Игор Александрович Зевелёв (русча: Игор Александрович Зевелëв) – россиялик сиёсацҳунос.

Игор Александрович Зевелёв
Таваллуди
Тошкент
Касби сиёсацҳунос ва муаллиф
Соҳаси Сиёсацҳунослик, Хавфсизлик тадқиқотлари, Халқаро муносабатлар
Турмуш ўртоғи Галина Зевелёва

Ҳаёти

Игор Зевелёв собиқ СССРнинг Тошкент шаҳрида туғилган. 1966-йили ўн ёшида ота-онаси ва синглиси билан бирга Москвага кўчиб ўтган. 1978-йилда Ломоносов номидаги Москва давлат университети қошидаги Осиё ва Африка мамлакатлари институтини[1] тамомлаган. Институтда тарих факултетида бирма, хитой ва инглиз тилларини ўрганган. 1982-йили Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг тарих факултети номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Фаолияти

Игор Зевелёв хайрия ва журналистика соҳаларида академик ва тадқиқот ишларида раҳбарлик ишларида фаолият олиб борган.

Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Осиё ва Африка мамлакатлари институтини тугатгандан сўнг[1], академик фаолиятини бошлаган. 1981–1988-йилларда Москва Шарқшунослик институтида илмий ходим бўлиб ишлаган[2]. 1988–1999-йилларда Москва Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар институти[3] (ИМЕМО) қошидаги Ривожланаётган мамлакатлар марказида директор ўринбосари ва бўлим бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.

2000-йилда Германиянинг Гармиш-Партенкирхен шаҳридаги Жорж Маршалл номидаги Европа хавфсизлик тадқиқотлари марказида ўқитувчилик лавозимида ишлаш учун Қўшма Штатларни тарк этади. У ерда беш йил давомида Рус тили бўйича профессор бўлиб ишлайди.

2005-йилда Вашингтонга қайтиб келиб, РИА Новости Россия ахборот ва ахборот агентлигининг Вашингтон бюроси бошлиғи лавозимида ишлайди.

2008-йилда Игор Зевелёв АҚШдан Москвага қайтиб келган. Сўнг, Д. Жон ва Т. Кетрин МакАртур фондининг Россиядаги ваколатхонаси директори лавозимини эгаллаган. МаcАртур фонди Россияда олий таълимни давом эттириш, инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва ядро қуроли тарқалишини чеклаш учун 173 миллион доллардан ортиқ грант ажратган. Жамғарманинг Россиядаги ваколатхонаси ёпилгандан сўнг, тадқиқот ишларини АҚШда давом эттиради[4].

Зевелёв 2016–2017-йилларда Вашингтондаги Вудро Вилсон номидаги Халқаро олимлар маркази ҳамда Хавфсизлик ва халқаро тадқиқотлар маркази (CСИС) илмий ходими бўлган. Шунингдек, 2017-йилда Жон Хопкинс университетининг Илғор халқаро тадқиқотлар мактабида (САИС) дарс берган. 2017–2019-йилларда Жорж С. Маршалл номидаги Европа хавфсизлик тадқиқотлари марказида миллий хавфсизликни ўрганиш профессори бўлиб ишлаган[5]. 2020–2022-йилларда эса Уилсон марказида глобал илмий ходим бўлган.

Китоблари

  • Руссиа анд Иц Неw Диаспорас (Вашингтон, Колумбия округи: Америка Қўшма Штатлари Тинчлик Матбуот Институти, 2001).
  • Глобал Сеcуритй Беёнд тҳе Миллениум: Америcан анд Руссиан Перспеcтивес, Шарйл Cросс билан биргаликда таҳрирланган (Лондон: Маcмиллан Пресс, 1999).
  • Модерн Асиа: Политиcал Девелопмент анд Ҳуман Ригҳц (Москва: ИМЕМО, 1991), рус тилида.
  • Урбанизатион анд Девелопмент ин Асиа (Москва: Прогресс Публишерс, 1989), инглиз тилида; (Москва: Прогресс Публишерс, 1990), Бенгал тилида; (Москва-Деҳли-Жайпур: Прогресс Публишерс-Халқ нашриёти-Ражастҳан халқ нашриёти, 1990), ҳинд тилида.
  • Соутҳеаст Асиа: Урбанизатион анд Проблемс оф Соcиал Девелопмент (Москва: Наука нашриёти, 1985), рус тилида.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „ИСАА МГУ“. www.иаас.мсу.ру. 2014-йил 18-январда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ „ру“. ивран.ру. Қаралди: 2020-йил 25-август.
  3. ↑ „ИМЕМО | Оффиcиал Сите“. ИМЕМО | Оффиcиал Сите. Қаралди: 2020-йил 25-август.
  4. ↑ „Статемент оф МаcАртҳур Пресидент Жулиа Стасч он тҳе Фоундатион'с Руссиа Оффиcе — МаcАртҳур Фоундатион“ (эн). www.маcфоунд.орг. Қаралди: 2017-йил 12-декабр.
  5. ↑ „Игор Зевелёв“.[сайт ишламайди]