Ijtimoiy falsafa
Ижтимоий фалсафа – фалсафа фанининг жамият ва унинг тараққиёти қонуниятларини ўрганувчи соҳаси. И. ф. инсонларнинг амалий фаолияти ва улар ўртасидаги ижтимоий муносабатларни ҳам тахлил қилади. Инсонлар турли фаолиятлари жараёнида ўз ҳаётлари учун зарур бўлган моддий ва маънавий неъматларни, маънавий ва ижтимоий муҳитни яратадилар ва бу жа-раёнда ўзаро турли муносабатлар ўрнатадилар. Булар и.ч., сиёсий, ахлоқий, оилавий ва б. ижтимоий муносабатлардир. Жамият эса ўзаро ижтимоий муносабатларда бўлган инсонлардан ташкил топади. Инсонларнинг турли фаолияти улар ижтимоий ҳаётининг асосий маз-мунини ташкил этади ва жамият та-раққиётини белгилайди. И.ф. инсонлар фаолияти ва ижтимоий муносабатларининг обектив ва субектив томонларини тахлил қилади. И.ф.нинг асосий масаласи — инсонларнинг онги, тафаккури, борлиги, турмушидир. Бу, бир томондан, уларнинг мақсадлари, иқтисодий, сиёсий, ахлоқий ва ҳоказо мўлжалларини, иккинчи томондан, улар ҳаёти ва фаолиятининг обектив шарцҳароитларининг ўзаро боғлиқдигини ўз ичига олади. Жамият тараққиёти қрнуниятларини идеалистик ёки материалистик талқин қилиш мумкин. Идеалистик назария жамиятдаги барча ўзгаришларнинг сабабчиси инсонларнинг онги ёки дунёвий руҳ деб тушунтиради. Унга кўра, жамиятда инсонлар онгли равишда фаолият кўрсатадилар, чунки улар бирон-бир иш қилишдан олдин уни ўз онгларида, тафаккурларида уз мақсадлари ва унинг моҳиятини ақлан тасаввур қиладилар. Яъни, бажарадиган ишлари, фаолиятларининг ғоявий, ақлий режаси унинг амалий натижасидан олдин тузилади. Бундан онг бирламчи, бошқа ҳамма нарса иккиламчи, онгнинг маҳсули ва онг томонидан белгиланади, моддий ва маънавий бойликлар, бошқа ижтимоий ҳодисалар онгнинг, умуман инсон ҳаётидаги маънавиятнинг мужассамланиши ва ифодасидир, деб талқин қилинади. Бу инсоният тарихида ақлий меҳнатнинг жисмоний меҳнатдан, маънавиятнинг моддий и.ч.дан ажралиб чиқиши билан ҳам тасдиқданади, деб хулоса чиқарилади. Идеалистик И. ф. тарафдорлари асарларида жамият ва инсон фаолиятининг турли соҳаларига оид хил-махил фикрлар мавжуд. Немис мум-тоз фалсафаси вакиллари И. Кант, Г. Гегел, франсуз файласуфлари О. Конт ва Э. Дюркхейм, ҳозирги замон позитивизми, экзистенсиализм ва б. йўналишлар вакилларининг ижтимоий-фалсафий дунёқарашлари муҳим аҳамиятга эга. Замонавий ижтимоий фалсафанинг етук намоёндаси германиялик Аксел Ҳоннетдир. Материалистик назария эса барча ўзгаришлар негизида инсонларнинг моддий турмуши, уларнинг ижтимоий борлиги ётади, деб тушунтиради. Булар ижтимоий ва индивидуал онгнинг пайдо бўлиши ва ривожланишининг обектив асосидир, деб ҳисоблайди. Ҳозир ҳам идеалистик ва материалистик дунёқарашлар ўз аҳамияти ва долзарблигини йўқотмаган. Ижтимоий-фалсафий фикр соҳасида мавжуд бўлган кўпчилик йўналиш ва мактаблар шу икки оқим тарафдорларидир. И. ф. соҳасидаги плюрализм ижобий аҳамиятга эга, чунки у ижтимоий ҳаётдаги ҳодисаларни талқин қилишдаги бирёқламаликдан воз кечишга, тарихий жараёндаги моддийлик ва маънавийликнинг ўзаро алоқасини чуқурроқ тахлил қилишга имкон беради. И. ф. — тарих, социология, сиёсацҳунослик, ижтимоий психология, ҳуқуқ, этика ва б. ижтимоий фанлар учун методология ролини ўйнайди. И. ф. дунёқарашни шакллантириш, назарий, услубий ва воқеаҳодисаларни олдиндан айтиш вазифаларини бажаради. Дунёқарашни шакллантириш вазифаси инсоннинг жамиятдаги ўрни, турмуши, моддий ва маънавий шарцҳароити, ҳаёт мақсадлари тўғрисидаги масалаларни қамраб олади. И.ф.нинг назарий вазифаси ижтимоий тараққиёт жараёнининг моҳияти, мазмуни ва йўналишини асослаб беради. Услубий вазифаси ижтимоий ҳаётдаги айрим ҳодиса ва жараёнларни турли ижтимоий фанлар томонидан тадқиқ этишда унинг қонуниятлари ва кридаларидан фойдаланишдан иборат. И.ф.нинг олдиндан айтиш (ба-шорат қилиш) вазифаси жамият, унинг айрим томонлари тараққиёти, инсон фаолиятининг яқин ва бўлажак оқибатларини олдиндан айтиб беришдан иборат. И.ф.нинг мазкур вазифалари фалсафий тафаккур назарияси ва услубини эгаллаган ҳар бир инсон онгининг такомиллашувида намоён бўлади. Фалсафий тафаккур эса жамият тараққиётидаги ижтимоий ҳодисаларни англаш ва амалий вазифаларни ҳал қилишнинг муҳим воситасидир.
Абдулҳай Валиев[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |