Игор Кичигин (1969-йил 23-ноябрда Бухорода туғилган) – ўзбекистонлик собиқ профессионал футболчи, ҳимоячи ампуласида ўйнаган[1]. Латвиянинг „Венцпилс“ жамоасида мураббий сифатида фаолият олиб боради.

Игор Кичигин
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Игор Юревич Кичигин
Таваллуд санаси 1969-йил 23-ноябр (1969-11-23) (56 ёш)
Таваллуд жойи Бухоро, Ўзбекистон ССР
Бўйи 1.79 м (5 фт 10 1⁄2 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1990—1991 Нурафшон 52 (6)
1991 Зарафшон 12 (0)
1992 Факел 12 (0)
1993 Темп 7 (1)
1993 Ситора 14 (3)
1993—1995 Бухоро 57 (11)
1995—1997 Нефтчи ФК 32 (3)
1997—1998 Бухоро 44 (4)
2000 Бухоро 23 (0)
2001 Динамо 5 (0)
2001—2002 ФC Диана Волзҳск 42 (0)
2003 Андижон 11 (0)
2003 Дўстлик 15 (0)
2004 ФC Изҳевск 18 (0)
2004 ФC Серпукҳов (ҳаваскорлар)
Миллий терма жамоа
1996 Ўзбекистон 1 (0)
Бошқарган клублари
2006 Диттон (ёрдамчи)
2009—2010 Транзит
2011 Венцпилс-2
2021– ФК Венцпилс
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футбболчилик фаолияти

Клуб

Клубдаги фаолиятини 1990-йилда "Нурафшон" жамоасида бошлаган, кейинчалик „Зарафшон“ жамоаси таркибига ўтган. 1992-йилда Фёдор Новиков таклифига биноан Марказий Осиёдан бир қанча футболчилар (Аблаэв, Горбах, Балаян) билан бирга Воронежнинг Факел жамоасига кўчиб ўтган[2]. Кейинчалик у „Темп“ Шепетовка жамоасида ўйнаган. 1993-йилда Ўзбекистонга қайтиб келган ва турли жамоаларида, жумладан: Бухоронинг „Ситора“, „Бухоро“ ва Фарғонанинг „Нефтчи“ жамоаларида ўйнади. 2001-йилги мавсумда Самарқанднинг „Динамо“ жампасида ўйнагн. Самарқанднинг жамоасидан сўнг „Андижон“ ва „Дўстлик“ клублари, Россиянинг Диана Волжск, Серпукҳов ва ФК Ижевск жамоаларида ўянагн. Профессионал фаолиятини 2004-йилда Ижевск жамоасида якунлаган.

Халқаро ўйинлар

Игор 1996-йил 8-май куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 1996-йилги Осиё кубоги саралаш ўйинида Тожикистон терма жамоасига қарши ягона ўйинини ўтказган[3].

Мураббийлик фаолияти

2006-йилда у „Диттон-2“ жамоаси бош мураббийи бўлиб ишлаган[4][5]. Кейинчалик Игор „Cериба“ клубининг 15 ёшли болалар жамоаси билан ишлаган. 2009-йилдан 2010-йилгача „Транзит“ клубида бош мураббий бўлиб ишлаган[6][7]. 2011-йилда Венцпилс-2 номини олган Диттон-2 клубига қайтган.

2017-йилда Игор ПРО мураббийлик лицензиясини[8]олган ва ФКВ „Академия“ жамоасида мураббий бўлиб ишлаган[9].

Ютуқлар

Нурафшон Бухоро
Нефтчи Фарғона

Манбалар

  1. ↑ „Профиле бй фоотбаллфаcц.ру“ (Руссиан). Фоотбаллфаcц.
  2. ↑ „«Факел» и его легионеры“ (деадлинк). 2017-йил 13-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 17-январ.
  3. ↑ „Статистика и новости узбекского футбола“. 2016-йил 30-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 17-январ.
  4. ↑ „Представляем и. о. главного тренера Игоря Кичигина“. 2017-йил 12-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 17-январ.
  5. ↑ „«Диттон» без Кирьякова“. 2017-йил 8-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 17-январ.
  6. ↑ „«Транзит» остановил «Металлург»“. 2017-йил 13-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 17-январ.
  7. ↑ „Еврокубки обязывают сражаться“. 2017-йил 13-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 17-январ.
  8. ↑ Игор Кичигин – обладател лицензии ПРО[сайт ишламайди]
  9. ↑ Игор Кичигин: отлично, что главная команда ФКВ зовет к себе молодеж![сайт ишламайди]

Ҳаволалар