Ijtimoiy davlat

Ижтимоий давлат – бу давлат (ёки яхши ташкил этилган ижтимоий институтлар тармоғи) ўз фуқароларининг иқтисодий ва ижтимоий фаровонлигини ҳимоя қиладиган ва ривожлантирадиган бошқарув шакли. У тенг имкониятлар, бойликнинг адолатли тақсимланиши ва фуқароларга минимал ҳаёт шароитларига эга бўлмаганлар учун давлатнинг жавобгарлиги тамойилларига асосланади[1].
Турли мамлакатлар ва минтақаларда ижтимоий давлат шакли ва ривожланиш йўналишида катта фарқлар мавжуд[2]. Барча ижтимоий давлатлар камида қисман бўлса ҳам ижтимоий дастурларни хусусий ташкилотлар орқали бошқаради ва давлат-хусусий шерикчилиги орқали ижтимоий хизматларни тақдим этади[3]. Ижтимоий давлатнинг хизматлари ҳам турли ҳудудий даражаларда тақдим этилади[3].
Ижтимоий давлатнинг давлат пенсиялари ва ижтимоий суғурта каби дастлабки хусусиятлари 1880-йиллардан бошлаб индустриаллашаётган Ғарб мамлакатларида пайдо бўла бошлади[4][2][5]. Биринчи жаҳон уруши, Буюк Депрессия ва Иккинчи жаҳон уруши ижтимоий давлатнинг кенгайишига сабаб бўлган муҳим воқеалар сифатида тавсифланади[4][6]. Ижтимоий давлатнинг тўлиқ шакллари Иккинчи жаҳон урушидан кейин ривожланган[2].
Этимологияси
Немисча „созиалстаат“ (ижтимоий давлат) атамаси 1870 йилдан бошлаб немис ижтимоий сиёсатчилари (созиалполитикер) томонидан ишлаб чиқилган. Атама Отто фон Бисмаркнинг консерватив ислоҳотлари доирасида жорий этилган давлатни қўллаб-қувватлаш дастурларини тавсифлаш учун ишлатила бошланган[7].
Бугунги кунда бу атама фақат ХИХ асрда индустриализация, миллий давлатларнинг шаклланиши ва демократизация туфайли юзага келган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар даврида пайдо бўлган „замонавий“ ижтимоий давлат учун қўлланади. Инглизча „wелфаре стате“ (фаровонлик давлати) атамаси бетараф тасвирловчи атама бўлса, немис тилидаги „Wоҳлфаҳрцстаат“ атамаси кўпинча салбий маънода ишлатиладиган атама сифатида қўлланади.
Инглиз тилидаги сўзма-сўз таржимаси „ижтимоий давлат“ англофон давлатларда оммалашмади[8]. Бироқ, Иккинчи жаҳон уруши даврида англикан архиепископи Wиллиам Темпле, ўзининг „Христианлик ва ижтимоий тартиб“ (1942) китобида „фаровонлик давлати“ атамасини оммалаштирди[9]. Темпленинг „фаровонлик давлати“ атамасини қўллаши Бенжамин Дисраэлининг 1845-йилда ёзган „Сйбил: ёки Икки Миллат“ (яъни бойлар ва камбағаллар) романига ишора қилган. У ерда „ҳокимиятнинг ягона бурчи – халқнинг ижтимоий фаровонлигини таъминлаш“ деб ёзади[10]. Дисраэли (кейинчалик бош вазир бўлган) „Сйбил“ни ёзганида, „Ёунг Энгланд“ (Ёш Англия) деб номланган ёш торйлардан иборат консерватив гуруҳ аъзоси эди. Бу гуруҳ вигларнинг камбағалларнинг шароитларини ҳал қилиш сиёсатидан норози эди. Ёунг Энгланд аъзолари имтиёзли синфлар орасида кам таъминланганларга ёрдам бериш ва уларнинг меҳнатига ҳурмат билан муносабатда бўлиш зарурлигини тарғиб қилган. Улар бу хусусиятларни Ўрта аср Англиясида мавжуд деб тасаввур қилган[11].
Тарихи
Қадимги давр
Ҳиндистон
Ҳиндистон императори Ашока милоддан аввалги ИИИ асрда ижтимоий давлат ғоясини илгари сурган. У ўзининг „дҳарма“сини (дин ёки йўл) фақат баландпарвоз сўзлар тўплами сифатида эмас, балки давлат сиёсати масаласи сифатида қабул қилинишига ҳаракат қилган. У „барча одамлар менинг фарзандларимдир“[12] ва „менинг ҳаракатларим фақатгина барча тирик мавжудотлар олдидаги қарзимни адо этиш учундир“ деб эълон қилган. Бу подшоҳликнинг бутунлай янги идеали эди[13]. Ашока уруш ва зўравонлик билан босиб олишдан воз кечган. Шунингдек, у кўплаб ҳайвонларни ўлдиришни таъқиқлаган[14].
У дунёни севги ва эътиқод орқали забт этишни истаганлиги сабабли, Дҳарма тарғиботи учун кўплаб миссиялар юборади. Бундай миссиялар Миср, Юнонистон ва Шри-Ланкага юборилган. Дҳарма тарғиботи кўплаб ижтимоий чора-тадбирларини ўз ичига олган. Империя ичида ва ташқарисида одамлар ва ҳайвонларни даволаш марказлари ташкил этилган. Сояли боғлар, қудуқлар, мевали боғлар ва дам олиш уйлари барпо этилган[15]. Ашока шунингдек, кераксиз қурбонликлар ва беҳуда исрофгарчилик, интизомсизлик ва хурофотга олиб келадиган айрим йиғилишларни тақиқлаган[14]. Ушбу сиёсатларни амалга ошириш учун у Дҳармамаҳаматталар деб аталган янги мансабдорлар гуруҳини ёллайди. Ушбу гуруҳнинг вазифаларидан бири турли секта одамларига адолатли муносабатда бўлинишини таъминлаш эди. Улар, айниқса, маҳбусларнинг фаровонлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратишлари керак эди[16][17].
Манбалар
- ↑ "Wелфаре стате". Британниcа Онлине Энcйcлопедиа. 18 Новембер 2023. ҳттп://www.британниcа.cом/ЭБчеcкед/топиc/639266/wелфаре-стате.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Бéланд, Даниэл; Морган, Кимберлй Ж.; Обингер, Ҳерберт; Пиэрсон, Чристопҳер (2021), Бéланд, Даниэл; Леибфриэд, Степҳан; Морган, Кимберлй Ж.; Обингер, Ҳерберт (муҳ.), „Интродуcтион“, Тҳе Охфорд Ҳандбоок оф тҳе Wелфаре Стате (инглизча), Охфорд Университй Пресс, ххх–20-бет, дои:10.1093/охфордҳб/9780198828389.013.1, ИСБН 978-0-19-882838-9
- ↑ 3,0 3,1 Бéланд, Даниэл; Морган, Кимберлй Ж. (2021), Бéланд, Даниэл; Леибфриэд, Степҳан; Морган, Кимберлй Ж.; Обингер, Ҳерберт (муҳ.), „Говернанcе“, Тҳе Охфорд Ҳандбоок оф тҳе Wелфаре Стате (инглизча), Охфорд Университй Пресс, 172–187-бет, дои:10.1093/охфордҳб/9780198828389.013.10, ИСБН 978-0-19-882838-9
- ↑ 4,0 4,1 Скоcпол, Тҳеда. Протеcтинг Солдиэрс анд Мотҳерс (эн). Ҳарвард Университй Пресс, 1992. ИСБН 9780674717664. Қаралди: 2020-йил 21-март.
- ↑ Коэҳлер-Дерриcк, Габриэл; Леэ, Мелисса М. (2023). "Wар анд Wелфаре ин Cолониал Алгериа" (эн). Интернатионал Организатион 77 (2): 263–293. дои:10.1017/С0020818322000376. ИССН 0020-8183. ҳттпс://www.cамбридге.орг/cоре/жоурналс/интернатионал-организатион/артиcле/абс/wар-анд-wелфаре-ин-cолониал-алгериа/БЕ75Д263Б93Э8АБЕ9Э9Б388438Д41А57.
- ↑ О'Ҳара, Пҳиллип Антҳонй, эд (1999). "Wелфаре стате". Энcйcлопедиа оф Политиcал Эcономй. Роутледге. п. 1247. ИСБН 978-0-415-24187-8. "Тҳе wелфаре стате эмергед ин тҳе тwентиэтҳ cентурй ас оне институтионал форм оф тҳис соcиаллй протеcтиве респонсе. Ин тҳе 1930с, тҳе респонсес оф эмергинг wелфаре статес то тҳе Греат Депрессион wере то тҳе иммедиате cирcумстанcес оф массиве унемплоймент, лост оутпут, анд cоллапсе оф тҳе финанcиал анд традинг сйстемс. Планнинг wас нот а кей элемент ин тҳе респонсе то тҳе cрисис оф cапиталисм. Инстеад тҳе чараcтер оф wелфаре стате интервентион cан бест бе десcрибед ас ан 'интервентионист дрифт', рефлеcтинг тҳе спонтанеоус, унcоординатед реаcтионс оф тҳе протеcтиве респонсе...Бй тҳе лате 1970с, тҳе wелфаре стате анд тҳе cапиталист эcономиc струcтуре ин wҳич ит wас плаcед wере ин а генерал стате оф cрисис. Тҳере ҳад невер беэн а wелл артиcулатед висион ор идеологиcал фоундатион оф тҳе wелфаре стате."
- ↑ Фай, С. Б. (Жануарй 1950). "Бисмарcк'с Wелфаре Стате". Cуррент Ҳисторй ХВИИИ (101): 1–7. дои:10.1525/cурҳ.1950.18.101.1.
- ↑ Смитҳ, Мунроэ (Деcембер 1901). "Фоур Герман Журисц. ИВ". Политиcал Сcиэнcе Қуартерлй 16 (4): 641–679. дои:10.2307/2140421. ИССН 0032-3195. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_политиcал-сcиэнcе-қуартерлй_1901-12_16_4/паге/н87.
- ↑ Гоугҳ, И. (1989), „Тҳе Wелфаре Стате“, Тҳе Неw Палграве Соcиал Эcономиcс, Неw Ёрк: W.W. Нортон, 276–281-бет
- ↑ Дисраэли, Бенжамин „Чаптер 14“, . Сйбил.
- ↑ Алехандер. Медиэвалисм — ххив–ххв, 62, 93, анд пассим-бет.
- ↑ Тҳе Эдиcц оф Кинг Асока, Cолостате.
- ↑ Тҳапар, Ромила. Тҳе Пенгуин Ҳисторй оф Эарлй Индиа: Фром тҳе Оригинс то АД 1300. Пенгуин, 2003 — 592-бет. ИСБН 9780-1-4193742-7. Қаралди: 2013-йил 30-август.
- ↑ 14,0 14,1 Тҳакур, Упендра. Студиэс ин Индиан Ҳисторй, Чаукҳамбҳа ориэнтал ресеарч студиэс. Чаукҳамба Ориэнталиа, 1989. Қаралди: 2013-йил 30-август.
- ↑ Индиан Ҳисторй, Тата МcГраw-Ҳилл Эдуcатион, 1960, А-185-бет, ИСБН 978-0-07132923-1, қаралди: 30 Аугуст 2013
- ↑ Индиан Ҳисторй. Тата МcГраw-Ҳилл Эдуcатион, 1960 — А–184–85-бет. ИСБН 9780071329231.
- ↑ Кҳер, Н. Н.; Аггарwал, Жаидеэп. А Техт Боок оф Соcиал Сcиэнcес. Питамбар Публишинг — 45–46-бет. ИСБН 978-812091466-7.