Igor Svyatoslavich
Игор Святославич (1150-1202) — Новгород-Северск (1178 йилдан) ва Чернигов (1198 йил дан) князи. Қад. рус адабий ёдгорлиги — Игор полки жангномаси қаҳрамони. ХИИ аср да Киев Руси тахти учун ўзаро курашларда қипчоқлар (половецлар) ёрдамида иштирок этган ва бу билан Жанубий Русни талон-торож бўлишига имкон яратиб берган. Қипчоқларнинг тазйиқи кучайгач, И. С. бошқа князлар билан иттифоқ бўлиб қипчоклар устига юриш қилган (1185). Руслар Дон ва Сала дарёлари бўйларида жойлашган қипчоқлар қароргоҳига тўсатдан ҳужум қиладилар. Бу пайтда қароргохда чоллар, аёллар, болалардан бошқа ҳеч ким йўқ эди, эркаклар сафарда бўлишган. Руслар қароргоҳни талон-торож этиб, катта ўлжа билан қайтаётганларида Қояли (Ка-галник) соҳилида қипчоқлар томонидан ўраб олиниб тор-мор келтирилган, князлар, шу жумладан И. С асир тушган, ўғлини қолдириб ўзи қочган. И. С нинг ушбу юриши кейинчалик "Игор полки жангномаси" асосий мазмунини ташкил қилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |