазири этиб тайинланган. Бу лавозимда Россия, шунингдек, АҚШ, Туркия, Арманистон, Озарбайжон, Украина, Жанубий Африка ва бошқа мамлакатлар разведка хизматлари билан фаол алоқаларни ривожлантирди. Бу даврда у хорижлик ҳамкасблари, нуфузли сиёсатчилар ва ҳукумат амалдорлари[3] билан алоқалар ўрнатди.
1994-йил бошидан Гиоргадзе ва ўша пайтда Грузия Давлат кенгашини бошқарган ҳмада унинг раҳбари бўлган Эдуард Шеварднадзе ўртасидаги сиёсий тафовутлар яққол кўзга ташланди. Шеварднадзе очиқ ва фаол равишда Россия билан қарама-қаршилик ҳамда Грузиянинг НАТОга қўшилиши йўлини бошлади. Гиоргадзенинг интервюсига кўра, Шеварднадзе Грузия Америка Қўшма Штатлари учун Кавказортида „иккинчи Исроил“га айланиши керак, Игор Гиоргадзе эса Грузиянинг қўшилмаслик мақомини қўллаб-қувватлаган ва Грузия „Кавказ Швейцарияси“ бўлиши керак, деб ҳисоблаган.
1995- йил 29-августда номаълум шахслар томонидан Шеварднадзега уюштирилган суиқасддан сўнг Гиоргадзе ўз лавозимидан озод қилинди ва Москвага жўнаб кетди. 1995-йил октябр ойида унинг Россия матбуотида Шеварднадзега „очиқ хат“ эълон қилинди (мақола „Меҳрибон диктатор“ деб номланган), унда Шеварднадзени порахўр амалдор деб қоралайди ва уни 1992-йил августида Абхазияда уруш бошлаганликда айблади. Ушбу нашрдан кейин Грузия прокуратураси Гиоргадзени Шеварднадзенинг иш қароргоҳи ҳовлисида автомобил портлаши ва унинг ҳаётига суиқасд қилишда иштирок этгани учун халқаро қидирувга берди.
Грузияда „аср суди“ деб эълон қилинган Шеварднадзега суиқасд бўйича суд жараёни 1997—1998-йилларда бўлиб ўтган, унда 168 жабрланувчи, 14 судланувчи ва 365 гувоҳ сўроқ қилинган. Суд жараёнида, Гиоргадзенинг сўзларига кўра, унинг Шеварднадзега суиқасдга алоқадорлиги тўғрисида бирорта ҳам ашёвий далил тақдим этилмаган[3]. Шунга қарамай, Грузия прокуратураси Гиоргадзени Интерпол орқали халқаро қидирувга берган.
2003—2012-йилларда Гиоргадзе, „Адолат“ партияси аъзолари ва уларнинг тарафдорлари Саакашвили режими билан сиёсий кураш олиб борган. 2006-йил ўрталарига келиб Гиоргадзе тарафдорлари аллақачон 10 минг кишилик норозилик митингини қилишиб, муҳим мухолифат кучига айланишди[4][5].
2006-йилнинг февралида Гиоргадзе Грузияда Саакашвили қарши мухолифат тузилганини эълон қилди[6].
2006-йил 24-май куни Москвада матбуот анжумани уюштиради, бироқ Россия ҳукумати томонидан терроризмда айбланиб қидирувга берилган Гиоргадзенинг Россия ҳудудида эканлиги расман тан олинмаган.
2006-йил 6-сентябр куни соат 05:00 да Грузия хавфсизлик кучлари „Адолат“ партиясининг 30 нафар етакчисини қўлга олиш бўйича кенг кўламли махсус операция ўтказди, улардан 13 нафари кейинчалик ҳарбий йўл билан давлат тўнтаришига тайёргарлик кўрганликда айбланиб, судланган. Булар Гиоргадзенинг яқин қариндоши, уч нафар вояга этмаган фарзанднинг ёлғиз онаси Мая Топурия. Ҳибсга олинганлардан яна бири, „АнтиСорос“ ҳаракати етакчиси Мая Николеишвили „Адолат“ партияси раҳбариятини давлат тўнтаришига тайёргарлик борасида айблаб, айбига иқрор бўлган кўрсатма беради. Гувоҳликдан кейинги кун Николеишвили 10 минг лари (тахминан 5 минг АҚШ доллари) гаров эвазига озод қилинди. Суд Гиоргадзенинг 13 нафар тарафдорини ҳукуматни қуролли ағдаришга уринишда айбдор деб топади ва улар 2 йилдан 8,5 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиади.
2016-йил март ойида Интерпол Бош котибияти Гиоргадзенинг 21 йил давомида сиёсий сабабларга кўра „ноқонуний“ жиноий жавобгарликка тортилганлиги ҳақидаги адвокатлари томонидан тақдим этилган материалларни кўриб чиқди ва Гиоргадзега нисбатан халқаро қидирувни бекор қилишга қарор қилади, бу ҳақда Интерполга аъзо 190 та давлат хабардор қилинади[7].
Ҳозирда Грузияда Гиоргадзенинг ватанига қайтиши масаласини қонуний ҳал этиш мақсадида унинг адвокатлари ташаббуси билан Грузияда сиртдан суд жараёни давом этмоқда.
Сиёсий муҳожирликнинг бутун даври давомида Гиоргадзе яширинишга мажбур бўлган 8 та давлатнинг бирортасининг фуқаролигини қабул қилмаган. Айни пайтда Гиоргадзе Грузия фуқароси бўлиб қолмоқда ва Москвадаги „Грузия чет элда“ минтақавий ижтимоий ҳаракатини бошқаради[8].
Оила
Игор Гиоргадзе уйланган, ўғил ва қизи бор.
Манбалар
- ↑ Александр Иашвили. Михаил Саакашвили зачистил оппозицию . — Известия, 06.09.2006
- ↑ Игорь Гиоргадзе: шпион с севера . — НЕWСру.cом, 24.05.2006
- ↑ 3,0 3,1 Анна Кутепова. Кто начал войну в Абхазии и заказал убийство Гамсахурдиа. – Новая газета, 03.11.1998
- ↑ „В Тбилиси прошел десятитысячный митинг - Газета.Ру“. 2016-йил 11-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 11-октябр.
- ↑ Владимир Новиков. Россия зовет Игоря Гиоргадзе в убежище . — Коммерсант, 24.05.2006
- ↑ „Лента.ру Гиоргадзе, Игорь. Оппозиционный грузинский политик, обвиняемый Тбилиси в государственной измене“. 2016-йил 11-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 10-октябр.
- ↑ „Интерпол прекратил розыск Игоря Гиоргадзе — Тбилиси растерян — Новости политики, Новости Большого Кавказа — ЭАДаилй“. 2016-йил 11-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 11-октябр.
- ↑ „Грузии необходим свой Нюренбергский процесс | Молодая Гвардия“ (деадлинк). 2016-йил 11-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 11-октябр.
- 23-iyunda tugʻilganlar
- 1950-yilda tugʻilganlar
- General-leytenantlar (SSSR)
- Qizil Yulduz ordeni sohiblari
- Jangovar xizmatlari uchun medali sohiblari
- SSSR Qurolli Kuchlarining 50 yilligi yubiley medali sohiblari
- SSSR Qurolli Kuchlarining 60 yilligi yubiley medali sohiblari
- SSSR Qurolli Kuchlarining 70 yilligi yubiley medali sohiblari
- Sovet militsiyasining 50 yilligi yubiley medali sohiblari
- I darajali Aʻlo xizmatlari uchun medali
- II darajali Aʻlo xizmatlari uchun medali
- Sovet Ittifoqi Kommunistik Partiyasi aʼzolari
- Maxsus xizmatlar rahbarlari
- Sovet—Afgʻon urushi odamlari
- Alifbo boʻyicha shaxsiyatlar
- Yashayotgan insonlar
