Игор Анатолевич Шквирин (русча: Игорь Анатольевич Шквырин; 1963-йил 29-апрелда туғилган) – совет ва ўзбекистонлик собиқ профессионал футболчи.

Игор Шквирин
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 1963-йил 29-апрел (1963-04-29) (63 ёш)
Таваллуд жойи Тошкент, Ўзбекистон ССР
Бўйи 174 cм (5 фт 8 1⁄2 ин)
Амплуаси Ҳужумчи
Мукофотлари
Рақами 9
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1980—1983 Oʻzbekiston Янгиер 79 (11)
1983—1985 Oʻzbekiston Пахтакор ФК 66 (13)
1986—1987 Ukraina Лвов Карпати 46 (11)
1988—1989 Ukraina Днепр 14 (2)
1988—1992 Oʻzbekiston Пахтакор ФК 92 (27)
1992 Rossiya Спартак Владикавказ 10 (5)
1992—1993 Isroil Ҳапоэл Тел-Авив 39 (16)
1993—1994 Isroil Маккаби Нетаня 32 (13)
1995 Malayziya Шри Паҳанг 18 (15)
1995—1996 Isroil Бнеи Еҳуда Тел-Авив 18 (5)
1996 Isroil Маккаби Петаҳ Тиква 2 (0)
1996—1997 Isroil Маккаби Герцлия 21 (1)
1997—1998 Isroil Маккаби Яффа - (3)
1998—1999 Oʻzbekiston Пахтакор ФК - (3)
1999—2000 Hindiston Моҳун Баган АC - (11)
2000 Oʻzbekiston Пахтакор ФК 33 (20)
2000—2001 Hindiston Черчилл Бротҳерс - (12)
2001 Oʻzbekiston Пахтакор ФК 26 (7)
Тотал 394 (219)
Миллий терма жамоа
1992—2000 Oʻzbekiston Ўзбекистон 31 (20)
Бошқарган клублари
2003—2004 Rossiya Криля Советов Самара
ёрдамчи мураббий
2005—2007 Oʻzbekiston Қизилқум
2007 Oʻzbekiston Ўзбекистон У23
ёрдамчи мураббий
2008—2010 Oʻzbekiston Ўзбекистон ёрдамчи мураббий
2008—2016 Oʻzbekiston Олмалиқ
2021 Oʻzbekiston Турон
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Биография

Игор Шквирин Тошкентда туғилган. Шквирин болалигида аскар бўлишни орзу қилган. Безорилиги учун ҳарбий қўмитанинг тиббий комиссиясида шу асосда уни Суворов номидаги ҳарбий мактабга қабул қилиш рад этилган[1]. Олти ёшида сув спортига қатнаша бошлаган, кейинроқ самбо билан шуғулланган[2], аммо бу спорт турлари унинг узоқ муддатли қизиқишини уйғотмаган. Охир-оқибат футболни танлаган. Футболчилик фаолиятини вилоят чемпионати футбол ўйинлардан бошлаган. Шквирин 17 ёшидаёқ Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасининг „Янгиер“ клуби таркибида совет иккинчи лигасида ўйнай бошлаган. 18 ёшида унинг маоши (700 совет рубли) ҳамшира бўлиб ишлаган онасининг маошидан (90 рубл) сезиларли даражада ошиб кетган эди[3]. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида таълим олган.

Футболчилик фаолияти

1983-йилда ёш ҳужумчи Тошкентнинг „Пахтакор“ жамоасининг ўша пайтдаги бош мураббийи Иштван Секечнинг назарига тушган ва жамоага таклиф этилган[4][3]. Игор дастлаб „Пахтакор“ жамоаси ўринбосарлар таркибидаги ўйинларда иштирок эта бошлаган. Тошкент клубининг ўринбосарлар жамоасидаги муваффақиятли иштирокидан сўнг, асосий таркибга ўтказилган[2]. Пахтакор жамоасидаги дебют ўйиндаёқ Украинанинг „Днепр“ жамоасига қарши ўйиндаёқ рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлган, аммо гол қоидага зид равишда урилган деб топилгани учун ҳисобланмаган[3]. Аста-секин ёш ҳужумчи „Пахтакор“ клубининг биринчи таркибидан доимий жой эгаллаган ва 1984-йилги мавсумда жамоанинг энг яхши тўпурари бўлган[2].

Шквирин 1985-йилнинг охиригача „Пахтакор“ жамоасида ўйнаган. Совет Армиясида хизмат қилиши керак бўлгани сабабли, Шквириннинг собиқ мураббийи, ўша даврда Лвовнинг „Карпати СКА“ армия клуби раҳбари бўлган Иштван Секеч уни ўз жамоасига таклиф қилган[3]. 1988-йилги мавсумда Днепропетровскнинг „Днепр“ жамоаси таркибига ўтишга қарор қилган. „Днепр“ клуби таркибида Шквирин Совет Иттифоқи чемпиони, СССР кубоги, СССР футбол федерацияси кубогини қўлга киритди[5]. Аммо бу даврда Шквирин СССР чемпионатида бор-йўғи 14 та ўйин ва кубок ўйинларида эса 4 та ўйинда майдонга тушган. 1988-йилги мавсум сўнгида „Пахтакор“ клубига қайтишга қарор қилган[3][2].

Игор Пахтакор жамоасига қайтганидан сўнг, иккинчи мавсумини фаолиятидаги энг яхшиси деб ҳисоблайди. Мавсум давомида ҳужумчи рақиблар дарвозасига 37 та гол урган[2][3] ва „Пахтакор“ жамоасининг олий лигага қайтишида энг катта ҳиссасини қўшган[6]. 1991-йилги мавсумда „Пахтакор“ жамоаси олий лигага қайтган ва Шквирин мавсум давомида 14 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган. Бу Совет Иттифоқининг сўнгги чемпионати эди ва чет эл клублари вакиллари энг яхши совет футболчиларига қизиқиш билдиришган. Франсиянинг „Сент-Этен“ вакиллари Игор Шквириннинг ўйинини томоша қилиш учун Тошкентга ташриф буюришган. Ўйин якунида Франсия клуби вакиллари „Пахтакор“ жамоасига футболчи учун 400 минг йрвро товон пули таклиф қилишган, аммо Пахтакор жамоаси 800 000 доллар талаб қилган. Сент-Этен жамоаси вакиллари эса 800 000 доллар тўлашни истамаган ва трансфер амалга ошмай қолган[3][2][7].

Миллий терма жамоа

Шкирин Ўзбекистон терма жамоаси сафидаги илк дебют ўйинини 1992-йилнинг 17-июнида Тожикистонга қарши ўйинда (2:2) ўтказган ва дастлабки ўйинида илк голини киритган[8].

1992—2000-йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 31 та ўйин ўтказиб, 20 та гол киритган[9]. 1994-йили Япониянинг Хиросима шаҳрида бўлиб ўтган Осиё ўйинлари футбол турнирида иштирок этган (Ўзбекистон миллий терма жамоаси Совет Иттифоқидан мустақилликка эришганидан сўнг биринчи марта расмий футбол турнирида иштирок этган. Илк мусобақада жамоа олтин медални қўлга киритган).

Мураббийлик фаолияти

Игор 2002-йилги мавсумда мураббийлик фаолиятини бошлаган. 2003—2004-йилларда „Криля Советов Самара“ жамоасида Александр Тархановнинг ёрдамчи мураббийи бўлган[10][11]. 2005—2007-йилларда Ўзбекистон Олий лигасининг „Қизилқум Зарафшон“ клубида бош мураббий бўлган.

2007-йилги мавсумда Ўзбекистон У23 терма жамоасига бош мураббийлик қилган Вадим Абрамовга ёрдамчи мураббий, 2008—2010-йилларда эса Ўзбекистон терма жамоасида бош мураббийлик қилган Рауф Инилеев, кейинроқ Миржалол Қосимовга ҳам ёрдамчилик қилган.

2008-йилги мавсумдан Олмалиқнинг „ОКМК“ клуби билан шартнома имзолаган ва жамоа бош мураббийи бўлган. 2009-йилги мавсумда Олмалиқ жамоаси Ўзбекистон Олий лигасида тўртинчи ўринни эгаллаган ва бу муваффақият Шквиринни йилнинг энг яхши футбол мураббийи деб топилишига сабаб бўлган[12][11]. „ОКМК“ жамоасида 8 мавсум давомида бош мураббий лавозимида ишлаган.

Шахсий ҳаёти

Игор Шквирин оила қурган, икки ўғил фарзанди бор. Кичик ўғли Никита Шквирин ҳам футболчи бўлиб[13], Россиянинг „Чертаново“ ва Ўзбекистоннинг „Олмалиқ“ клубларида тўп сурган[14].

1994-йилда Осиё ўйинларида терма жамоа сафида эришган ғалабадан сўнг Шквирин, бошқа ғолиб жамоадошлари ва мураббийлари қатори Ўзбекистон Республикаси давлат мукофоти – „Шуҳрат“ медали билан тақдирланган[15].

2015-йилда ўзбек футбол тарихчиси ва статистик олими Владимир Сафаров Игор Шквирин ҳақида „Одиссея форварда“ (Ҳужумчи Одиссейи) биографик китобини чоп этган эди[16].

Мукофотлари

Жамоавий

Шахсий мукофотлари;

Давлат мукофотлари

Фаолият статистикаси

Йил Клуб Даража Ўйин Гол
2001 Пахтакор Тошкент И 26 7
2000—2001 Черчилл Бротҳерс И ? 12
2000 Пахтакор Тошкент И 33 20
1999—2000 Моҳун Баган И ? 11
1998 Пахтакор Тошкент И 29 17
1999 И 14 22
1997—1998 Маккаби Жаффа ИИ ? 3
1996—1997 Маккаби Петаҳ Тикба И 18 5
1996—1997 Маккаби Герзлия И 21 1
1995—1996 Паҳанг ФА И 18 15
1994—1995 Маккаби Нетаня И 21 9
1993—1994 Ҳапоэл Тел-Авив И 21 9
1992—1993 Ҳапоэл Тел-Авив И 31 15
1992 Спартак Владикавказ И 10 5
1991 Пахтакор Тошкент И 30 14
1990 ИИ 37 37
1989 ИИ 27 6
1989 Днепр И 4 0
1988 И 10 2
1987 Карпати Лвов ИИ 38 11
1986 ИИ 8 0
1985 Пахтакор Тошкент ИИ 26 2
1984 И 25 9
1983 И 15 2
1983 Янгиер ИИИ 11 4
1982 ИИИ 34 5
1981 ИИИ 33 2

Манбалар

  1. ↑ УЗБЕКСКИЙ ОДИССЕЙ (рус.)
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 Игор Шквирин – чемпион пяти стран и одного континента (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-03-04 санасида архивланган) (рус.)
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 3,5 3,6 УЗБЕКСКИЙ ОДИССЕЙ (рус.)
  4. ↑ „«Розмова з минулим»: Іштван Секеч“. 10 червня 2014да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24 листопада 2015.
  5. ↑ Найденний трофей для узбекского одиссея! (рус.)
  6. ↑ Игор ШКВИРИН: ВСЕ НАЧАЛОС С КОМАНДИ, В КОТОРОЙ ИГРАЛ БЛОХИН (рус.)
  7. ↑ „Мозийга қайтиб... Бардам бўл, Игорь!“. 2023-йил 16-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 16-май.
  8. ↑ „Шквйрин, Игор“. Натионал-Фоотбалл-Теамс. 12-июн 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-март 2021-йил.
  9. ↑ „Узбекистан - Реcорд Интернатионал Плаерс“. РСССФ. 22-октабр 2008-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-октабр 2008-йил.
  10. ↑ Шквирин стал тренером „Крилев Советов“ (рус.)
  11. ↑ 11,0 11,1 Игор Шквирин – чемпион пяти стран и одного континента (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-03-04 санасида архивланган) (рус.)
  12. ↑ „ру:Журналисты назвали лучшего футболиста и тренера“ (русча). газета.уз (26-декабр 2009-йил). 6-март 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-май 2012-йил.
  13. ↑ Игор ШКВИРИН: ВСЕ НАЧАЛОС С КОМАНДИ, В КОТОРОЙ ИГРАЛ БЛОХИН (рус.)
  14. ↑ Профіл на сайті фоотбаллфаcц.ру (рус.)
  15. ↑ Указ Президента (рус.)
  16. ↑ Книги Владимира Сафарова о футболе: очередная новинка (рус.)
  17. ↑ „О награждении группы спортсменов и тренеров республики“. 2017-йил 7-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-июл 2015-йил.

Ҳаволалар