Иида (японча: 飯田市, Иида-ши?) Япониянинг Нагано префектурасида жойлашган шаҳар. 2019-йил 1-март ҳолатига кўра шаҳрда 81,536 киши истиқомат қилган ва аҳоли зичлиги тахминан 1 квадрат километрга 154 кишига тенг бўлган. Шаҳарнинг умумий майдони 658,66 квадрат километр (254.31 ми) ни ташкил этади. Иида экологик намунали шаҳар (японча: 環境モデル都市, Канкйō модеру тоши?) ҳисобланган. Шаҳар Япония ҳукумати томонидан кам углеродли жамият учун иссиқхона газлари чиқиндиларини катта қисқартириш мақсадида намуна бўлиши учун тайинланган муниципалитет ҳамдир[1].

Иида

飯田市
Шаҳар
Skyline of Iida
Iida
Байроқ
Iida
Герб
Мамлакат Япония
{{{минтақа_тури}}} Чубу вилояти
Асос солинган 1-апрел 1889-йил
Майдон 658.66 км2 (254.31 кв ми)
Иқлим тури нам континентал иқлим
Расмий тил(лар)и япон
Аҳолиси
 (2019-йил март)
101,536
Зичлиги 150 киши/км2
Вақт минтақаси УТC+9:00
Телефон коди 0265-22-4511
Иида шаҳар ҳокимияти

Географияси

Иида — Нагано префектурасининг энг жанубий шаҳри ҳисобланади. Ҳижири тоғи 3,013 метр (9,885 фт) баландликка эга бўлиб, у шаҳардаги энг баланд ҳудудидир. Иида йирик Нагоя шаҳридан шимоли-шарқда жойлашган бўлиб, Чūō тезкор йўли орқали автомобилда 90 дақиқалик йўл масофа узоқликда ўрнашган. Худди шу экспресс йўл Токиога ҳам тўрт соатча вақтда чиқиш имконини беради. Иида шаҳрига энг яқин йирик метропол шаҳар Нагоя бўлиб, унга автобусда тезгина бориш мумкин (тахминан 2 соат). Нагано префектурасининг марказий ва шимолий қисмидаги йирик Мацумото ҳамда Нагано шаҳарларига ҳам автобус ва поезд орқали бориш имкони мавжуд. Шунингдек, Токионинг Шинжуку шаҳрига автобус қатнови ҳам йўлга қўйилган, бу йўл тахминан тўрт соат вақт олади.

Атрофдаги муниципалитетлар

Иқлими

Иида жуда иссиқ ёз ва совуқ қиш билан тавсифланувчи нам субтропик иқлимга эга (Кöппен иқлим таснифи Cфа). Иида шаҳрида ўртача йиллик ҳарорат 13.1 °C (55.6 °Ф) ни ташкил этади. Йиллик ўртача ёғин миқдори 1,688.1 мм (66.46 ин) бўлиб, энг серёғин ой июл ҳисобланади. Августда энг юқори ҳарорат 25.4 °C (77.7 °Ф) атрофида ва энг паст ҳарорати январда, тахминан 1.0 °C (33.8 °Ф) бўлади.

Иида (1991−2020) иқлими
Кўрсаткич Ян Фев Март Апр Май Июн Июл Авг Сен Окт Ной Дек Йил
Мутлақ максимал, °C 19,7 21,1 26,2 31,4 33,8 34,6 37,4 37,7 36,1 31,0 26,1 20,9 37,7
Ўртача максимал, °C 6,7 8,1 12,2 18,6 23,6 26,5 30,0 31,6 27,2 20,9 14,8 8,9 19,1
Ўртача ҳарорат, °C 1,0 2,3 6,1 11,8 16,9 20,6 24,4 25,4 21,5 15,0 8,6 3,4 13,1
Ўртача минимал, °C −3,6 −2,7 0,6 5,9 11,1 16,0 20,3 20,9 17,3 10,7 3,9 −1,1 8,3
Мутлақ минимал, °C −16,5 −15,2 −11,9 −5,1 −0,9 3,9 10,1 10,9 4,6 −2 −7,5 −13,7 −16,5
Ёғингарчилик меъёри, мм 63,4 78,7 139,1 141,0 153,8 192,0 240,1 149,4 208,6 163,3 93,4 65,4 1 688,1
Манба: Япония Метеорология Агентлиги[2][3]
Минамишинано, Иида (1991−2020) иқлими
Кўрсаткич Ян Фев Март Апр Май Июн Июл Авг Сен Окт Ной Дек Йил
Мутлақ максимал, °C 17,2 21,5 26,9 31,0 34,5 36,1 38,5 39,5 36,3 32,3 24,4 22,0 39,5
Ўртача максимал, °C 7,5 9,3 13,5 19,4 24,2 26,7 30,3 32,0 27,7 21,6 15,5 9,8 19,8
Ўртача ҳарорат, °C 1,2 2,4 6,3 11,9 16,9 20,5 24,0 25,1 21,3 15,1 8,7 3,4 13,1
Ўртача минимал, °C −3,3 −2,7 0,6 5,6 11,0 15,9 19,7 20,6 17,1 10,9 4,1 −10 8,2
Мутлақ минимал, °C −12,1 −12 −7,9 −3,8 1,2 7,8 12,9 12,8 7,2 −0,8 −4,3 −8,9 −12,1
Ёғингарчилик меъёри, мм 65,2 82,6 144,4 145,0 164,8 220,1 290,2 169,8 242,2 198,8 101,0 71,4 1 895,5
Манба: Япония Метеорология Агентлиги[4][5]

Демографияси

Япония аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Иида аҳолиси сони 1960-йилдан 2010-йилгача нисбатан ўзгармай қолган, аммо сўнгги йилларда бироз камайишни бошлаган.

Аҳолининг ўсиши
ЙилАҳоли±%
194096,834—    
1950114,14+17.9%
1960107,902−5.5%
1970104,789−2.9%
1980109,465+4.5%
1990110,402+0.9%
2000110,589+0.2%
2010105,364−4.7%
202098,164−6.8%

2001-йил ҳолатига кўра, 1700 киши яъни шаҳар аҳолисининг 1,5 % бразилияликлар эканлиги аниқланган[6].

Тарихи

Ҳозирги Иида ҳудуди қадимги Шинано провинсиясининг бир қисми бўлган. Бу ҳудуд Эдо даврида Иида доменининг бир қисми ҳисобланган ва Иида қал’аси атрофидаги жокамачи сифатида ривожланган. Иида шаҳри Шимоина округи таркибида 1889-йил 1-апрелда муниципалитетлар тизимининг ташкил этилиши билан яратилган. 1937-йил 1-апрелда у шаҳар мақомига кўтарилди. Иида Иккинчи Жаҳон уруши пайтида Япониянинг кўплаб бошқа шаҳарларига зарар етказган портлашлардан ортиқча зиёнсиз чиқишга эришди; аммо Иида марказий қисмининг катта ҳудуди уруш тугаганидан икки йил ўтгач, 1947-йилда шаҳарнинг марказида содир бўлган катта ёнғин туфайли вайронага айланган. 

1956-йил 30-сентябрда шаҳар чегаралари қўшни Закожи, Мацуо, Тацуока, Миҳо, Игара, Ямамото ва Шимоҳизаката қишлоқларини ўзига қўшиб олишга муваффақ бўлди. Кейинчалик, 1961-йил 31-мартда Каважи, 1964-йил 31-мартда эса Чиё, Тацуэ ва Камиҳизаката қишлоқларини қўшиб олиш орқали кенгайтирилди, 1984-йил 1-декабрда Канаэ шаҳри, 1993-йил 1-июлда Камисато ҳамда 2005-йил 1-октябрда Ками ва Минамишинано шаҳарлари ҳам Иида таркибига киритилди. 

2013-йилнинг 5-февралида Иида айланма йўлига эга бўлган кам сонли Япония шаҳарларидан бирига айланди[7].

Ҳукумат

Иида шаҳрида тўғридан-тўғри сайланадиган мер ҳамда 23 аъзодан иборат бир палатали шаҳар қонун чиқарувчи органи ва мер-кенгаш бошқарув шакли мавжуд. 

Иқтисодиёти

Иида анъанавий равишда ипакчилик ва мизуҳики ишлаб чиқариши билан машҳур бўлиб, бу тугунли арқонлар ёрдамида ҳосил қилинадиган анъанавий санъат тури ҳисобланади. Бугунги кунда Иида иқтисодиёти боғдорчилик, хусусан, нок ва олма, техник асбоблар ва электроника ишлаб чиқаришга асосланган[8].

Таълим

Университет

Шаҳарда Иида аёллар ўсмирлар коллежи фаолият юритади.

Бошланғич ва ўрта таълим

Иида 19 та давлат бошланғич мактаби ва ўнта давлат ўрта мактаби фаолият юритади. Шунингдек, Нагано префектураси таълим кенгаши томонидан бошқариладиган тўртта давлат ўрта мактаби ҳамда битта хусусий ўрта мактаб ҳам мавжуд.

Транспорт

Темир йўл

  • ЖР Токаи — Иида линияси
    • Кинно — Чиё — Тенрйūкйō — Каважи — Токимата — Дашина — Кега — Ина-Явата — Шимоямамура — Канаэ — Кирииши — Иида — Сакурамачи — Ина-Камисато — Мотозенкōжи

Магистрал йўл

  • E20Чūō тезкор йўли
  • Миллий йўналиш 151
  • Миллий йўналиш 152
  • Миллий йўналиш 153
  • Миллий йўналиш 256
  • Миллий йўналиш 418
  • Миллий йўналиш 474

Қардош шаҳар муносабатлари

Чет элда

Япония ичида

Маҳаллий диққатга сазовор жойлар

  • [[Гонга маъмурий мажмуаси харобалари, Нара-Ҳеян даврида қурилган миллий тарихий маскан
  • [[Иида Кофун гуруҳи, Кофун даврида бунёд этилган миллий тарихий маскан
  • Тенрйū-кё, манзарали миллий маскан
  • Тенрйū Окумикава квази-миллий боғи

Маданияти

1979-йилдан бери Иида шаҳрида Иида қўғирчоқ театри фестивали бўлиб ўтади, бу Япониядаги энг йирик тадбир бўлиб, ҳар йили август ойи бошида ўтказиладиган мазкур тўрт кунлик фестивалда Япония ва чет элдан 200 дан ортиқ анъанавий ва замонавий қўғирчоқ труппалар иштирок этадилар. 2008-йилда шаҳарда қўғирчоқ театри фестивалининг 30 йиллигини нишонлаш учун кенгайтирилган халқаро гуруҳлар иштироки билан фестивалнинг тўққиз кунлик байрами бўлиб ўтди. Иида шаҳрида нингйō жōрури ёки Бунраку деб номланувчи анъанавий япон қўғирчоқ театри 300 йилдан кўпроқ вақтдан буён фаолият юритиб келмоқда. Мазкур фестивалда Иида ёки унинг яқинида жойлашга тўртта ананъанавий қўғирчоқ труппалари: Имада қўғирчоқ труппаси, Курода қўғирчоқ труппаси, Фурута қўғирчоқлари ва Васеда қўғирчоқлари ҳам иштирок этади.

Ҳар йили июн ойида Иида шаҳрида „Саиваи Шимоина Вадаико фестивали“ номли йирик таико барабан чалиш фестивали бўлиб ўтади. Ҳар йили энг яхши барабан чалувчи гуруҳлари „Супер шоу“ да, ҳаваскорлар жамоалари эса „Фринге фестивали“ да чиқиш қилишади.

Июл ойидан бошлаб маҳаллий зиёратгоҳларда кўплаб фестиваллар ўтказилишни бошлайди. Ушбу фестивалларнинг ташриф буюрувчиларни ҳайратда қолдирадиган жиҳатларидан бири бу мушакбозликнинг амалга оширилишидир. Мушакбозликнинг энг катта ва энг ажойиб намойишларидан бири бу 16-августда бўлиб ўтадиган Токимата шаҳридаги Тōрō-нагаши фестивали ҳисобланади. Мушаклар ҳам Тенрю дарёси яқинида отилади. Иидадаги яна бир муҳим фестивал бу — Онери Мацури бўлиб, бу фестивал ҳар етти йилда бир маротаба ўтказилади (энг охиргиси 2016-йилда бўлиб ўтган, кейингиси 2022-йил март ойида ўтказилиши режалаштирилган). Бу тўрт кунлик оммавий тадбир бўлиб, ўзининг ши-ши шер рақси билан машҳур.

Иида олмани ўз рамзий белгиси сифатида қабул қилган. Шаҳарда ўтказиладиган энг йирик фестиваллардан яна бири ҳар йили август ойининг бошида ўтказиладиган Ринго Мацури (Олма фестивали) бўлиб, Иида шаҳридаги Ринго Намики-дори (олма дарахтлари билан қопланган кўча) кўчасида шаҳардаги Ҳигаши ўрта мактаби ўқувчилари томонидан парваришланадиган олма кўчатлари олдида фестивал амалга оширилади. Иида атрофидаги ҳудуд шафтоли, олма ва хурмо боғлари, шунингдек, кўплаб бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан, Осиё ноклари (наши) ва қулупнай ишлаб чиқариши далаларидан таркиб топган. Мазкур қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бутун Япония ҳудудида жуда машҳур ҳисобланади. Шаҳарнинг маҳаллий таоми — бу ҳоши-гаки ёки қуритилган хурмо таоми ҳисобланади.

Иида мизуҳики санъат турининг ватани ҳисобланади ва мизуҳики маҳсулотлари яратилиши билан машҳур.

Манбалар

  1. ↑ „環境モデル都市ワーキンググループ“. www.кантеи.го.жп. Қаралди: 2018-йил 22-апрел.
  2. ↑ „жа:観測史上1~10位の値(年間を通じての値)“. ЖМА. Қаралди: 2022-йил 28-апрел.
  3. ↑ „жа:気象庁 / 平年値(年・月ごとの値)“. ЖМА. Қаралди: 2022-йил 28-апрел.
  4. ↑ „жа:観測史上1~10位の値(年間を通じての値)“. ЖМА. Қаралди: 2022-йил 28-апрел.
  5. ↑ „жа:気象庁 / 平年値(年・月ごとの値)“. ЖМА. Қаралди: 2022-йил 28-апрел.
  6. ↑ Брооке, Жамес. „Ҳамамацу Жоурнал; Сонс анд Даугҳтерс оф Жапан, Баcк Фром Бразил“ (Арчиве). Тҳе Неw Ёрк Тимес. Новембер 27, 2001. Ретриэвед он Оcтобер 12, 2015.
  7. ↑ „ラウンドアバウトに関する取り組みについて - 飯田市ホームページ“ (жа). www.cитй.иида.лг.жп. Қаралди: 2019-йил 14-июл.
  8. ↑ Cампбелл, Аллен. Жапан: Ан Иллустратед Энcйcлопедиа. Коданша, 1993 — 584-бет. ИСБН 406205938Х. 

Ҳаволалар