Ижарага берувчи – ижара шартномасида иштирок этувчи бир тараф бўлиб, ижарага берувчи ўз мол-мулкини ижарага берувчи мол-мулк эгаси ҳисобланади. Қонун ёки мулкдор томонидан мол-мулкни ижарага бериш ваколати берилган бошқа шахслар ҳам ижарага берувчи бўлишлари мумкин (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 538-моддасиси) [1]. Бу ҳолатда мулкдорнинг вакили ижарага берувчи деб қаралади. Ижарага берувчи бўлиб ҳар қандай шахс иштирок этиш имкониятига эга бўла олади [2].

Манбалар

  1. ↑ Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси
  2. ↑ Тойчиев, Н., эд (2009). "Ижарага берувчи". Ўзбекистон юридик энсиклопедияси. Тошкент: „Адолат“ нашриёти. п. 202.