Ижтимоий ҳимоя – кенг маънода – мамлакат аҳолисини ижтимоий ва моддий муҳофаза қилинишини таъминлайдиган ва жамиятда қарор топган ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий чоратадбирлар мажмуи; тор маъ-нода – давлат ва жамиятнинг ёши, саломатлиги ҳолати, ижтимоий аҳволи, тирикчилик воситалари билан етарли таъминланмагани туфайли ёрдамга, кўмакка муҳтож фуқаролар тўғрисидаги ғамхўрлиги. Унинг асосий мақсади аҳоли фаровонлигининг тўхтовсиз яхшиланишини таъминлаш, аҳоли қат-ламларининг таълим, маданият, касб малакаси, даромадлари жиҳатидан кескин тафовутларига барҳам бериш, жамият томонидан инсонга муносиб ҳаёт даражасини ва инсон тараққиётини таъминлашга ёрдам беришдан ибо-рат. И.ҳ.нинг асосий йўналишлари: эркин ижтимоийиқтисодий фаолият кўрсатишни таъминлаш; иш билан бандлик, касб танлаш, ўқиш ва билим олиш; даромадларнинг кафолатлани-ши; ҳар бир фуқаронинг ўз иқтисодий фаолиятида даромадга эга бўлиши; ис-теъмолчилар ҳимояси, истеъмолчилар жамиятлари; товарлар ва хизматлар сифати, истеъмол кафолатини таъминлаш; аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш; ижтимоий таъминот тизими ва аҳолининг муҳтож, кам таъминланган қисмларига пенсиялар, нафақалар, турли хил имтиёзлар бериш.

Ривожланган демократик жамиятда И.ҳ. вазифаларини бажаришни давлат ўз зиммасига олади. „И.ҳ.“ тушунчаси биринчи марта 1935-йилда АҚШнинг „Ижтимоий хавфсизлик бўйича қонун“ ида қўлланган, кейинчалик Халқаро меҳнат ташкилоти конвенсияларида бу тушунча мазмуни мукаммаллаштирилган. АҚСҲ, Канада, Швейсария каби мамлакатларда И.ҳ. нинг кўпгина муаммолари ҳал этилган, лекин ечимини топмаган муаммолари ҳам жуда кўп. Шунга қарамай, бу мамлакатлар тажрибаларидан фойдаланиш аҳамиятлидир.

Турли мамлакатларда аҳолини И.ҳ. тизими мамлакатнинг иқтисодий тараққиёт даражаси, демократик тараққиёт ва унинг аҳоли манфаатига мувофиклиги, ижтимоий сиёсат даражаси, ижтимоий таъминот тизими каби омилларга боғлиқ ҳолда амал қилади.

Ўзбекистонда Ид. тизими ХХ асрнинг 20-й.ларидан бошлаб шакллана бошлади. 90-й.ларга келиб, бозор иқтисо-диётига ўтиш асосида амалдаги ислоҳотларга мос равишда янгидан шаклланди. Айниқса, миллийлик, ўзликни англаш, эътиқод ва анъаналарнинг тикланиши И.ҳ. тизимига муҳим янгилик бўлиб қўшилди.

Ўзбекистонда аҳолини И.ҳ. қилиш иқтисодий ислоҳотлар дастуридаги уз-луксиз устувор йўналишлардан бирига, яъни ислоҳотларнинг ҳамма босқичларида устувор ҳисобланадиган ва-зифалар қаторига киради. Мамлакатда ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти барпо қилишда давлат томонидан кучли И.Ҳ- сиёсати олиб борилмоқда. Кучли ижтимоий сиёсат Ўзбекистоннинг ўз истикдол ва тараққиёт йўлининг етакчи тамойилларидан бири ҳисобланади.

Республикада И. ҳ.нинг ҳуқуқий муҳити яратилди, унга қонуний асос солинди. И.ҳ. тамойиллари Ўзбекистон Республикаси Конституциясида кафолатланиб, қабул қилинган қонунларда ўз аксини топди. Мамлакатда даромад олишнинг кафолатланиши амалга оширилди. Кенг миқёсда янги иш жойлари яратилиши аҳолини иш билан таъминлаш ишсизлик муаммосини ҳал қилмоқда (мамлакатда ишсизликнинг статистик кўрсаткичи – 0,5—0,6%). Бунда, айниқса, кичик ва ўрта бизнеспи ривожлантириш, касаначилик қўл келмоқда. Товарлар сифати, аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаларида амалга оширилаётган тадбир-чоралар истеъмолчилар ҳимоясини шакллантириб, аҳоли манфаатларини таъминламоқда. Инфлясиянинг олдини олиш, сўмнинг харид кучини сақлаш, бизнес-тижорат устидан давлатнинг маромий назоратини ўрнатиш, маркетинг, савдо, реклама кабиларни тартиблаштириш И.ҳ. ни ривожлантирмоқда. Экология билан боғлиқ бир қанча катта ҳимоялаш ишлари амалга оширилиб, сув, ҳаво, ер ва маҳсулот тозалигига эришилмоқда.

Ўқиш, билим олиш, касб танлаш Ўзбекистонда амалга оширилаётган кадрлар тайёрлашнинг миллий дастури асосида тубдан янгиланмоқда. Таълимга ажратилган маблағлар кейинги 7 йил (1995—2002-йиллар) ичида йилига ялпи ички маҳсулотнинг 7,1—7,76% ини, ажратилган маблағ бюджет ҳара-жатларининг 21,77—24,12%ини ташкил этди. Бу дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан ҳисобланади. Тиббиётда ўтказилаётган ислоҳотлар натижасида аҳолига соғлиқни сакдаш соҳасида кўрсатиладиган хизматлар самарадорлигини кўтариш чоралари амалга оширилди. Инфлясията қарши чоралар ҳам И.ҳ. да муҳим аҳамиятга эга. Кейинги йилларда унинг ўрнини тўла қоплаш мумкин бўлмаса ҳам зарар кучини пасайтириш мақсадида иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдори оширилмоқда (1998-йилда – 50%, 2000-йилда – 60% ва 2002-йилда – 30%).

Бозор муносабатларига ўтиш ва ижтимоий-иқтисодий тизимни ислоҳ қилиш даврида аҳолини ялпи И.ҳ. қилиш тизимидан ишончли ижтимоий кафолатлар ва аҳолини, айниқса, унинг ночор гурухларини аниқ манзилли ва мақсадли ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизими барпо этилди. Бу тизимда маҳалла марказий ўринда туради. 1999-йилда ушбу тизим орқали кам таъминланган оилалар – жами 3 млн. киши (мамлакат аҳолисининг 12,2%) ва болали оилалар – 6,5 млн. дан оптик, киши (27%) моддий ёрдам олди. Бир оила учун ёрдам пули болалар нафақаси билан бирга ойига 3,4 энг кам иш ҳақини ташил қилади. Бу соҳада И.ҳ., асосан, кам таъминланган оилалар учун турли нафақалар бериш, аҳолининг баъзи гуруҳлари учун имтиёзлар яратиш, ёлғиз қария ва ногиронларни давлат ҳисобидан боқиш ва б. асосида амалга оширилади.

Республика Президентининг „Кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида“ги фармонига (1994-йил 23-август) кўра, вояга етмаган фарзандлари бўлган кўп болали оилалар, кам пенсия олаётганларнинг оилалари, ногиронларнинг оилалари, ишсизлар ва боқувчисини йўқотганларнинг оилалари, ёлғиз пенсионерлар ва кам даромад олаётган муҳтож оилаларга моддий ёрдам берилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996-йил 10 декабрдаги фармони билан 16 ёшгача фарзанди бўлган кам таъминланган оилалар давлатнинг алоҳида оталиғига олинди, 2002-йил 25-январдаги фармонга биноан ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган фарзандли оилалар до-ираси умумтаълим мактабларида, академик лицейларда ва касбҳунар коллежларида ўқиётган 18 ёшгача фарзанди бўлган оилалар ҳисобига кенгайтирилди.

Булардан ташқари Ўзбекистонда норасимий ижтимоий ёрдам турлари ҳам мавжуд; уларга қариндошларнинг ўзаро ёрдами, миллий ва диний урф-одатлар асосида қилинадиган ёрдам, корхона ва ташкилотларнинг пенсионерларга, кам таъминланган кўп болали оилаларга, бева-бечораларга ёрдам пули бериши киради.

Республикада аёллар, болалар, кексаларга алоҳида ғамхўрлик кўрсатилади. И.ҳ. доирасида 1998-йил „Оила йили“, 1999-йил „Аёллар йили“, 2000-йил „Соғлом авлод йили“, 2001-йил „Болалар йили“, 2002-йил „Қарияларни қадрлаш йили“ деб эълон қилингани ва уларга тааллукли махсус дастурларни амалга ошириш мавжуд И.ҳ. муаммоларини ҳал қилиш ва бунга жамоатчиликни жалб этишда яхши самаралар берди. 1995-йилда бюджет ҳаражатларининг 21,8%, 2000-йилда 29,6% ижтимоий соҳага ажратилди. 1999-йилдан бошлаб ЙАИМ ўсиши аҳоли ўсиши суръатидан устун бўлишига эришилди. Бу турмуш даражаси ўсишининг ва И.ҳ. ривожининг заминидир. Умр узунлиги 70,3 ёшни (1999-йил) ташкил этди.

„Ўзбекистон Республикаси аҳолисини 2010-йилгача бўлган даврга мўлжалланган ижтимоий ҳимоя тизимининг ягона консепсияси“ ишлаб чиқилган. Унда Республикада мавжуд бўлган И.ҳ. ва ижтимоий ёрдам, пенсия таъмино-ти, болаларга нафақа тўлаш, ёлғиз кек-саларга хизмат кўрсатиш, ногиронларни протез-ортопедия буюмлари, ҳаракатланиш воситалари билан таъминлаш, шунингдек, тиббий, меҳнат ва ижтимоий жиҳатдан тиклаш, тиббий хизмат, ишсизларни ишга жойлаштириш ва моддий ёрдам бериш, бир йўла (номунтазам) ёрдам тизимлари асосларида амалга оширилиши белгиланган.

Ўзбекистонда 2000-йилда Республика давлат бюджетидан 72,4 млрд, сўм (ЙАИМнинг 2,3%) И.ҳ.га ажратилди (яна қаранг: Ижтимоий таъминот).

Адабиётлар

  • Инсон тараққиёти тўғрисида маъруза. [Ўзбекистон – 2000], Т., 2001.

Мухтор Расулов.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил