Ijtimoiy fikr
Ижтимоий фикр — жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази. Ўзбекистон Республикасидаги ҳукуматга қарашли бўлмаган (нодавлат) илмий тадқиқот муассасаси. 1997-йил 25 июнда тузилган.
Асосий вазифалари:
- инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя қилиниши, сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш муаммолари, шунингдек, ижтимоий муносабатлар ривожининг бошқа долзарб масалалари бўйича жамоатчилик фикрини ўрганиш;
- шу борада сўровлар ўтказиш, сўров якунларини умумлаштириш ва тахлил этиш.
Марказ ўзбек, рус, инглиз тилларида «Ижтимоий фикр. Инсон ҳуқуқлари» журналини нашр этади. Жамоатчилик фикри мониторингини, турли маркетинг ва бошқа амалий тадқиқотларни ўтказиш; ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари, халқаро ташкилотлар, ўқув марказлари, илм-фан вакиллари иштирокида мунозара, давра суҳбатлари, анжуманлар ўтказиш марказ фаолиятининг асосий йўналиши ҳисобланади.
Марказда социологик тадқиқотларни режалаштириш, экспертиза ва таҳлил, конкрет социологик тадқиқотларнинг социологик мониторинги, ишлаб чиқариш-техника, ахборот ва маркетинг бўлимлари бор. Марказни ахборот-таҳлилий маълумот билан таъминлаш, ижтимоий фикр ва демократик тараққиёт муаммоларини оммавий ахборот воситалари орқали ёритиш, вилоятлардаги марказ бўлимларига илмий-методик маслаҳат билан ёрдам кўрсатиш гуруҳларидан иборат махсус ижодий жамоалар тузилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |