Ижарага олувчи – Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 535-моддасига мувофиқ, ижарага олувчи ижара шартномаси бўйича ўз фаолиятида зарур бўлган мол-мулкни эҳтиёжни қондириш мақсадида ҳақ эвазига вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун олаётган шахс ҳисобланади [1]. Айрим адабиётларда ижарага олувчини ижарачи деб ҳам аталишини кузатиш мумкин. Ижарага олувчи юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл юридик шахслари, халқаро ташкилотлар шу жумладан хорижий давлатлар бўлиши ҳам мумкин деб қаралади [2].

Манбалар

  1. ↑ Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси
  2. ↑ Тойчиев, Н., эд (2009). "Ижарага олувчи". Ўзбекистон юридик энсиклопедияси. Тошкент: „Адолат“ нашриёти. п. 202.