Igor Xalilov
Игор Вячеславович Халилов (туғ. 13-июн 1972-йил, Бухоро, Ўзбекистон ССР) — ўзбек оғир атлетикачиси, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Ўзбекистон Республикаси халқаро тоифадаги спорт устаси, Ўзбекистон Қуролли Кучлари сержанти. 1996-йил ёзги Олимпия ўйинлари, 2000-йил ёзги Олимпия ўйинлари ва 2004-йил ёзги Олимпия ўйинларида қатнашган. Чемпион ва совриндори Осиё чемпионатида, уч карра совриндори Осиё ўйинлари.
| Игор Халилов | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
13-июн 1972-йил Бухоро, Ўзбекистон ССР |
| Бўйи | 193 |
| Спорт | |
| Қайси спорт | оғир атлетика |
Мартаба
1994-йилда Хиросимада (Япония) бўлиб ўтган ёзги Осиё ўйинларида 108 кг дан юқори вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди[1]. 1996-йилда Атлантада (АҚШ) бўлиб ўтган Ёзги Олимпия ўйинларида у 108 кг дан юқори вазн тоифасида муваффақият қозона олмади[2]. 1998-йилда Бангкокда (Таиланд) бўлиб ўтган ёзги Осиё ўйинларида 105 кг дан юқори вазн тоифасида жами 420 кг тошни кўтариб кумуш медални қўлга киритди[3].
2000-йилда Сиднейда (Австралия) бўлиб ўтган Ёзги Олимпия ўйинларида 105 кг дан ортиқ вазн тоифасида у жами 410 кг тўплади, лекин бор-йўғи ўн иккинчи ўринни эгаллади[4]. Осака (Япония) шаҳрида бўлиб ўтган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида 105 килограммдан юқори вазн тоифасида жами 422,5 килограмм тош кўтариб, олтин медални қўлга киритди[5]. 2002-йилда Бусан шаҳрида (Корея Республикаси) бўлиб ўтган ёзги Осиё ўйинларида 105 кг дан юқори вазн тоифасида жами 405 кг натижани қайд этиб, навбатдаги кумуш медални қўлга киритди[6].
2004-йилда Афинада (Греция) бўлиб ўтган Ёзги Олимпия ўйинларида 105 кг дан ортиқ вазн тоифасида у жами 420 кг натижани қайд этиб, тўққизинчи натижани кўрсатди[7]. Олмаотада (Қозоғистон) оғир атлетика бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди[8][9]. 2005-йилда Дубайда (БАА) оғир атлетика бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида бронза медали билан тақдирланган[10].
Игор армия спорт клубида ўйнаган ва Ўзбекистон Қуролли Кучлари сержанти[11]. Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи унвони билан тақдирланган[12].
Манбалар
- ↑ „Wеигҳтлифтинг“. wеб.арчиве.орг (1997-йил 4-август). 1997-йил 4-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 26-август.
- ↑ „Олймпедиа – Супер-Ҳеавйwеигҳт (>108 килограмс), Мен“. www.олймпедиа.орг. Қаралди: 2021-йил 26-август.
- ↑ „ИWФ - (Ресулц оф Асиан Гамес, 1998)“. wеб.арчиве.орг (2001-йил 17-феврал). 2001-йил 17-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 26-август.
- ↑ „Олймпедиа – Супер-Ҳеавйwеигҳт (>105 килограмс), Мен“. www.олймпедиа.орг. Қаралди: 2021-йил 26-август.
- ↑ „Ресулц анд Ранкингс - 2000. Мен. Асиан Чампионшипс Осака“. wеб.арчиве.орг (2004-йил 17-феврал). 2004-йил 17-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 26-август.
- ↑ „Ресулц анд Ранкингс - 2002. МЕН 14тҳ Асиан Гамес“. wеб.арчиве.орг (2004-йил 10-апрел). 2004-йил 10-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 26-август.
- ↑ „Олймпедиа – Супер-Ҳеавйwеигҳт (>105 килограмс), Мен“. www.олймпедиа.орг. Қаралди: 2021-йил 26-август.
- ↑ „Ресулц анд Ранкингс - 2004 Асиан Чампионшипс, Алматй, КАЗ“. wеб.арчиве.орг (2004-йил 28-май). 2004-йил 28-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 26-август.
- ↑ „Игорь Халилов: Я выигрывал у самого сильного человека на планете“ (ру). www.cараван.кз. Қаралди: 2021-йил 26-август.
- ↑ „Ресулц анд Ранкингс - 8тҳ WЕИГҲТЛИФТИНГ УНИВЕРСИТЙ WОРЛД CУП, Вилленеуве - Лоубет, ФРА“. wеб.арчиве.орг (2006-йил 14-январ). 2006-йил 14-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 26-август.
- ↑ „Символ Родины в незабываемые моменты триумфа“ (ру-РУ). ҳттпс://юз.уз. Қаралди: 2021-йил 26-август.
- ↑ „ЗиёНЕТ › Армия и молодежь › Армейский спорт“ (ру). армй.зиёнет.уз. 2021-йил 27-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 27-август.