Ijjon
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Ижжон – Хоразм воҳасидаги қадимий ва машҳур овқат турларидан бири ҳисобланади. Ижжон тайёрлаш учун унча кўп масаллиқ шарт эмас. Асосий масаллиқ бу гўшт. Бундан ташқари озгина ўсимлик ёғи, пиёз, сув керак бўлади. Ижжон асосий овқат тури ҳисобланмайди. У асосан меҳмонларга асосий таом олдидан тортилади. Ижжон фақат Хоразм ошхонасида учрайди. Ижжонни хиваликлар ўз маромига етириб тайёрлайдилар. Гўшт ва пиёз майда қилиб чопилади ва унга ўсимлик мойи табга қараб сув қўшилади. Ижжон сувда ёки ёғда пиширилмайди. Майда қилиб чопиш жараёнида гўшт пишади. Майда қилиб чопиш жараёни 1-2 соат давом этади. Майда қилиб чопилган гўштга ўсимлик ёғи ва сув қўшилиб фақат бир томонга қарата айлантирилади. Айлантириш жараёни ҳам 1 соат давом этади. Гўштнинг ранги оқ тусга киргач ижжон тайёр ҳисобланади.
| Келиб чиқиши | |
|---|---|
| Асосий компонентлари | го'шт |
| Бошқа компонентлари | мол гўшти (қўй гўшти, ), ўсимлик мойи, пиёз, |
Тарихи
Муҳаммад Раҳимхон ИИ кунларнинг бирида ошқозон касал бўлади. Турли табиблар Ферузни даволай олмайди. Аммо полшалик табиблар қўй гўштидан бўлган қийма беришни тавсия қилади. Муҳаммад Раҳимхон ИИ бу даво топади. Вақтлар ўтиши билан бу таом Хоразм воҳасига мослаштирилади. Яъна бир тадқиқотчилар ижжон қадимда этжон дейилган. Яъни этга жон киради уни майдалаб чопиш орқали дея талқин қиладилар[1]. Ўзбекистон Гастрономик туризми асоциацияси 2020-йил 21-июлдаги эълон қилган постида Хоразм ижжони ва франсуз тар-тар овқатларини келиб чиқиш тарихи солиштирилган. Кўриниши жиҳатдан бир бирига ўхшаш овқатлар, келиб чиқиши Франсияда ХВИИ асрга бориб тақалса, Хоразмда ХВИ асрга бориб тақалади[2].