Ijor muzeyi
Ижор музейи (Ижор маданияти музейи; ижорча: Ižorin muuzeja, русча: Ижорский музей) — Россиянинг Ленинград вилояти Кингисепп тумани Вистинск қишлоқ пунктига қарашли Ручйи қишлоғида жойлашган музей. Ушбу музей Россиядаги кам сонли халқлардан ҳисобланган ижорлар тарихи ва маданиятига бағишланган. Музей қошида ижор маданият маркази йўлга қўйилган бўлиб, истовчилар у ерда халқ ҳунарлари ёки ижор тилини ўрганишлари мумкин.
| Ижор музейи | |
|---|---|
| ижорча: Ižorin muuzeja | |
|
| |
| Асос солинган санаси | 1990-йил 1-апрел |
| Очилган санаси | 1993-йил 1-октябр |
| Жойлашуви | Ручйи |
| Манзили | Сентралная кўчаси 80-уй |
| Йиллик ташриф буюрувчилар | 1500 |
| Сайти | изҳора-мусеум.ру |
Музей коллексияси 1990-йилда тўплана бошланган, 1993-йилда Ручйи қишлоғидаги собиқ бошланғич мактаб биносида намойишга қўйилган. Музей экспонатлари сони асосан атрофдаги қошлоқлар аҳолиси қиладиган совға ва хайриялар ҳисобига доимий тўлдириб борилади. Музейда маиший буюмлардан ташқари археологик экспозиция ва ижорлар тарихини яхшироқ тушунишга ёрдам берувчи ХХ аср бошларида олинган суратларнинг асл нусхаси кўргазмага қўйилган.
Тарихи
Ижорлар тарихи ва маданиятига оид музей экспозициясига 1990-йил 1-апрелда асос солинган[1]. Ушбу экспозиция асосида 1993-йил 1-октябрда „Балтика“ балиқчилик колхози ёрдами билан Ручйи қишлоғидаги собиқ бошланғич мактаб биносида музей ташкил қилинган[2]. Аввалига музей анча кичик бўлиб, колхоз музейи мақомида турган, экспозицияси ҳам унча катта бўлмаган. Бир неча йилдан сўнг у этнографик музей мақомини олган, музей коллексияси ҳам атроф қишлоқларда яшовчи ижорлар томонидан совға қилинган буюмлар ҳисобига кўпая борган[3].
2014-йил музейда ижор анъанавий кулолчилик ҳунарини ўрганиш ва қайта тиклаш бўйиша изланишлар бошланган[4], шу мақсадда музей қошида „Сойка“ номли кулолчилик маркази очилган[5]. 2015-йилда музей ходимлари жамоаси тўлиқ янгиланган. 2019-йилда „Норд Стреам“ компанияси музейни янгилаш ишлари учун молиявий ёрдам таклиф қилган[4][5]. Ўша йилнинг бошида асосий йўналиши айнан кулолчиликка бағишланиши режаланган[4] бўлажак ижор тили ва ҳунармандчилиги марказининг тамал тоши қўйилган[3].
Марказ 2019-йилнинг июлидан декабригача қуриб битказилган ва 2020-йил 13-мартда Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко иштирокида очилган[5].
Манбалар
- ↑ „Ижорский музей“ (ру). Финно-угорский культурный центр Российской Федерации. Қаралди: 2023-йил 14-январ.
- ↑ Чистяков А. Ю. „Ижорский народный музей“ (ру). Энциклопедия культуры Ленинградской области. 2023-йил 13-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 14-январ.
- ↑ 3,0 3,1 „Ижорский этнографический музей в Вистино“ (ру). Ленинградская область для жителей и туристов. Қаралди: 2023-йил 14-январ.[сайт ишламайди]
- ↑ 4,0 4,1 4,2 Лысанюк Ю. Центр ижорской культуры в Вистино: от варежек до гончарного промысла // Гатчинская правда : газета. — 2022. — 14 4 (№ 27 (21425)). Архивировано 13 январ 2023 года.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 „Губернатор Ленинградской области принял участие в открытии Центра ижорского языка и мастерства“ (ру). НИАР. Вистино: Информационный портал Кингисеппского района (2020-йил 13-март). Қаралди: 2023-йил 14-январ.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |