Файл:Игор Курчатов.жпг

Игор Василевич Курчатов (1902-йил 30-декабр (1903-йил, 1-декабр), Сим шаҳри, ҳозирги Челябинск вилояти Аша тумани —1960-йил 7-феврал, Москва] — рус физик олими, академик (1943). Атом фани ва техникасининг ташкилотчиларидан бири. Қрим университетини тугатган(1923). 1925-йилдан Ленинфад физика-техника институтида А. Ф. Иоффе раҳбарлигида ишлай бошлаган. 1943-йилда лаборатория ташкил этиб, унга раҳбарлик қилган (кейинчалик бу лаборатория СССР Фанлар академияси Атом энергияси институтига айлантирилган). Илмий ишини диэлектриклар табиатини ўрганишдан бошлади. Сегнет тузининг электр хоссаларини ўрганиб, сегнетоэлектриклар назариясига асос солди. 1933-йилдан атом ядроси физикаси масалалари билан шугулланиб, сунъийрадиоактив изотоплар ядро изомерияси ҳодисасини (1935), рус олимлари К. А. Петржак, Г. Н. Флёров билан бирга уран-235нинг ўз-ўзидан бўлинишини кашф қилди (1940). Курчатов раҳбарлигида Москвада сиклотрон (1944), Европада биринчи атом реактори (1946), биринчи совет атом бомбаси (1949) ва дунёда биринчи термоядро бомбаси (1953), дунёда биринчи атом электр стансияси (1954) яратилди ва бошқариладиган термоядро синтези муаммоларига оид тадқиқотлар қилишга кириша бошланди. Курчатов ташаббуси билан Ўзбекистонда Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институти ташкил қилинган[1].

Адабиёт

  • Головин И. Н., И. В. Курчатов, М., 1967; Асташенков П. Т., Академик И. В. Курчатов, М., 1971.

Манбалар

  1. ↑ "Курчатов Игор Василевич" ЎзМЕ. К-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-04-19 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил