Ижор ери (Ижора) - ХИИ—ХВИИИ асрларда ижорлар яшаган Нева қирғоклари ва Ладога кўлининг жан.-ғарбидаги (ҳоз. Ленинград вилоятининг бир қисми) ҳудуднинг тарихий номи. 1228-йилдан Улуг Новгород мулки, 1478-йилдан Россия давлати таркибида. 1584—90, 1609— 1702-йилларда Швеция томонидан бо-сиб олинган. Россияга 1702—03 йилларда қайтариб берилган, 1708-йилда Петербург губернияси таркибига кирган. Бошқа номлари — Ингрия, Ингерманландия.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил