Игор Степанов (русча: Степанов, Игорь Николаевич; 1976-йил 21-январда туғилган) – латвиялик профессионал футбол мураббийи ва ҳимоячи сифатида ўйнаган собиқ футболчи. Игор Малдив оролларининг 19 ёшгача бўлган футбол терма жамоасига мураббийлик қилган. Степанов Латвия терма жамоаси сафида 100 та халқаро ўйинда иштирок этиб, 4 та гол уришга муваффақ бўлган. Латвия терма жамоаси таркибида 1995-йил 19 ёшида дебют қилган ва Евро-2004 турнирида иштирок этган.

Игор Степанов
Степанов Латвия терма жамоасида
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 1976-йил 21-январ (1976-01-21) (50 ёш)
Таваллуд жойи Огре, Латвия
Бўйи 1.92 м (6 фт 3 1⁄2 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1992–1993 Сконто Рига 9 (0)
1994 Интерсконто 20 (2)
1995–2000 Сконто Рига 129 (11)
2000–2004 Арсенал 17 (0)
– → Беверен (ижара) 21 (0)
2004–2006 Грасшопперс 50 (0)
2006 ФК Жūрмала 9 (0)
2007–2008 Эсбжерг фБ 17 (1)
2008 ФC Шинник Ярославл 4 (0)
2009–2010 РФС/Олимпс 7 (0)
2010–2011 ФК Жūрмала 25 (1)
Тотал 306 (15)
Миллий терма жамоа
1995–2011 Латвия 100 (4)
Бошқарган клублари
2010–2011 ФК Жūрмала (футболчи/ёрдамчи мураббий)
2012–2018 Латвия У-17
2017–2018 Латвия У-18
2019 Ауда
2020–2021 Малдив ороллари У-19
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Арсенал

2000-йилда „Арсенал“ сардори Тонй Адамс жароҳат олган, бунинг натижасида Арсèне Wенгер Степановни 1,35 миллион фунт стерлингга сотиб олган. У мавсумни яхши бошлаган ва дебют ўйинида Ипсвич Таун жамоасига қарши ўйинда гол урган[1]. Игор „Манчестер Унитед“ клубига қарши ўйингача асосий жамоанинг аъзосига айланган. „Арсенал“ „Манчестер Унитед“ жамоасига қарши ўйинда 6:1 ҳисобида мағлуб бўлган ва ўйин якунида мағлубиятнинг асосий сабабчиларидан бири бўлган. Бу мағлубият натижасида Арсенал мавсум якунида чемпионликни қўлга киритиш имкониятини йўқотган[2]. Ушбу омадсиз ўйиндан сўнг, Степанов ўша мавсумда фақат бир марта, Манчестер Сити жамоасига қарши ўйинда иштирок этган[3]. Кейинги мавсумда Игор Премер-лигада олтита ўйинда майдонга тушган ва „Арсенал“ билан биргаликда 2001-2002-йилги Англия Премер-лигасида ғолиб чиққан[4]. „Арсенал“ жамоаси билан шунингдек, 2002 ва 2003-йилларда Англия кубогини ҳам қўлга киритган, бироқ Степанов иккала финал ўйин таркибда ҳам иштирок этмаган[5].

Умуман олганда, Игор „Арсенал“ клуби таркибида лига учрашувларида бор-йўғи 17 та ўйинда иштирок этган ва барча мусобақаларда 31 та ўйин ўтказган.

Мураббийлик карераси

2012-йил март ойида Степанов Латвиянинг 17 ёшгача бўлганлар терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган[6].

Ютуқлар

Арсенал

  • Премер-лига чемпиони: 2001–02[7]
  • Англия кубоги соҳиби: 2001–02, 2002–03

Индивидуал

  • Латвияда йилнинг энг яхши футболчиси: 2005

Манбалар

  1. ↑ „Арсенал 1-2 Ипсwич“. ББC (2000-йил 1-ноябр). Қаралди: 2009-йил 3-ноябр.
  2. ↑ „Ман Утд ҳит Арсенал фор сих“. ББC (2001-йил 25-феврал). Қаралди: 2013-йил 14-апрел.
  3. ↑ „Арсенал троунcе соррй Ман Cитй“. ББC (2001-йил 11-апрел). Қаралди: 2013-йил 14-апрел.
  4. ↑ „Арсенал cлинч Доубле“. ББC (2002-йил 8-май). Қаралди: 2013-йил 14-апрел.
  5. ↑ „Роберт ресcуэс Магпиэс“. ББC (2002-йил 9-март). Қаралди: 2013-йил 14-апрел.
  6. ↑ „У-17 футбола изласи вадīс Степановс, У19 - Бабиčэвс“ (2012-йил 6-март).
  7. ↑ „Игорс Степановс: Овервиэw“. Премиэр Леагуэ. Қаралди: 2018-йил 18-апрел.

Ҳаволалар