Иисус Христос (юнонча: Ἰησοῦς Χριστός[1][2]; Христос сўзи ўзбекчада „халоскор“ маъносини англатади) — христианлик асосчиси. Христиан черковларининг аксарияти уни Худо-одам сифатида улуғлайди.

Ҳаёти

Инжилга кўра, Исо худонинг ўғли бўлган, Вифлеемда (ҳозирги Бейт Лахм шаҳри) дурадгор Иосифнинг хотини Мариядан туғилган. Иосиф ва Мария гўдаги билан подшоҳ Ирод И таъқибидан қочиб, Мисрга борадилар, кейин Галилея (Фаластин)га қайтадилар. Исо тарғиботчилик фаолиятини бошлаб юборади. Уни Иоанн Крестител чўқинтиради. Исо атрофига 12 шогирд (апостол – ҳаворий)ларни тўплайди. Хаворийлардан бири Исо тарғибот қилаётган янги таълимотни ошкор этиб қўйгач, яҳудийлар суди – синедрион Исони ўлим жазосига ҳукм қилади. Рим ноиби Понтий Пилат ҳукмни тасдиқлайди, Исо чормих қилиниб қатл этилади. Лекин у тирилиб ўз шогирдлари олдига келади. Христианлар Исонинг тирилиб келиши („воскресене“)га ишонадилар.

Илм-фанда

Фанда Исонинг тарихийлиги эътироф этилади. У И асрнинг биринчи ярмида Фаластиннинг Галилея минтақасида Иисус (Иешуа) исми билан сайёр даъватчи сифатида фаолият кўрсатган. Исонинг тарғиботи фарисейлар ва эссейлар таълимоти каби махдуд эмас, балки фаластин жамиятининг барча табақаларига қаратилганди. Шу боисдан ҳам кейинги асрларда грек-рим заминида Исо таълимотининг тарафдорлари маҳаллий тусдаги бу ҳаракатни Ўрта денгиз ҳавзасини тўлиғича қамраб олган оламшумул динга айлантиришга эришдилар[3].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Аверинцев, Токарев 1987.
  2. ↑ БРЭ 2008.
  3. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Иисус Христос“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (И-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Адабиётлар