Ijtimoiy muhit
Ижтимоий муҳит - инсоннинг яшаши ва ишлаши учун уни ўраб турган ижтимоий, моддий ва маънавий шарцҳароитлар. Муҳит кенг маънода (макромуҳит) ижтимоий-иқтисодий тизимни — ишлаб чиқарувчи кучлар, ижтимоий муносабатлар ва тартиб-қоидалар мажмуини, жамиятнинг ижтимоий онг ва маданиятини ўз ичига олади. Тор маънодаги И.м. (микромуҳит) бевосита инсонни қуршаб олган оила, меҳнат, ўқув ва б. гуруҳлардан иборат. И.м. шахснинг шаклланишига ва ривожланишига ҳал қилувчи таъсир кўрсатади. Айни вақтда инсоннинг ижодий фаоллиги, фаолияти таъсирида И.м. ўзгаради, бу ўзгаришлар жараёнида одамларнинг ўзлари ҳам ўзгаради. [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |