Игор Анатолевич Кириллов (русча: Игорь Анатольевич Кириллов; 1970-йил 13 июл – 2024-йил 17-декабр) рус генерал-лейтенанти ва ҳарбий жиноятчи эди[1]. У 2024-йилда Украина хавфсизлик кучлари томонидан ўлдирилгунга қадар Россия Қуролли Кучларининг Кимёвий, Биологик ва Ядровий мудофаа қўшинлари бошлиғи бўлган. Кириллов Россиянинг 2022-йилда Украинага бостириб киришидан кейин фронтдан ташқарида ўлдирилган энг юқори мартабали россиялик ҳарбий амалдор эди[2]. Кириллов Украинада хлоропикрин кимойивий қуролидан фойдаланишга рухсат берган, бу Кимёвий қуроллар бўйича конвенцияга мувофиқ уруш жинояти ҳисобланади.

Игор Кириллов

Кириллов 2019-йилда
Асл исми русча: Игорь Анатольевич Кириллов
Таваллуди 13-июл 1970-йил
Кострома, РСФСР
Вафоти 17-декабр 2024-йил(2024-12-17)
(54 ёшда)
Москва, Россия
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР → Rossiya bayrogʻi Россия
Қўшин турлари  Россия қуруқликдаги кучлари
Хизматдаги йиллари 1987—2024
Унвони Генерал-лейтенант
Ҳарбий  қисм Россия Федерациясининг радиация, кимёвий ва биологик мудофаа қўшинлари
Лавозими Россия Федерациясининг радиация, кимёвий ва биологик мудофаа қўшинлари бошлиғи
Жанг/уруш Россия ҳарбийларининг Суриядаги операцияси
CОВИД-19 пандемияси
Россиянинг Украинага босқини

Суиқасд

Файл:Игор Кириллов сcоотер бомб видео.wебм Кириллов 2024-йилнинг 17-декабрида Москвада тахминан соат 6:12 (МСК)да содир бўлган портлашдан сўнг ҳалок бўлган. У Россия ҳукуматидаги Иля Поликарпов исмли ёрдамчиси билан бирга Рязанский проспекти ҳудудидаги турар-жой мажмуасидан чиқиб кетаётган вақтида вафот этган. Портлаш электр скутерга ўрнатилган портловчи қурилманинг портлаши натижасида содир бўлган. Портловчи қурилма кўчанинг нариги томонидаги бинонинг деразаларини синдириш даражасида етарлича кучли эди[3][4][5]. Россия давлат матбуотига кўра, портловчи қурилмада 2010-йилда Москва метросида 40 киши ҳалок бўлган ва 80 киши жароҳатланган портлашларда қўлланилган портловчи моддалар билан бир хил миқдорда портловчи моддалар бўлган[6][7].

Реаксиялар

Суиқасд учун жавобгарликни Украина хавфсизлик хизмати ўз зиммасига олган[8]. Украина Хавфсизлик хизматидаги манба Кириллов „ҳарбий жиноятчи ва мутлақо қонуний нишон“ эканлигини таъкидлаб, „украиналикларни ўлдирганларнинг ҳаммасини шундай шармандали якун кутмоқда“ деб огоҳлантирган. Россия давлат оммавий ахборот воситаларининг ТАСС хабарига кўра, терговчилар яқин атрофдаги автомашинада Кирилловни кузатиш учун фойдаланилган яширин камерани топдилар[9].

Суиқасддан сўнг Россия Хавфсизлик Кенгаши раисининг ўринбосари бўлиб ишлаётган собиқ президент Дмитрий Медведев Украина ҳарбий ва сиёсий раҳбариятидан „муқаррар ўч олиш“га ваъда берди. Россиянинг бошқа расмийлари Кирилловнинг ўлимидан кейин унга ҳурмат бажо келтиришди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарованинг айтишича, Кириллов „қўрқмасдан ишлаган“ ва „орқасига яширинмаган“. Давлат Думаси Мудофаа қўмитаси раиси Андрей Картаполов уни „обрўли рус генерали“ ва „ўз ташкилотининг юқори баҳоланган раҳбари“ деб атади. Суиқасддан кейин Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин Кириллов учун бир дақиқа сукут сақлади ва уни „нафақат ҳарбий раҳбар, балки биринчи навбатда олим“ деб таърифлади.

Британия Бош вазири Кеир Стармернинг матбуот котиби Лондон Кирилловнинг ўлими учун „аза тутмоқчи эмас“ ва у „Украина халқига азоб-уқубат ва ўлим солганини“ айтди.

Давлат департаменти матбуот котиби Метю Миллер Қўшма Штатлар „олдиндан хабардор эмаслигини ва бунга алоқаси йўқлигини“ тасдиқлади ва Кирилловнинг „ваҳшийликлари“ ва Украина кучларига қарши кимёвий қурол қўлланилишига алоқадорлигини қоралади[10].

Гумонланувчини ҳибсга олиш

18-декабр куни, суиқасддан бир кун ўтиб, Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) суиқасдга алоқадорликда гумон қилиниб, 29 ёшли Ўзбекистон фуқароси эркак ҳибсга олинганини маълум қилди[11]. ФСБ гумондор Украина разведка идоралари томонидан суиқасд уюштириш учун ёллангани ва операцияни Днепрда жойлашган украиналик оперативлар жонли эфирга узатганини даъво қилди[12][13][14].

Манбалар

  1. ↑ Троиановски, Антон; Мéҳеут, Cонстант. „Wҳо Wас Ген. Игор Кириллов, тҳе Руссиан Генерал Ассассинатед ин Мосcоw?“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2024-йил 17-декабр). 2024-йил 17-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 17-декабр.
  2. ↑ Тимсит, Аннабелле; Аббакумова, Наталиа; Стерн, Давид Л.. „Wҳо ис Игор Кириллов, тҳе Руссиан нуcлеар дефенсе чиэф киллед ин Мосcоw?“. Тҳе Wашингтон Пост (2024-йил 17-декабр). 2024-йил 17-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 17-декабр.
  3. ↑ Сауэр, Пжотр; Ҳардинг, Луке „Лиэутенант Генерал Игор Кириллов: Руссиан генерал киллед ин Мосcоw эхплосион“. Тҳе Гуардиан (2024-йил 17-декабр). Қаралди: 2024-йил 18-декабр.
  4. ↑ Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед нйт20242
  5. ↑ „Чиэф оф Руссиан нуcлеар протеcтион форcес киллед ин Мосcоw бомб бласт“ (эн-ГБ). Ал Жазеэра. Қаралди: 2024-йил 17-декабр.
  6. ↑ Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед эcономист2024
  7. ↑ „Игор Кириллов: Руссиан генерал киллед ин Мосcоw эхплосион“ (эн-ГБ). ББC Неwс. Қаралди: 2024-йил 17-декабр.
  8. ↑ „Кей Руссиан генерал киллед ин Мосcоw бомб бласт cлаимед бй Украине“. CНН (2024-йил 17-декабр). Қаралди: 2024-йил 17-декабр.
  9. ↑ Троиановски, Антон; Мéҳеут, Cонстант. „Украине Сайс Ит Киллед Генерал Wҳо Лед Руссиа'с Нуcлеар Дефенсе Форcе“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2024-йил 17-декабр). Қаралди: 2024-йил 17-декабр.
  10. ↑ „Wҳо Wас Игор Кириллов, тҳе Ҳигҳест-Ранкинг Ассассинатед Руссиан Генерал?“. Тҳе Мосcоw Тимес (2024-йил 17-декабр). Қаралди: 2024-йил 17-декабр.
  11. ↑ „Москвада россиялик генералнинг ўлдирилишида Ўзбекистон фуқароси гумонланмоқда.“ (2024-йил 18-декабр).
  12. ↑ „Wҳат ис кноwн абоут аппреҳенсион оф перпетратор оф террор аттаcк он Руссиан генерал“. ТАСС (2024-йил 18-декабр). Қаралди: 2024-йил 18-декабр.
  13. ↑ Wалкер, Амй „Игор Кириллов: Руссиа детаинс Узбек ман овер генерал'с киллинг“ (эн-ГБ). ББC Неwс (2024-йил 18-декабр). Қаралди: 2024-йил 18-декабр.
  14. ↑ „Руссиа детаинс Узбек суспеcт овер мурдер оф топ генерал ин Мосcоw бласт“ (эн). Ал Жазеэра (2024-йил 18-декабр). Қаралди: 2024-йил 18-декабр.

Ҳаволалар