Голлоев Игор Дмитриевич (20-сентябр, 1965-йил, Бухоро вилояти, Ўзбекистон ССР) — рус ҳарбий раҳбари. Россия Федерацияси Миллий гвардияси Шарқий округи қўмондони (2021-йилдан), генерал-полковник (2017)[1][2].

Игор Голлоев
Асл исми Игорь Дмитриевич Голлоев
Таваллуди 20-сентябр, 1965-йил
Учқудуқ, Бухоро вилояти
Қўшин турлари Россия Ички ишлар вазирлиги қўшинлари,
Россия Федерацияси Миллий гвардияси қўшинлари
Хизматдаги йиллари 1983-йилдан
Унвони генерал полковник
Жанг/уруш Иккинчи Чечен уруши
Мукофотлари Александр Невский ордени (Россия),
Жасорат ордени,
Суворов медали,
„Россия Федерациясида хизмат кўрсатган ҳарбий мутахассис“ ордени

Биографияси

Голлоев 1965-йилнинг 20-сентябрида Бухоро вилоятида, ҳозирги Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида туғилган. 1983-йил ҳарбий хизматда бўлган. 1987-йилда Ф. Э. Дзержинский номидаги СССР Ички ишлар вазирлиги Қизил байроқли Саратов олий ҳарбий қўмондонлик билим юртини тамомлаган. 1987-йилдан СССР Ички ишлар вазирлигининг Шимолий-Ғарбий ва Болтиқбўйи давлатлари ички қўшинлари бўлимида взвод командири лавозимида хизмат қилган.

1997-йилда М. В. Фрунзе номидаги ҳарбий академияни тамомлаган. 1997-йилда Россия Ички ишлар вазирлигининг Владикавказ Олий ҳарбий қўмондонлик мактабида ҳарбий тактикадан дарс бера бошлаган. 1999-йилдан Россия Ички ишлар вазирлигининг Шимолий Кавказ округи ички қўшинларининг тезкор бўлинмасида хизмат қилган. 2003—2007-йилларда Россия Ички ишлар вазирлиги Ички қўшинларининг Волга округида хизмат қилган.

2009-йилда Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Бош штабининг Ҳарбий академиясини тамомлаган. 2009-йилдан Россия Ички ишлар вазирлигининг Шимолий-Ғарбий минтақавий қўмондонлигида хизмат қилган. 2011-йил 9-ноябрдан генерал-маёр.

2012-йилдан Россия Ички ишлар вазирлиги Ички қўшинлари Марказий минтақавий қўмондонлиги қўмондонининг биринчи ўринбосари. Россия Федерацияси Президентининг 2014-йил 6-ноябрдаги 713-сонли фармони билан генерал-лейтенант[3] унвони берилган.

2016-йил октябр ойидан — Россия Федерацияси Миллий гвардия қўшинларининг Урал округи қўмондони[4].

Россия Федерацияси Президентининг 2017-йил 6-декабрдаги фармони билан Россия Федерацияси Миллий гвардия қўшинлари Марказий округи қўмондони этиб тайинланди.

Россия Федерацияси Президентининг 2017-йил 12-декабрдаги 592-сон қарори билан унга генерал-полковник унвони берилди.

2021-йил 30-июлдан — Россия Федерацияси Миллий гвардия қўшинлари Шарқий округи қўмондони.

Мукофотлари

Манбалар

Ҳаволалар