Ijara
Ижара (араб. — ижора) — 1) тарихий-этнографик атама. Ислом дини Тапкалган давлатларда ер эгалари томонидан ерни ишлаш учун деҳқонларга бериш шартларидан бири; ер эгасининг ҳақини пул билан тўлаш. Ер эгаси ҳақи ҳосилдан улуш (натура тарзида) бериладиган бўлса музораъа деб аталган. ХХ асрнинг 20-йилларига қадар Ўрта Осиёда ҳам кенг расм бўлган (қаранг Корандалик); 2) мол-мулкни ёллаш ва ундан фойдаланиш бўйича шартнома. Унга кўра, бир томон (И. берувчи) иккинчи томон (И. олувчи)га маълум тўлов, яъни И. ҳақи эвазига мол-мулкни вақ-тинча фойдаланиш учун беради. И. ҳақи мол-мулкнинг қиймати ва келтирадиган даромадига боғлиқ бўлиб, ўзаро келишув билан белгиланади.
И.чи айрим жисмоний шахс, юридик шахс ва ҳатто давлат бўлиши мумкин. Меҳнат жамоалари ўз корхоналаридан, корхоналар эса бир-биридан И. шартномасига биноан асосий и.ч. ва но-ишлаб чикариш воситаларини маълум муддатга қонун ҳужжатларида тақиқланмаган фаолиятларда самарали фойдаланиш ва қўшимча даромадга эришиш мақсадида олади.
Бозор иқтисодиёти шароитида И.нинг мукаммаллашган шаклларидан бири лизингаир. Тадбиркорлик фаоли-ятида бир неча марта фойдаланишга мўлжалланган ва бунда узоқ вақт мо-байнида ўзининг дастлабки хрлатини cаийиа6 қолиб, даврий эскириб борадиган ускуна-жиҳозлар, машиналар лизинг объекти бўлиши мумкин.
Қишлоқхўжалигида И. ва И. муносабатлари ўзига хос хусусиятларга эга ва И. объекти сифатида ер ресурелари асосий ўрнида туради. Хорижий мамлакатларда ер нафақат бирламчи, балки иккиламчи И.га ҳам берилиши мумкин. Ўзбекистонда ер давлат мулки, уму-миллий бойлик ҳисобланиб, у фақат бирламчи И.га берилади. Иқтисодий ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида Ўзбекистон Республикасида ер оила пудрати бўйича 3 йилдан кам бўлмаган, фермер хужаликларига 50 йилгача, лекин 10 йилдан кам бўлмаган, бог ва ток-зорлар 10 йилдан кам бўлмаган муддатларга И.га берилади (2002).
И. ва И. муносабатлари билан боглиқмасалалар Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (1998) ва Фукаролик кодекси (1996) ҳамда "Ижара тўғрисида" (1991 йил 19 ноябр), "Қишлоқ хўжалиги коопе-ративи (ширкат хўжалиги) тўғрисида" (1998 йил 30 апрел), "Фермер хужалиги то'г'рисида" (1998 йил 30 апрел), "Деҳқрн хужалиги тўғрисида" (1998 йил 30 апрел) ва б. қонунчилик ҳужжатларига асосан тартибга солинади ва ҳал этилади.
Қурбон Чориев.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |